Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шеффилд»нинг умиди «сохта» миллиардерданми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Шеффилд Юнайтед» мухлислари учун жорий мавсум муваффақиятли ва кўтаринки кайфиятда ўтмоқда:

Чемпионшипда 2-ўрин ва 2 йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтиш имконияти. Қўшимчасига, Англия Кубогининг ярим финали. Тўғри, «Манчестер Сити» тўсиғидан ўтиш осон эмас, лекин «Уэмбли»дек тарихий кошонада (барча кубок мусобақалари ярим финалдан бошлаб шу стадионда ўтказилади) тўп суришнинг ўзи - юксак натижа ва шон-шараф.

Мухлисларни қувонтираётган фақат натижалар эмас. Янги мавсумни «Шеффилд» янги соҳиб раҳбарлигида бошлашга яқин турибди. Клубнинг амалдаги соҳиби - Саудия шаҳзодаси Абдулла ал Сауд «Шеффилд»ни 90 млн. фунтга сотиш хусусида нигериялик бизнесмен Дози Ммобуози билан келишувга эришди. Фақат футбол раҳбариятининг розилиги қолди.

Инглиз клубларининг олди-сотдилари тез-тез бўлиб туради, барча мулкдорлар алмашувидан бохабар бўлиб туриш мушкул. Лекин «Шеффилд»даги ўзгариш бир қатор саволларни юзага келтирди: Нима учун юқорига кўтарилаётган клубни сотиб юборишмоқда? Молиявий муаммоларми? Қироллик оиласи аъзоси бўлган Саудия шаҳзодасида қандай муаммо бўлиши мумкин? Харидор - кўпчиликка таниш бўлмаган экваториал африкалик бизнесмен қаердан пайдо бўлди? АПЛга африкалик бошқа сармоядорлар келиши кутиляптими? Асосий саволларга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз.

Англия клублари 90-йилларда маҳаллий бизнесменлар тасарруфида бўлишган, жумладан, «Шеффилд»ни шу шаҳар фуқароси Кевин Маккейб 1994 йилда харид қилганди. У ўзининг 2007 йилда Хитойдаги қурилиш компаниясини Австралиянинг Valad компаниясига 142,7 млн. фунтга сотиб, Йоркшир графлигининг бадавлат фуқаролари сафига чиқиб олганди.

Ўша даврда «Шеффилд» Чемпионшипнинг ўртамиёналаридан бири бўлиб, 2006Ғ07 йиллар мавсумида АПЛга чиққан, лекин элитадаги ўрнини ҳимоя қила олмаганди. Ўз ҳаражатларини қоплай олмаётган клуб 2011 йилда 1-лигага тушиб кетди. Бюджетдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Маккейб ўзига шерик қидира бошлади. Унинг кредиторларидан бири бўлган шаҳзода Абдулла ёрдам беришга рози бўлди. Шаҳзода ашаддий футбол мухлиси бўлиб, ўз юртида 1,5 йил «Ал-Ҳилол» президенти бўлганди. Ундан 10 млн. фунт қарздор бўлган Маккейб «Шеффилд» акцияларининг 50 фоизини шаҳзодага расмийлаштириб берди. Шу тариқа ал Сауд клуб ҳамсоҳибига айланди. Бироқ англиялик бизнесмен маккорона режа тузгани аён бўлди. У истаган пайтида клуб акцияларини ал Сауддан атиги 5 млн. эвазига қайтариб олиши мумкин эди. Шаҳзода эса бунинг учун 45 млн. фунт тўлаши талаб этиларди. Тез орада унинг шунча маблағи йўқлиги ойдинлашди. Шу сабабли шаҳзода ҳозирга қадар «Шеффилд»га атиги 30 млн. сармоя киритган, холос.

2019Ғ20 йиллар мавсуми аввалида Абдулла ал Сауд кутилмаганда клуб акцияларининг якка соҳибига айланди. Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш имконияти паст баҳоланган жамоа эса яна Уайлдер етакчилигида ёқимли шов-шувни такрорлади. Финишга 10 тур қолганида, унинг шогирдлари ЕЧЛ ҳудудидан 2 очкога ортда эдилар. Аммо якунда 9-ўринни эгаллади. Омадли мавсумнинг кейингисида жамоа Чемпионшипга йўл олди. Бир йилдан сўнг қайтиши мумкин эди, аммо «Ноттингем» тўсиғидан ўта олмади. Жорий мавсумда клуб тўғридан-тўғри элитага чиқиш имкониятига эга. Таркибни фақат «Арсенал»га ўтган Рамсдейл тарк этди. бироқ молиявий жиҳатдан бинкрот ёқасига келиб қолди. Хуллас, стратегия тезкор самарани бермади.

2 февралда The Times нигериялик бизнесмен ал Сауд билан келишувга эришганлиги, энди Англия футбол лигасининг рухсатини кутаётгани ҳақида хабар берганди. Харидорга оид маълумот жуда оз - 7 млрд. долларга эга бўлган финтех-тадбиркор. Унинг мол-давлати шубҳа уйғотди. Бир томондан, The Times - ўта юксак нуфузли манба, аммо иккинчи томондан, нотайин бизнесменнинг 7 млрд.и... бунга ишониш қийин. Сабаби, Африкада миллиардерлар кўп эмас. Форбес маълумотига кўра, уларнинг сони 19та, рўйхатда Дози Ммоубози йўқ эди. Бундан ташқари, 7 млрд.га эга бўлган 5 нафар тадбиркорнинг барчаси бизнес оламининг таниқли шахслари. Яқин ўтмишда чоп этилган материаллар архивидан маълум бўлишича, Ммобуозини ҳатто Нигерияда ҳам кўпчилик билмас экан. Хўш, эълон қилинган 7 млрд. борми ёки йўқми?

Дози 1980 йилда бадавлат оилада дунёга келган. Унинг отаси интендант полицияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган, истеъфога чиққач, фирибгарлик оммавий усуллари ҳақидаги бутун дунёга машҳур бўлган «Нигериялик шаҳзодалар мактублари» асарини ёзган шахс. Унда зикр этилган найранглар XVIII асрда Европада урф бўлганди. Интернет ривожланган ҳозирги даврда у яна ҳаётга қайтди, Нигерия эса унинг маркази бўлиб қолди. Асар муваффақият қозонгач, Дозининг отасини АҚШ ҳукумати йирик жиноий ишларни фош этишда кўмак беришга жалб этганди. Айни паллада Дози университетда таҳсил олди ва илк бизнесига қўл урди: мамлакатдаги барча ўқув муассасаларида нигериялик машҳур гуруҳларнинг концертлари ва гўзаллик танловларини ташкил этди. кейинчалик интернет,технологиялар соҳасида шуғуллана бошлади.

Нигерия - ўзига хос мамлакат. Бир томондан, табиий бойликлар кўплиги эвазига, у Африкадаги энг йирик иқтисодиётга эга. Лекин иккинчи томондан, аҳолисининг 40 фоизи кунига 1,9 доллардан кам даромад оладиган қашшоқлар. Шундай шароитда улғайган Ммобуози ижтимоий муаммолар соясидаги имкониятни кашф этди. У қишлоқ хўжалигида деҳ­қончилик қилиш эвазига рўзғор тебратадиган ночор ватандошлари учун ёрдам берадиган махсус смартфон яратишга қарор қилди ва 2013 йилда Tingo M0bile компаниясини ташкил этиб, хитойлик корхонага буюртма берди. Смартфон ёрдамида деҳқонлар об,ҳаво маълумоти олиш, турли тўловлар ва солиқларни банк рақамисиз амалга ошириш, микрокредитлар олиш ва ҳосилни суғурта қилиш имкониятига эга бўлдилар. Асосийси, ҳосилни онлайн тарзда дўконларга тўғридан,тўғри сотиш имконияти юзага келди. Хуллас, ал Сауд билан Дози Ммобуози ўртасидаги келишувга сабаб бўлган 7 млрд. доллар Tingo Mobile компаниясининг маблағи. Дозининг улуши 202,5 млн.га тенг. Африкадан ўта бадавлат соҳиб ташрифини кутган «Шеффилд» мухлислари кайфиятини бу миқдор тушириб юбориши аниқ. Лекин клубнинг қарзларини ёпиш ва трансфер тақиқини бекор қилиш учун етарли. Бу ёғига «Шеффилд» тақдири Дозининг бошқарув малакасига боғлиқ. Бу масалада Ммобуози нималарга қодир эканлигини юқоридаги ҳикоя орқали билиб олдик. Нима бўлганда ҳам, нигериялик бизнесмен Англиянинг икки энг нуфузли дивизионида клуб соҳиби бўлган дастлабки қора танли бўлишга жуда яқин турибди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:42, 12.04.2023. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.