Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европанинг кучли чемпионатларида 2023 йил давомида энг яхши ассист эгалари ким бўлиб турибди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биз футбол дунёсида 2023 йилни жуда ҳам қизғин бошлаган эдик. Статистикаларга ҳар нарса киритилади. Аммо одамлар энг аввало гол ва унга ассистент футболчиларни кўп эслашади. Бугун биз айнан ассист эгалари ҳақида сўз юритмоқчимиз. Жорий календар йилида ассистентик борасида кимлар етакчилик қилаётганини тез орада билиб оласиз. Кутилганидек, рўйхатимизда бир қанча юлдузли номлар бор.

Топ-ассистентлар орасида, масалан, Троссардни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бельгиялик ҳужумчи "Арсенал"га йўл олган эди. У Шимолий Лондонда бошқа даражага кўтарила олди. Хусусан, Лео 2023 йилда 6 та ассистга муаллифлик қилди. Улар ичида "Фулхэм"га қарши биринчи бўлимдаги хет-трикни алоҳида таъкидлаш лозим. Бу ҳақида "Арсенал" устози Микель Артета шундай деган эди: "Гап совуққонлик ва тўғри қарор қабул қилиш ҳақида борганида, Троссардни энг олдинги ўринларга қўяман. Унинг ҳаракатларида футбол менталитети сезилиб туради. У шунчалик ақллики, нима хоҳлаётганимизни жуда тез англайди. Лео ўзидан нима талаб қилинаётганини яхши билади. Шунга яраша, ижрони ҳам маромига етказиб бажаради".

АПЛнинг яна бир юлдузи бўлган Бруну Фернандеш ўзининг ижодий ҳаракат қилиш даражасини тиклади. Ярим ҳимоячининг сермаҳсуллиги ўтган мавсумда анча ортга кетганди. Жорий даврда эса Фернандеш Эрик тен Хаг жамоасининг муҳим бўғинига айланиб улгурди. Масалан, у АПЛ ўйинларида 71 та муҳим узатмаларни амалга оширди. Бу бошқа ҳар қандай футболчининг натижасидан камида 44 тага кўпдир. Португалия терма жамоаси аъзоси ижодкорлик билан бирга голлар уришни ҳам яхши кўради. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 10 та гол мавжуд.

Хвича Кварацхелия ушбу рўйхатдан жой олган яна бир ёрқин юлдуздир. Унинг бу ердалиги – нормал ҳол. Негаки, грузиялик ҳужумчининг жамоаси А серияни ёндирмоқда. "Наполи"да у ва Осимхен юқори даражага кўтарилди. 22 ёшли футболчи ЕЧЛда ҳам порлай олди. Ҳали бу якун эмаслигини ҳам эслатиб ўтиш керак.
Яна бир катта номлардан бири Пауло Дибаладир. У Жаҳон чемпионатидан бери "Рома"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Плеймейкерда 2023 йил кириб келганидан бери 6 та ассист мавжуд.
"Боруссия Дортмунд" юлдузи Рафаэл Геррейро 8 та ассист билан 2023 йилги топ-ассистентлар сафида етакчилик қилмоқда. Португалиялик ҳимоячи ўз жамоасида жуда ҳам фойдали саналади.
Қуйидаги рўйхатда 2023 йил давомида (барча мусобақаларда) энг кўп ассистент бўлган футболчилар келтирилади.

1. Рафаэл Геррейро – 8 та
2. Хвича Кварацхелия – 7 та
3. Доминико Берарди – 6 та
4. Пауло Дибала – 6 та
5. Флориан Вирц – 6 та
6. Леандро Троссард – 6 та
7. Жереми Фримпонг – 6 та
8. Бруну Фернандеш – 6 та
9. Андреа Петанья – 5 та
10. Йереми Бога – 5 та

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 23:23, 29.03.2023. Ўқилди: 2224 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик