Конференциялар лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди
УЕФА кеча бўлиб ўтган Конференциялар лигаси чорак финал босқичи дастлабки учрашувлар якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Терем Моффи ("Ницца" ҳужумчиси) — "Базель"га қарши ўйинда (2:2) рақиб дарвозаси томон 3 та зарба йўллаб, 2 та гол муаллифига айланди.
Никола Миленкович ("Фиорентина" ҳимоячиси) — "Лех"га қарши баҳсда (4:1) амалга оширган узатмаларининг 83 фоизи аниқ бўлди, 2 марта тўпни ўз жамоаси назоратига қайтарди.
Муҳаммад Зеки Амдуний ("Базель" ҳужумчиси) — "Ницца"га қарши учрашувда (2:2) "дубл" муаллифига айланди.
Алессио Кастро-Монтес ("Гент" ярим ҳимоячиси) — "Вест Хэм"га қарши ўйинда (1:1) амалга оширган узатмаларининг 95 фоизи аниқ бўлди, 1 марта тўпни ўз жамоаси назоратига қайтарди.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:46, 14.04.2023. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).