Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"ПСЖ" Мессига ўринбосар топдими? Ёзнинг кутилаётган 7 та трансфери

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022/23 йилги мавсум якунига етмоқда. Ёзги трансфер ойнаси эса жуда қизғин ўтиши кутилмоқда, биз келаётган трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар рўйхатини тузиб чиқдик.

Виктор Осимхен, 24 ёш, ҳужумчи, 100 миллион евро, “Наполи” → “Бавария”/"ПСЖ"

Ҳужумчи - бу мавсумда деярли Италия чемпиони. Виктор Осимхеннинг “Наполи” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади, бироқ у кейинги трансфер ойнасида “Бавария” ёки “ПСЖ”га ўтиши мумкин. Ҳар икки клуб ҳам футболчини ўз таркибида кўришни истамоқда. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар яқин орада Осимхен трансфери бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилишади. Фақат нигерияликнинг юқори баҳоси ва "Бавария" бош мураббийи Томас Тухелнинг позицияси ўтишга тўсқинлик қила олади.

"ПСЖ" ҳам ҳужумчи учун курашга қўшилган, улар ҳар эҳтимолга қарши Мессига ўринбосар қидирмоқда. Осимхен мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У нафақат “Наполи”ни чемпионлик ва Чемпионлар Лигасида етаклайди, балки у барча мусобақаларда 29 та ўйинда 25 та гол ва 5 та голли узатма билан ажойиб натижа қайд этмоқда.

Лионель Месси, 35 ёш, ҳужумчи, 45 миллион евро, "ПСЖ" → "Барселона"

Лионель Мессининг Каталонияга қайтиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, Ла Лигада улар "Барселона" аргентиналик билан аллақачон келишувга эришган деб ҳисоблашмоқда. Март ойи охирида Каталония клуби ташкилотга Мессининг эҳтимолий қайтиши бўйича иқтисодий режани юборган эди. У лигага мос келмади, лекин тез орада "Барселона" янги сценарийни тақдим этади.

Бундан ташқари, "кўк-анорранглилар" маркетинг бўлими Мессининг эҳтимолий қайтишига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда. Ёши (35) бироз ўтган бўлишига қарамай, ҳужумчи яхши формада - жорий мавсумда у "ПСЖ" сафида 34 ўйинда 19 та гол + 18 та ассистентлик қайд этган.

Гави, 18 ёш, ярим ҳимоячи, 90 миллион евро, "Барселона" → "Челси"

Гави "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. The Athletic хабарига кўра, испаниялик футболчи клубда ўйнаш ҳуқуқига эга, аммо ёзда суд қарори билан уни тарк этиш ҳуқуқи ҳам бор. Бу хабардан сўнг футболчига "Челси" қизиқиб қолди. AS хабарига кўра, лондонликлар испанияликни АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиришга тайёр.

"Челси" Гавининг агенти билан иккинчи учрашувни ўтказмоқчи. Унда клуб эгаси Тодд Боули, шунингдек, футболчининг ота-онаси иштирок этади. Ярим ҳимоячига Луис Энрике қўл остида ишлаш имкониятини берадиган спорт лойиҳаси таклиф этилади. Кетма-кет иккинчи мавсум Гави “Барселона”нинг асосий юлдузи ҳисобланади. 18 ёшида у асосий таркибда 87 та ўйин ўтказган.

Алексис МакАллистер, 24 ёш, ярим ҳимоячи, 42 миллион евро, "Брайтон" → "Челси"/"Ливерпуль"

Аргентина терма жамоасидаги жаҳон чемпиони амалдаги шартномаси 2025 йилгача тузилганига қарамай, “Брайтон”ни тарк этади. Буни футболчининг отаси Карлос МакАллистер тасдиқлади. Relevo хабарига кўра, "Ливерпуль" ва "Челси" сўнгги ҳафталарда аргентиналик футболчининг трансфери бўйича музокараларни кучайтирган. Лондонликлар Энцо Фернандес ва МакАллистер жуфтлигини яратмоқчи. Ярим ҳимоячилар Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2022 ғалабасида бирга ўйнашган.

Бундан ташқари, Алексисни “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” ҳам кузатмоқда. 24 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда “Брайтон” сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фоларин Балогун, 21 ёш, ҳужумчи, 25 млн евро, "Реймс" → "Милан"/"Монако"/"Лилль"/"Лейпциг"

Англиялик футболчи мавсум охиригача "Реймс"да ижара асосида ўйнади. Фоларин Балогун "Арсенал"га тегишли, аммо Лондонга қайтганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин. Ҳужумчи жорий мавсумда 31 ўйинда 19 та гол урди ва Лига 1 тўпурарлари рўйхатида Килиан Мбаппедан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Балогунга бир вақтнинг ўзида бир нечта топ жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, ҳужумчига "Лейпциг" қизиқиш билдирмоқда, аммо "Арсенал" унинг учун 40 миллион евродан кўпроқ талаб қилмоқда. Шунингдек, "Милан", "Лилль", ва "Монако" ҳам уни ўз трансферлар мақсадига қўшган.

Ансу Фати, 20 ёш, ҳужумчи, 35 миллион евро, "Барселона" → ?

Афтидан, Фати "Барселона"ни тарк этади. AS хабарига кўра, испаниялик футболчи клубдан ва ўғлининг ўйин вақтидан норозилигини билдирган отасининг баёноти туфайли кетишга яқин турибди. Футболчининг агенти Жорже Мендешдан Фати учун камида 40 миллион евро товон пули билан таклиф излаш сўралган.

Эътиборлиси, 2020 йил ёзида “Барселона” Ансуни 150 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборишдан бош тортгани, товон пули 400 миллион евро бўлганлиги ҳақида бир неча бор хабар қилинганди. Ҳужумчи бу мавсумда ўз ўйини билан раҳбариятни ҳайратга туширмаяпти - у Ла Лиганинг 26 учрашувида 4+3 кўрсаткичига эга.

Роберто Фирмино, 31 ёш, ҳужумчи, 22 миллион евро, "Ливерпуль" → "Интер"/"Реал Мадрид"

Март ойида Роберто Фирмино мавсум охирида "Ливерпуль"ни тарк этиши маълум бўлди. Бу малумотни футболчининг агенти тасдиқлади ва бош мураббий Юрген Клопп ҳам вазиятга изоҳ берди. Ҳужумчи фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча аниқ эмас, бироқ La Gazette Dello Sport нашри “Интер” ва “Реал” ҳақида хабар берди.

"Қироллик клуби" Фирминони жамоа билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бразилиялик футболчи жорий мавсумда 32 ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: Championat.com
Киритилди: 22:37, 18.04.2023. Ўқилди: 5878 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик