Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Нуралиев: «Ўзбекистон мусобақага тайёр»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
Фото: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев

 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, бу ёшдаги жамоалар ўртасидаги ўйинларда натижани олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.

22 сентябрь куни Теҳрондаги «Parsian Azadi Hotel» меҳмонхонасининг «Олмос» залида 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати «D» гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан ташқари, «D» гуруҳидан ўрин олган бошқа терма жамоалар - Ҳиндистон, Хитой ва Сурия ўсмирлар терма жамоаларининг мураббийлари ҳам иштирок этди.

«Мусобақа олдидан сўнгги йиғинни Тошкентда ўтказдик. Икки ҳафта давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бундан аввал эса Бокуда ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этиб, тўртта ўйин ўтказгандик. Жамоамизда муаммо йўқ, шогирдларим бўлажак баҳсларга тайёр», - деди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа фаворитлари тўғрисида берилган саволга жавоб бераркан, Дилшод Нуралиев бу ёшдаги жамоаларнинг натижаларини олдиндан тахмин қилиш қийинлигини айтиб ўтди. «Ҳозирдан ким гуруҳдан чиқади, ким мусобақа чемпиони бўлиши ҳақида фикр билдириш тўғри эмас, умуман, бунинг имкони ҳам йўқ деб ўйлайман. Бу ёшда футболчилар ўртасидаги мусобақаларда натижаларни олдиндан айтиб бўлмайди, чунки уларда ҳар қандай кутилмаган натижа қайд этилиши ҳоллари кўп бўлади. Ким яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа муваффақиятга эришиши ҳақиқатга яқин», - деди ўзбекистонлик ўсмирлар устози.

Ўз навбатида, Дилшод Нуралиевнинг қолган уч касбдошлари ҳам қўшилишди. Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи, англиялик Колин Тоалнинг фикрича, бу мусобақа ҳар бир мамлакатда йўлга қўйилган болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича дастурларнинг меваларини кўрсатиб беради. Хитой ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи эса барча жамоаларда имкониятлар тенг эканлигини таъкидлаб, омадга ҳам кўп нарса боғлиқлигини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувни 27 сентябрь куни Сурияга қарши ўтказади. Сурия терма жамоаси бош мураббийи жамоасидан натижа кутмаётганлигини маълум қилди. «Биз жамоани бир йил давомида шакллантирдик. Тайёргарлигимиз ёмон бўлмади, бизда яхши жамоа бор, бироқ мен жамоамдан натижа кута олмайман. Мамлакатимизда, баъзи сабабларга кўра, нотинч вазият ҳукмрон. Бироқ мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳри тинч ва хавфсиз. Биз пойтахтда маҳаллий жамоаларга қарши бир қатор ўйинлар ўтказдик, бундан ташқари икки мартадан Уммон ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Бироқ буларнинг барчаси мусобақада натижа кўрсатиш учун етарли эмас», - дея таъкидлаб ўтди суриялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати «D» гуруҳидаги ўйинлар 23 сентябрь куни старт олади. Шу куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкент вақти билан 16:30да Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга чиқса, 20:30да Сурия Хитой билан баҳс олиб боради. Ҳар иккала ўйин ҳам Теҳрондаги «Роҳи Оҳан» стадионида бўлиб ўтади. Умуман, чемпионат ўйинлари 22 сентябрь куни «А» гуруҳи вакиллари - Кувайт ва Яман терма жамоалари ўйнии билан мусобақа старт олди.

 
Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:56, 22.09.2012. Ўқилди: 5132 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик