Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9754 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Молиявий инқироз: «Интер» раҳбариятини оғир дамлар кутмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биз Италия вице-чемпионларининг қийинчиликлари ҳақида гаплашамиз

Молиявий ва бошқарув инқирози: «Интер» 2020/21 йилги мавсум охирида Скудеттони қўлга киритди. Ўтган мавсумда «нерадзуррилар» «Милан»дан атиги 2 очко кам жамғариб, Италия вице-чемпионига айланганди. Жорий мавсумда «қора-кўклар» А Сериянинг кучли учлигидан жой олишган ва Чемпионлар лигасида чорак финалига йўл олишган. Милан клуби 5 йил олдин қаерда бўлганини ҳисобга олсак, бу яхши кўрсаткичлар.

Бошқа томондан, «Интер» нафақат Чемпионлар лигаси учун, балки ҳар йили Скудетто учун курашиш амбициясига эга. «Нерадзуррилар»да ҳамма шуҳратпараст: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият ва айниқса бош директор Жузеппе Маротта жамоани доимо яхши натижаларга эришишга ундайди. «Қора-кўклар» ҳақиқатан ҳам ўзгарувчан мавсумни ўтказмоқда, аммо бунинг сабаблари бор.

Клуб хўжайинининг айби билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолди, шунинг учун ҳам у нормал ривожлана олмайди. «Интер» ҳеч қандай оқилона трансферларга ҳам, инфратузилмани яхшилашга ҳам умид қила олмайди, бу жамоадан аслида келажакда кўпроқ фойда олиш мумкин. «Нерадзуррилар» ўз ўрнида қолиб кетишди ва бу нафақат Ромелу Лукакунинг заиф формаси ёки Симоне Индзагининг ўз вақтида жамоани ўзгартиришни истамаслигидан келиб чиқди. Иқтисодий салоҳият замонавий футболда жуда муҳим, аммо «нерадзуррилар»га у етишмаяпти.

Италиянинг Calcio e Finanza газетасининг таъкидлашича, «қора-кўклар» президенти Стивен Чжан 300 миллион евролик қарзи билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Манбага кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг йирик банклардан бири) функционерни қарзни тўламаганликда айблаган. Бироқ, у банкрот эмас. Кредиторлар Италия, Гонконг ва Қўшма Штатларда Чжанга қарши суд ишларини очди. Агар суд уни қарзни тўламаслик учун даромадини атайлаб яширганлигини аниқласа, у қамоқ жазосига ҳукм қилинади. «Интер» президенти билан боғлиқ вазият клубга бевосита таъсир қилади. «Нерадзуррилар» ўтган молиявий йилни 140 миллион евро зарар билан якунлаганди. Ҳаттоки, «қора-кўклар»нинг Чемпионлар лигасида янада кўтарилиши ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиши ҳам уларни муҳим ўйинчиларни сотишдан қутқара олмайди. Италияликларда аллақачон Лукаку ва Милан Шкриньяр билан янги шартнома имзолашга пул йўқ. Ҳужумчи ҳам, ҳимоячи ҳам мавсум охирида Милан клубини тарк этади, аммо уларнинг ўрнига ўйинчиларни сотиб олиш мумкинми, бу катта савол.

Лекин бу «Интер» ҳал қилиши керак бўлган барча кадрлар муаммолари эмас. Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д'Амброзио, Стефан де Врей ва Робин Госенснинг шартномалари июнь ойида якунига етади. Бундан ташқари, Хоқон Чалханоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастони билан шартнома бўйича 1 йил қолган.

«Нерадзуррилар»га мавжуд ўйинчилар билан битимни янгилаш ҳамда янгилари билан шартнома имзолаш учун пул керак. Аммо клубдаги асосий шахснинг 300 миллион қарзи бўлса, уларни қаердан олиш керак? Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққани учун «қора-кўклар» 20 миллион евро ишлаб олади. Миқдор сезиларли, албатта. Мавсум оралиғида «Интер» таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли юқори. Кўринишидан, бозордаги энг қиммат ўйинчиларни сотишдан қочиб бўлмайди. Мисол учун, Дензель Дюмфрис, Николо Барелла, Марсело Брозович ёки Лаутаро Мартинеснинг сотилиши деярли аниқ бўлган. Ўшанда «нерадзуррилар» Чжан билан бирга чемпионлик мавсумидан сўнг дарҳол Лукаку ва Ашраф Ҳакимидан айрилганди. «Қора-кўклар» сотишдан яхши пул ишлашди, аммо таркиб аллақачон кучсизланган эди, чунки бельгиялик ҳам, марокашлик ҳам жамоада муҳим роль ўйнаган.

Шунда Антонио Конте раҳбариятнинг бундай қарорлари яхшилик билан якунланмаслигини тушуниб етди ва шу боис клубни тарк этган. Индзаги ҳеч қаерга бора олмайди ва бор футболчилар билан сабр қилиб ишлашга мажбур. У «Интер»да таркибни кучайтириш имкониятлари минимал эканлигини тушунади. Шу билан бирга, мутахассис жиддий босимга дучор бўлган. Италиялик мураббийга раҳбарият кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, ўз ўрнини йўқотиши ҳақида айтган. «Нерадзуррилар»нинг энди қўшимча маблағ оладиган жойи йўқ, еврокубоклардаги иштирокдан ташқари албатта.

Ҳозирги кадрлар салоҳияти «қора-кўклар»га келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқиш ва ҳаттоки жорий Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқиш имконини беради. Аммо жамоа ва бутун клубнинг келажак истиқболлари ноаниқ кўринмоқда. Чжан «Интер»ни сотиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор. Функционерни 1,2 миллиард евро миқдори қониқтиради. Аммо буларнинг барчаси фаразий ҳолатда, чунки «нерадзуррилар»ни сотиб олишга ҳақиқий даъвогарлар йўқ.

Киритилди: 11:18, 24.03.2023. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.