Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А серия. Танг ҳолатдаги вице-чемпион

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Интер» 2020/2021 йиллар мавсумида скудеттони қўлга киритганди, ўтган мавсумда ҳамшаҳри «Милан»дан 2 очкога ортда қолиб, вице-чемпионга айланди.

 Жорий мавсумда «нерадзурри» ички чемпионатда етакчи учликда бормоқда, ЕЧЛда чорак финалга етиб келди. Жамоанинг 5 йил аввалги ҳолатини инобатга олсак, ҳозирги кўрсаткичлари чакки эмас.

Лекин бошқа томондан, «Интер» фақат ЕЧЛ йўлланмаси учун эмас, балки чемпионлик учун кураша оладиган клуб. У ердагиларнинг ҳаммаси иззатталаб: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият, айниқса, жамоани мунтазам равишда юксак чўққилар сари чорлаб турадиган бош директор Жузеппе Маротта. «Қора-кўклар» чиндан ҳам беқарор мавсумни ўтказишмоқда, аммо бунинг сабаблари йўқ эмас. Клуб ўз соҳибининг айби билан мураккаб молиявий ҳолатга тушиб қолди ва ривожлана олмаяпти. Ҳозир «Интер» самарали трансферларга ҳам, инфратузилманинг келажакда фойда келтирадиган даражага кўтарилишига ҳам умид қила олмайди. Жамоа жойидан жилмай қолди. гап Лукакунинг ёмон спорт формасида эканлиги ёки Симоне Инзаги керакли паллада шогирдларини қўзғата олмаётганида ҳам эмас. Иқтисодий салоҳият замонавий футболнинг энг муҳим омили, «нерадзурри»га айнан шу етишмаяпти.

Италиянинг Calcio Finanza нашрининг таъкидлашича, «қора-кўклар» президенти Стивен Чжанни 300 млн. евроли қарзига оид иш юзасидан озодликдан маҳрум этишлари мумкин. Маълумотларга кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг йирик банклардан бири) функционерни қарзини тўламаганликда айбламоқда. Кредиторлар Чжанга нисбатан Италия, Гонконг ва АҚШда жиноий иш қўзғатишди. Агар суд унинг қарзларни тўламаслик учун ўз даромадларини яширганини аниқласа, қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Президентнинг ҳолати клубга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Аввалги молия йилини «Интер» 140 млн. евро зарар билан якунлаганди. Ҳатто жамоанинг ЕЧЛдаги иштироки ва янги мавсумда ҳам нуфузли турнирда қатнашиши ҳам етакчи ўйинчиларнинг таркибда қолишларини таъминлай олмайди. Мутасаддилар ҳозирнинг ўзида Лукакуни харид қилиш ва Милан Шкриньярнинг янги шартномаси учун маблағ топа олмаяптилар. Бу икки футболчи мавсум якунида жамоани тарк этадилар, уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар харид қилинадими, йўқми, маълум эмас. «Интер»­да ечимини кутаётган муаммо фақат шу эмас. Июнь ойи­да Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д`Амброзио, Стефан де Врей ва Робин Госенсларнинг шартнома муддатлари ниҳоясига етади. Ҳоқон Чалханоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастонилар эса келишувга биноан, яна 1 йил тўп сурадилар, холос.

Бу ўйинчиларнинг амалдаги шартномалари муддатини узайтириш ва янги харидлар учун «нерадзурри»га маблағ зарур. Бироқ соҳиби зиммасида 300 млн. қарзи бор клуб пулни қаердан олади? ЕЧЛнинг чорак финалига чиққани учун жамоа 20 млн. евро олади. Рисоладагидек рағбат, аммо вазиятга умумий баҳо берганда, унчалик сезиларли эмас.

Хуллас, мавсумлар оралиғида «Интер» таркибида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, жамоа энг қиммат ўйинчиларидан воз кечишга мажбур. Масалан, Дензел Дюмфрис, Николо Барелла, Марцело Брозович ва Лаутаро Мартинесларнинг бозори чаққон бўлиши аниқ. шунга ўхшаш воқеа 2021 йилда бўлиб ўтганди. Ўшанда «нерадзурри» чемпионлик мавсумидан кейин Чжан билан биргаликда Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакимилардан жудо бўлганди. Тўғри, жамоа рисоладигидек маблағга эга бўлди. Бироқ бельгиялик ва марокашлик ижрочиларсиз таркиб анча заифлашиб қолди.

Буни тезда илғаб олган Антонио Конте раҳбариятнинг мазкур сиёсати яхшиликка олиб бормаслигини тушунди ва жамоани тарк этди. Симоне Инзаги эса ҳеч қаёққа кетгани йўқ, борига шукр, йўғига сабр қилган ҳолда ишламоқда. Ваҳоланки, таркибни кучайтириш у ёқда турсин, ҳатто сақлаб қолиш ҳам гумон эканлигини яхши билади. қўшимчасига, жиддий босим остида ишламоқда. Чунки агар жамоа мавсумни ЕЧЛ йўлланмасисиз якунлайдиган бўлса, бош мураббийга чиқиш эшиклари очиб қўйилишини яхши билади. Бошқа даромад манбалари бўлмаган «нерадзурри» фақат халқаро турнирлардаги муваффақиятли иштирок эвазига пул ишлаши мумкин.

Жамоанинг ҳозирги таркибий салоҳияти янги мавсумда ЕЧЛда тўп суриш ҳуқуқини ва жорий мавсумда ярим финалга чиқишини таъминлай олади. Бироқ яқин келажакдаги ҳолати мавҳумлигича қолмоқда. Чжан «Интер»ни сотиши мумкин, қабилидаги маълумот ҳам йўқ эмас. Унга кўра, хитойлик функционерни 1,2 млрд. евро қониқтиради. Бироқ клубни сотиб олишга тайёр турган «жазман» харидор ҳозирча, мавжуд эмас. Ҳаммаси тезда ўзгариши ҳам мумкин, аммо «қора-кўклар» ўта қалтис даврни бошдан кечирмоқдалар.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:20, 06.04.2023. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик