Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» ўз антирекордини такрорламаслик учун ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2022/23 йилги мавсум «Ливерпуль» тарихидаги энг ажойиб мавсумлардан бири бўлмаслиги аниқ.

«Қизиллар»га ўтган йили АПЛда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам бош соврин учун бир қадам етмаган холос. Шуни ҳисобга олиб, жамоанинг бу мавсумдаги беқарор ўйинларини ҳеч ким кутмаганди. Юрген Клопп шогирдларининг мавсумни Премьер-лига тарихидаги энг ёмон ўринлардан бири билан якунлаш хавфи бор.

«Ливерпуль» ҳеч қачон Премьер-лигани жадвалнинг иккинчи қисмида якунламаган. Уч марта бунга яқин келган, икки марта 60 очко ва бошқа ҳолатда 52 очко жамғаришган. Ўшанда 2011/12 ва 2015/16 мавсумларида 38 ўйиндан иборат мавсумда саккизинчи ўринни эгаллашган. 2011/12 йилги мавсумда жамоа атиги 52 очко тўплади, бу эса Премьер-лигада клуб тарихидаги энг паст натижани билдиради.

1993/94 йилги мавсумни 60 очко билан саккизинчи ўринда якунлаган жамоа учун Премьер-лига старти идеал бўлмади. Ўша пайтдаги менежер Грэм Сунесс жамоадаги ажойиб истеъдодлар – Жон Барнс, Стив Макманаман ва Иан Рашнинг ёрдамларига таянган. 

Уларнинг азалий рақиби «Манчестер Юнайтед» ички треблга эришаётган бир пайтда, «Ливерпуль»га Рой Эванс ва Жерар Ульенинг ёрдамлари ҳам кифоя қилмаган. Шундан сўнг беш йил давомидаги энг ёмон натижа қайд этилган ва 2015/16 йилги мавсумда ҳам бунга жуда яқин келишган. Кейинчалик Клопп Брендан Рожерснинг ўрнини эгаллади ва «Энфильд» жамоаси якунда Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

«Ливерпуль» 2022/23 йилги мавсумда тарихидаги энг паст натижани қайд этадими?

Ҳозирда Премьер-лига жадвалида саккизинчи ўринда жойлашган «Ливерпуль» учун ўзининг ёмон мавсумини ўзгартиришга саккизта учрашув бор. Улар кеча «Лидс»ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди. Ундан олдин эса ўзларининг энг оғир учрашувларини ўтказишди. «Манчестер Сити», «Челси» ва «Арсенал»га қарши ўйинлардан атиги икки очко олинди.

Ҳозир уларда 2011/12 йилги мавсумдаги 52 очколик антирекордни такрорламаслик учун саккизта ўйин бор, бу унчалик муаммоли бўлмасада, аммо олдинда «Тоттенхэм», «Астон Вилла» ва «Брайтон» каби жамоаларга қарши баҳслар кутиб турибди. 

Киритилди: 05:16, 18.04.2023. Ўқилди: 1724 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик