Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ла Лига. «Хетафе» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди [23]

ФИФА АҚШ ва Исроилнинг четлатилиши борасидаги сўровни жавобсиз қолдирди [18]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [13]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [12]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [12]

Симеоне "Камп Ноу"да "автобус" қўяди [10]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [8]

Исроил футболи халқаро мусобақалардан четлатиладими? Ассоциация ФИФА ва УЕФА позициясига ойдинлик киритди [8]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [8]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкомпьютер сўнгги натижалардан кейин АПЛ якунини тахмин қилди: "Арсенал" имконсиз қолади, Чемпионшип 1954 йилдан бери илк марта янги жамоани қабул қилади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигасида чемпион номи ва турнир билан хайрлашадиган жамоалар сўнгги, 28 май куни аниқланади. Мамлакатда ўтказилган сўнгги тур натижаларидан кейин суперкомпьютер қайтадан ишга солинди. Ундан кутилган ва кутилмаган маълумотлар олинди. Айни дамда турнир жадвалида, "Арсенал" 32 турдан кейин 75 очко тўплаган ҳолда, етакчиликни ушлаб турибди. Аммо бу жамоа сўнгги 3 та турда кетма-кет дуранглар қайд этган эди. Тўпчиларни таъқиб қилаётган "Манчестер Сити"да 70 очко бор. Аммо улар 30 та турда шунча очко жамғаришган. Бу икки жамоа келаётган чоршанба куни "Etihad"да тўқнаш келади.

Махсус алгоритмга асосланган ҳисоблаш машинаси АПЛ борасида ўз хулосаларини қайтадан янгилади. Тахмин қилишда барча 20 та жамоанинг мавсумолди ҳолати, яқинда қайд этган натижалари xG кӯрсаткичлари ҳисобга олиниб, йиғилган маълумотлар 100 минг марта қайта ишланди. Чиқарилган вердиктлар "Манчестер Сити" мухлисларини хурсанд қилиши аниқ. Негаки, "шаҳарликлар" мавсумни 27 ғалаба, 5.6 та дуранг ва 5.4 марта мағлуб бўлган ҳолда якунлайди. Шу сабабли Гвардиола жамоаси 86.6 очко жамғаради. Бу эса "Арсенал"никидан 1.3 очкога кўпроқдир. Ўз навбатида "Арсенал" 85.3 очкони 26 ғалаба, 7.2 дуранг ва 4.8 та мағлубият орқали қўлга киритади.

ЕЧЛ учун бериладиган қолган йўлланмалар "Манчестер Юнайтед" (72.9) ва "Ньюкасл" (72.5)га насиб этади. Кутилмаганда "Брайтон" яна ғалабали йўлга қайтиб олади ва бу жамоа мавсум сўнггида бешинчи поғонани банд этади. "Чағалайлар" Европа лигасига "Ливерпуль" билан йўл олади. Еттинчи ўриндаги "Тоттенхэм" эса янги мавсумдан Конференсиялар лигасида қатнашишга мажбур бўлади.
Турнир жадвалининг пастки томонида ҳеч ким кутмаган воқеа содир бўлади. Келаётган беш ҳафта "Эвертон" учун омадсиз кечади. Бу клуб 1954 йилдан бери элитада ҳаракат қилиб келаётган эди. Шунингдек, ливерпулликлар бутун АПЛ даврида турнир иштирокчиси бўлиб келган. Афсуски, Шон Дайч бошчилигидаги жамоа 33.4 очко билан Чемпионшипга йўл олади. Ундан бир поғона юқоридаги (17) "Лидс" бор-йўғи улардан 0.9 очко кўп тўплаган ҳолда жон сақлаб қолади.

Ливерпулликларга қўшилган ҳолда "Ноттингем" ва "Саутгемптон" ҳам турнир билан хайрлашиши айтилган. Оғир аҳволда турган "Лестер" ҳам АПЛда қолиши тахмин қилинмоқда.
Турнир жадвалининг марказини "кичик ғарбий Лондон-лигаси" деб атасак бўлади. Негаки, 9-11 ўринларни лондонликлар банд этади. Хусусан, 47.6 очко билан "Челси" турнирни жадвалнинг иккинчи ярмида тугатса, 10 ва 9 ўринларни "Фулхэм" ва "Брентфорд" эгаллайди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:18, 24.04.2023. Ўқилди: 7369 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.