Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рамазонда футбол: Оғзингни очиб ол, Софиан... (видео)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия «А» серияси 28-туридан ўрин олган «Интер» - «Фиорентина» ўйинида таъсирчан бир ҳолат кузатилди.

Меҳмон жамоа вакили оддий вазиятда симуляция ишлатиб, «нерадзурралар» ва стадиондаги мухлисларда кучли эътироз туғдирди. Энди маълум бўлишича, Лука Раньери ўша ҳолатда аниқ мақсадни кўзлаб, вақт чўзган экан...

АПЛдан фарқли ўлароқ, «А» серияда ифторлик вақтига тўғри келадиган ўйинларда кичик танаффус эълон қилишга расман рухсат берилмаган. Хуллас, «Интер» - «Фиорентина» баҳсида Лука Раньери рўзадор клубдошига оғиз очиб олиш имкониятини яратиш учун ўзини жароҳатлангандек кўрсатди. Қойил! Ғарбда муқаддас Рамазон ойи ва кун давомида еб-ичишдан ти­йилган мусулмон футболчиларга нисбатан ҳурматнинг яна бир намунаси. Ранье­рининг симуляцияси ўта кучли реакция келтириб чиқаргани сабабига келсак, охирги вақт­лар ишлари орқага кетган «Интер» 0:1 ҳисобида ютқазаётганди ва якунда мағлубиятни тан олди.

Ўша паллада кўпчилик симуляция моҳиятини тушунмади ҳам. Мухлислар фақат ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда кузатилган «симуляция саҳнаси» бў­йича ҳақиқатга мос тахминни илгари суришди: «Фиорентина» вакили Лука Раньери бежиз ўзини жароҳатлангандек кўрсатиб, майдонга ётиб олмади. У шу тариқа рўзадор клубдоши Софиан Амрабатга оғзини очиб, енгил тамадди қилиб олиш имкониятини яратди». Дарҳақиқат, шундай: Раньери майдонда ётганида, камералар Амрабат четга чиқиб, озгина сув ҳўплагани ва банан еб олганини «ушлади». Бу паллада Раньери «Интер» захира ўриндиғидаги футболчиларнинг жиддий эътирозларига парво ҳам қилмади. Тўғри, икки вазиятни ўзаро боғламаётган мухлислар ҳам бор. Уларнинг хулосаларига кўра, Раньери жамоаси ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, шунчаки, вақт «ўлдириш» ния­тида айёрлик ишлатган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:31, 18.04.2023. Ўқилди: 19618 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик