Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнгги “қалдирғоч”дан Черан гегемониясигача. Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги 10 мавсумдаги энг яхши тўпурарлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон Суперлигаси аста-секин ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Чемпионлик пойгасида яққол фаворитлар йўқ, 5-турга келибоқ барча жамоа очко йўқотишга улгурди. Мусобақа жадвалини “Нефтчи” ва “Бунёдкор” бошқармоқда, ўтган мавсум совриндорлари ҳозирча топ-3 ликда йўқ.

Шунингдек, тўпурарлар пойгасини кузатиш ҳам қизиқ бўляпти. Драган Чераннинг тўрт йиллик гегемониясига чек қўя оладиган футболчи топиладими? Бу ҳам жорий мавсумнинг асосий интригаларидан бири бўлиб турибди. Қуйида Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги ўн йилликдаги мавсум тўпурарлари ҳақида сўз боради.

2013 йилги мавсум, Олександр Пишур (“Бунёдкор”)

“Қалдирғочлар” ҳозирча сўнгги бўлиб турган чемпионлигини қўлга киритган 2013 йилда жамоанинг украиналик ҳужумчиси Олександр Пишур тўпурарга айланган. У бир мавсумда 19 та гол урган. Олександр мавсум тўпурарига айланган сўнгги “қалдирғоч” бўлиб қолмоқда, ундан кейин “Бунёдкор” вакиллари бу чўққини забт этолмади. Пишур 2018 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган.

2014, Артур Геворкян (“Насаф”)

Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида ўйнаган Артур Геворкян юлдузлик онларини “Насаф”да ўтказган дейиш мумкин. У Ўзбекистон Олий лигасининг 2014 йилги мавсумида 18 та гол билан тўпурарга айланган. Ушбу мавсумда “Насаф” 3-ўринни қўлга киритган.

2015, Игор Сергеев (“Пахтакор”)

2015 йилда “Пахтакор” футболчиси бўлган Игор Сергеев 24 та гол билан Ўзбекистон Олий лигаси тўпурарига айланган. Тошкент клуби мусобақа ғолибига айланган. Сергеев айни пайтда Қозоғистоннинг “Тобол” клуби сафида ўйнаяпти.

2016, Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”)

Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида фаолият юритган футболчи 2016 йилда “Локомотив” сафида 22 та гол билан Олий лига тўпурари бўлган. Ўша мавсумда “темирйўлчилар” мусобақа чемпионига айланган. Абдухолиқов айни вақтда “Навбаҳор” сафида тўп сурмоқда.

2017, Марат Бикмаев (“Локомотив”)

2017 йилги мавсумда ҳам “Локомотив” футболчиси мусобақа тўпурари бўлган. Марат Бикмаев 27 та гол киритган. “Темирйўлчилар” бу мавсумда ҳам мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Айни пайтда эса Бикмаев “Локомотив” сафида Про-Лигада ўйнамоқда. Бикмаевнинг 27 та голи нафақат сўнгги декада, балки 2005 йилдан (Анвар Солиев, 29 та гол) кейинги энг сермаҳсул натижа ҳисобланади.

2018, Тиаго Безерра (“Пахтакор”)

Ўзбекистон чемпионатига 2018 йилдан бошлаб Суперлига номи берилган ва янги форматда ўтказилган. Шота Арвеладзе қўл остидаги “Пахтакор” мусобақани “Локомотив”га бой берган. Бироқ “шерлар”нинг бразилиялик легионери 17 та гол билан чемпионат тўпурари бўлган. Шундан бери “Пахтакор”нинг легионерлари тўпурарлик мақомини ҳеч кимга бермай келмоқда.

2019—2022, Драган Черан (“Пахтакор”)

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигасида Драган Черан эраси бошланди дейиш мумкин. “Пахтакор” футболчиси ушбу мавсумда 23 та гол урди ва катта фарқ билан тўпурарга айланди. “Пахтакор” ҳам катта фарқ билан мусобақа чемпиони бўлди. Черан 2020 йилда 20 та гол билан мусобақа тўпурари бўлди. Шунингдек, “Пахтакор” футболчиси 8 та ассист қайд этиб “шерлар”нинг навбатдаги чемпионлигига катта ҳисса қўшганди.

Сербиялик футболчи Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 16 та гол билан тўпурарлар рейтигини биринчи ўринда якунлаган. У ўз голлари билан “Пахтакор”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 14-чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берган. “Пахтакор” учун қийин ўтган, аммо муваффақиятли якунланган Суперлиганинг 2022 йилги мавсумида ҳам Черан тўпурарлик мақомини муваффақиятли ҳимоя қилди. Сербиялик футболчи мусобақа давомида 20 та гол урди.

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсумининг 5 та тури ортда қолди ва ҳозирча Драган Черан 5 та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:31, 12.04.2023. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.