Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Микель Артета "Арсенал"даги фаолияти давомида жами 340 миллион фунтлик футболчиларини жамоадан текинга кетказиб юборган. Уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал"нинг янги даври Артета томонидан бунёд қилинмоқда. Янги жамоа қурар экан, у клуб билан келишган ҳолда бир нечта футболчиларни жамоадан кетишига қўйиб берди. Аммо ўша футболчилар арзон-гаровга келмаган. 2019 йилдан бери Артета қарорлари сабаб клуб 300 миллион евролик футболчилардан айрилди. Уларнинг эвазига эса деярли ҳеч нарса(пул) олмади. Бу рўйхатни тез орада Николя Пепе ҳам тўлдириши мумкин. Клуб тарихида рекорд трансфер бўлган Пепе, ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин. Ҳужумчи 2019 йилда 72 миллион фунт эвазига харид қилинганди. Агар Пепе жамоадан кетса, у ҳолда, "Арсенал"нинг футболчилар борасидаги йўқотишлари қиймати 340 миллиондан ошади. Албатта, бунга асосий сабаб Артета саналади. Масалан, Микель 2019 йилдан бери 10 та футболчини деярли текинга қўйиб юборган.

Месут Ўзил

2013 йилда 42.5 миллион фунтга харид қилинган футболчи, "Арсенал"да етти ярим йил фаолият юритади. "Реал"дан келган Ўзил, жамоада тезда муҳим фигурага айланганди. Германиялик ярим ҳимоячининг шартномаси 2021 йилнинг қишида, муддатидан 6 ой илгари тугатилган. Ўзил "Арсенал" билан 254 та ўйинда иштирок этиб, 4 та кубок ютишда бевосита қатнашди. У жорий йили март ойида футболдан кетганини эълон қилганди.

Пьер-Эмерик Обамеянг

2021 йилнинг декабрида Обамеянгдан сардорлик боғичи олиб қўйилади. У орадан бир неча ҳафта ўтиб, жамоани тарк этади. Ўзил сингари, габонлик ҳужумчи ҳам битимни эрта якунлаб, эркин агент сифатида "Барселона"га йўл олади. Мавсум якунлангач эса, Обамеянг яна АПЛга қайтди. Ҳозир у "Челси" билан.

Александр Ляказетт

Француз ҳужумчиси Александр Ляказетт ўз дўсти Обамеянгдан олти ой ўтиб, клубдан кетади. Ляказетт 2017 йилда "Лион"дан 47 миллион фунт эвазига сотиб олинганди. У ўтган йил ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиб, яна "Лион"га йўл олди.

Генрих Мхитарян

Арманистон терма жамоаси аъзоси "тўпчилар" сафига "МЮ"дан олиб келинади. Аммо бунинг эвазига "Арсенал" "қизил иблислар" манзилига Алексис Санчесни юборганди. Ушбу воқеадан 18 ой ўтгач, Мхитарян "Рома"га ижарага берилади. "Арсенал" футболчи билан 2020 йилнинг сентябрида битимни муддатидан олдин бекор қилади.

Шкодран Мустафи

Немис ҳимоячисининг шартномаси 2021 йилнинг февралида икки томонлама келишув асосида бекор қилинганди. Мустафи 2016 йилда 35 миллион фунт эвазига сотиб олинади. У "Арсенал" билан иккита Англия кубогини қўлга киритган ва 151 та ўйинда майдонга тушган.

Сократис

Яна бир текинга бой берилган футболчилардан бири Сократис Папастатопулосдир. Ҳимоячи 2021 йилнинг январида "Арсенал"ни тарк этади. Юнон футболчиси тўпчилар сафида 69 та ўйинда кўриниш берган. 34 ёшли ҳимоячи айни дамда "Олимпиакос" сафида ҳаракат қилади.

Сеад Колашинац

Колашинацнинг битими 2022 йилнинг январида муддатидан аввал тугатилади. Ҳимоячи "Марсел"га йўл олганди. Босния термаси аъзоси 118 та ўйинда "Арсенал"га ёрдам берган. 29 ёшли футболчи 2017 йилда "Шальке 04"дан сотиб олинган эди.

Эктор Бельерин

"Арсенал"га узоқ вақт хизмат қилган футболчилардан бири Бельериндир. У 2022 йилнинг сентябрида жамоани муддатидан олдин тарк этганди. Ундан олдинги мавсумни "Реал Бетис"да ўтказган ҳимоячи, "Барселона"га эркин агент сифатида бориб қўшилади. Аммо каталонияликлар сафида унга жой топилмади ва Бельерин "Спортинг"га ижарага бериб юборилди.

Калум Чеймберс

Кўпфункцияли ҳимоячи 2014 йилда "Саутгемптон"дан сотиб олинади. Чеймберс етти ярим йилни клуб билан ўтказди ва 2022 йилнинг январида "Астон Вилла"га эркин агент сифатида йўл олди.

Давид Луиз

"Челси"ни иккинчи марта тарк этгач, бразилиялик ҳимоячи "Арсенал"га йўл олади. Давид Луиз 2019-2021 йилларда тўпчилар шарафини ҳимоя қилганди. Икки мавсум давомида 73 та баҳсда қатнашган футболчи, Англия кубогини қўлга киритади ва мавсум сўнгида жамоани тарк этади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:27, 28.03.2023. Ўқилди: 5614 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик