Гус Хиддинк 76 ёшида ҳам мулойим, хушмуомала ва ҳазилкаш характерини йўқотмади.
Ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда душанба ва чоршанба кунлари Амстердамда дўстлари билан учрашади. Унинг бутун ҳаёти копток билан ўтди, аввал оёқларида, кейин қўлларида. У ҳам футболчи, ҳам мураббий эди. Фаолияти шунчаки ажойиб, ҳозир эса маслаҳатчи сифатида ишламоқда.
Энди, у диққат марказидан узоқда, Нидерландия мураббийлар Ассоциациясининг президенти ва вақти-вақти билан «ПСВ»га маъруза ўқиш ёки ёшларга ёрдам бериш учун келади: «Хави Симонснинг келажаги катта», дейди у MD-га ушбу интервюсида, агар у ўсишни давом эттирмоқчи бўлса, унга муҳим маслаҳатлар беради. Ҳатто узоқдан ҳам Хиддинк футбол тартибининг бир қисми бўлишга интилаётгани кўриниб турибди.
- «ПСВ» - бу сизнинг бутун бошли ҳаётингиз ўтган клуб...
- Ҳа, ажойиб вақтлар эди. Айниқса 1988 йилда бешта Нидерландия чемпиони, тўртта мамлакат Кубоги ва албатта, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанимиз. Мураббийлик фаолиятимнинг бундай бошланиши ҳақиқатан ҳам ғайриоддий эди, чунки бу унга ҳар жиҳатдан катта рағбат ва резюмеимнинг мустаҳкамлигини берди. Ўша йилларни унутишнинг иложи йўқ ва энди мен «ПСВ»га керак бўлганда ёрдам бераман.
- Қаерда энг кўп бахтли эдингиз?
- Бу саволга аниқ жавоб беролмайман. Нидерландияда бахтли эдим, лекин Валенсияда ҳам ҳаммаси яхши эди, ҳозиргача вақти-вақти билан таътил пайтида у ерга қайтиб, дўстларимни кўришни яхши кўраман. Бетисдан, бу қисқа тажриба бўлса-да, менда ҳам яхши хотиралар бор. Ва қандай қилиб «Реал» ёки «Челси»ни эсламаслигим мумкин? Бироқ, мен футболчи сифатида энг яхши вақтни ўтказдим.
- Мураббий бўлишдан яхшироқми?
- Шубҳасиз. Машқ қилдиришдан кўра ўйнаш ҳар доим яхшироқдир.
- «ПСВ»да сизнинг қўл остингизда Куман ўйнаган. Унинг мураббий бўлишини кутганмисиз?
- Ҳаётда ҳар доим кутилмаган ҳодисалар бўлади ва сиз кутмаган ўйинчилар бу қадамни қўйишади. Куман билан бундай бўлмаган. У кйиниш хонасида пайдо бўлган биринчи лаҳзадан бошлаб, эртами-кеч мураббий курсисига ўтиришини билардим. Майдонда ундан ёрдамчим сифатида фойдаланганман. Одатда, мураббий ўйин давомида ҳамма нарсани назорат қила олмайди ва сиз ишонадиган одамга эга бўлиш таскин беради. Куман менинг ғояларим учун қўлланма эди.
- «Барселона»да унга ёмон муносабатда бўлишган, деб ўйлайсизми?
- Куман жасорат билан ҳаракат қилди, «Барселона»га клуб учун нотинч даврда, пандемия ва жиддий бошқарув инқирози пайтида келди. Менимча, унинг ишдан бўшатилиши ҳамма нарсадан кўра ўтмиш ва ҳозирги директорлар кенгаши ўртасидаги уруш билан боғлиқ. Гарчи натижалар биринчи мавсумдагидек яхши бўлмаса-да, у жамоани Қирол Кубогида ғалаба қозонишига олиб келди. Иккинчи мавсумда у Мессининг кетиши билан «Барселона» тарихидаги энг драматик бошқарув вазиятига дуч келди.
- «Камп Ноу»да барчадан шундай қатъий сўрашади, айниқса Гвардиоланинг кетганидан сўнг...
- Куман билан адолатсизлик кузатилди. Шунчаки давр «Барселона»да ишлаш учун энг яхшиси эмасди, лекин бундай таклифни олганингизда, ундан воз кечолмайсиз. Бундай имконият ҳаётда бир марта тушади. «Реал»да мен билан ҳам худди шундай бўлганди. Рональд билан гаплашдим, лекин бу ҳақда эмас, чунки бу ҳали ҳам унга зарар етказаётганини тушунаман.
- Янгиланган Нидерландия терма жамоасидан нималарни кутяпсиз?
- Франциядан мағлубият оғир бўлиб чиқди, аммо бу ҳақиқат синови - дарс эди. Биз кўп иш қилишимиз керак. Куман Миллатлар Лигасини яхши ўтказиш учун ажойиб имкониятга эга. Ўйлайманки, бу бизга вазифани бажараётганимизни тушунишга ёрдам беради ва биз Евро-2024да ғалаба қозониш учун номзодлар қаторида эканлигимизни билиб оламиз. Кўп йиллар давомида Англия ва Испаниянинг энг яхши клубларида бўлган тажрибали футболчилар бор, шунчаки олдинга қадам ташлаш керак.
- Хави Симонс терма жамоада муҳим рол ўйнаши керакми?
- Уни тез-тез кўриб турибман ва у билан «ПСВ»даги машғулотларда учрашганман ҳам. Менимча, у ғайриоддий истеъдодга эга, аммо сиз сабрли бўлишингиз керак, чунки бу ёшда кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечириш мутлақо нормалдир. Қандай бўлмасин, унинг тараққиёти умид бахш этади. Бир неча йил Эредивизия ўйнаш унинг фойдасига бўлиши мумкин.
- Демак, унинг келажаги бошқа лигада деб ўйлайсиз?
- Албатта. Нидерландия ўсиш ва ривожланишни хоҳлайдиган ёшлар учун қизиқарли ўйин майдончасидир, яъни идеал жой. Бироқ, 25-26 ёшда, улар учун бошқа алтернативаларни излаш ва Гакпо ёки бошқалар каби АПЛга ўтиш одатий ҳолдир.
- Унга «ПСЖ»га қайтишни тавсия этмайсизми?
- «ПСЖ» катта юлдузларга пул тикаётган бўлса-да, менимча, Хави Симонс у ерда бирор нарсани кўрсатиш учун кўп имкониятга эга эмас. У ерга боришни маслаҳат бермайман. Ҳар ҳолда ҳозир қайтиш учун ёмон вақт. Мен унга ҳозирги жойида яна бир неча йил қолишни маслаҳат бераман. Унинг ёшида, 19 ёшида, ўйин амалиётига эга бўлиш, ўзини муҳим ҳис қилиш муҳим ва Парижда, менимча, у кўп вақтини захирада ўтказган бўларди.
- Бу энг осон клуб эмас. Ҳатто Месси учун ҳам...
- Мен унинг келажаги билан нима қилишини билмайман ва мен унга бирор нарса айтадиган одам эмасман. Айтишим мумкинки, у мен кўрган энг ўзига хос футболчи. Мбаппе эса ҳозирги ва келажакдир. У ҳимояда ишлаш зарурлигини тушунади ва менимча, бу муҳим фазилат, чунки Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун истеъдоднинг ўзи етарли эмас.
- Фаолиятингизнинг катта қисми терма жамоалар бошқарувида ўтди. Россияни бошқарганингиздан афсусланмайсизми?
- Мутлақо. Бу биз ҳозир бошдан кечираётган фалокат билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ажойиб тажриба эди. 2006 йилдан 2010 йилгача биз жуда яхши иш қилдик, барчамиз биргаликда қурганимиздан фахрланаман ва Евро-2008даги 3-ўрин абадий қолади. Фақат Испания бизни ярим финалда мағлуб этганди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).