"Реал"нинг бўлажак ҳужумчиси Эндрик Винисиус Жуниорни ғазаблантирганларни аҳмоқ деб атади.
"Мен Винисиуснинг ўйинини кўришдан завқ оламан. У доим хурсанд, юзида табассум билан ўйнайди. Ҳатто ғазабланса ҳам ...
У қанчалик кўп ғазабланса, у шунчалик яхши ўйнайди. Винисиусни танқид қилаётганлар менинг назаримда аҳмоқ, чунки у фақат яхшироқ ўйнайди", - деди "Палмейрас"да ўйнаётган 16 ёшли бразилиялик футболчи TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.
"Мен "Реал"нинг бирорта ўйинини ўтказиб юбормайман. Мен Винисиуснинг рақиблардан қочиб кетишини кузатаман. "Вильярреал"га қарши ўйинда у яна асосий роль ўйнади, аммо, афсуски, биз мағлуб бўлдик", - дея қўшимча қилди Эндрик.
2022 йил декабрь ойида Мадриднинг “Реал” клуби “Палмейрас” ҳужумчиси Эндрик трансферини эълон қилди, футболчи 2024 йилда 18 ёшга тўлганда Мадридга ўтади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).