Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёнинг энг яхши маошга эга бўлган 12 та мураббийи номи маълум бўлди. Грэм Поттерга Карло Анчелоттидан кўра яхши тўланишини билармидингиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер дунёдаги энг яхши моаш оладиган мураббийлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди. Ўз жамоасини омадсиз бошқараётган англиялик мутахассис бу борада "Реал" устози Карло Анчелоттидан ҳам кўра, яхшироқ ўринни эгаллайди. Француз нашри бўлмиш "L'Equipe" нашри берган маълумотларда айтилишича, энг яхши ҳақ тўланадиган мураббийларнинг топ тўртталигидан учтаси АПЛда ишлайди.

Қайд этилишча, Поттер "Челси" билан йиллик 11,917,404 фунтлик шартномага имзо чеккан. Бу шуни англатадики, "аристократлар" устози ойига 993,117 фунт, ҳафтасига эса 229,180 фунт маош билан таъминланади. Шундай молиявий афзалликларга эга бўлсада, Поттернинг "Челси"даги иши анча мураккаб кечмоқда. Унинг жамоаси айни дамда 10 ўринни эгаллаб турибди. Поттер "Челси"даги дастабки 30 та ўйинининг 12 тасини ютган. Қолган 8 таси дуранг, 10 таси эса мағлубиятдир. Маошга келганида эса, фақатгина "Атлетико" устози Диего Симеоне "Манчестер Сити" менежери Пеп Гвардиола ҳамда "Ливерпуль" мураббийи Юрген Клопп Поттердан кўра кўпроқ ҳаққа эгалик қилади.

Хусусан, Симеоне рўйхатда етакчи бўлиб, у йилига қарийб 30 миллион фунт маош олади. Ундан кейинги поғонада Гвардиола 19.7 миллион фунт билан жой олиб турибди. Клопп эса 15.7 миллион фунтни бит йилда қабул қилиб олади. Тўртинчи ўриндаги Поттердан кейин "Ювентус" мураббийи Макс Аллегри келади. У йиллик 11.3 миллион фунт маош олиши белгиланган. Томас Тухель рўйхатнинг кучли олтилигига якун ясайди. У "Бавария" билан шартнома имзолаганидан кейин, ҳар 12 ойда 10.5 миллион фунт маош оладиган бўлди. Хайратланарлиси, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби Карло Анчелотти еттинчи ўринни банд этди. У 9.6 миллионга эгалик қилади.

Саккизинчи ва тўққизинчи поғонага қарасангиз, "Интер" устози Симоне Инзаги ва "Рома" бошлиғи Жозе Мауриньони кўришингиз мумкин. Рўйхатни якунида учта кутилмаган номлар келтирилган. Масалан, 10 ўринда "Байер Леверкузен"да амалиёт ўтаётган Хаби Алонсо турибди. Яна бир Бундеслига вакили Нико Ковач "Вольфсбург"даги ишлари учун 4 миллион фунт қабул қилиб олади. 12 ўринни эса Хави банд этди. "Барселона"даги молиявий муаммолар сабабли у йилига фақат 3.4 миллион фунт олишга рози бўлган.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:11, 31.03.2023. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик