"Реал Мадрид" ўзининг Флорентино Перес давридаги прагматик трансферлар сиёсати билан машҳурдир. Бунинг натижасида жамоада йиллар давомида ажойиб таркиблар йиғила борди. Ҳар қандай клуб ўзи учун янги суперюлдузни кашф қилиши керак. Бунинг учун эса катта пул зарур. Шундай экан, "Реал" фаолиятида сотувлар, харидлар каби муҳим аҳамиятга эга. Клуб мухлислари бахтига, раҳбарият қайси футболчини сотиб олишни, уларни қачон ва қандай суммага сотишни яхши билади. Шу туфайли майдондаги футболчилар ва улар қайд этадиган натижалар, ҳар қандай трансфердан минимал зарар ёки яхши фойда кўради. "Реал" каби жамоалар катта маблағларни юлдузлар учун сарфлашдан қўрқмайди. Шу билан бир қаторда, "қироллик клуби" сотувларни ҳам яхши амалга оширади. Ҳеч ким абадий эмас. Шундай экан, ҳар қандай футболчини вақтида сотишни ҳам билиш керак. Бу гапнинг амалдаги исботини "Реал" бажарган қуйидаги сотувларда кўришингиз мумкин.
10. Гонсало Игуаин
Испания пойтахтидаги олти йиллик фаолиятдан кейин, ҳужумчи бутун дунёга танилди. Аммо Игуаин ҳеч қачон "Реал"нинг асосий таркибига кира олмаган. Шу сабабли 2013 йилнинг ёзида аргентиналик футболчи "Наполи"га сотилади. Унинг трансфер нархи 34.5 миллион фунт эди. Кейинчалик, ҳужумчи "Ювентус"га кўчиб ўтади.
9. Робиньо
Робиньо 2005 йилда "Реал"га келади. Ҳужумчи уч мавсум давомида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган эди. Орадан уч йил ўтиб, бразилиялик футболчи "Манчестер Сити"га йўл олади. 2008 йилнинг сентябрида араб шайхлари жамоани сотиб олади. Натижада Робиньо учун тўланиши керак бўлган 32.5 миллион фунт "Манчестер Сити"га муаммо туғдирмайди.
8. Рафаэль Варан
"Реал"нинг Варанни сотиш қарори ҳаммани ҳайратга солган эди. Негаки, ҳимоячи жамоанинг муҳим фигураси ҳисобланган. 2021 йилда "МЮ" Варан учун расмий таклиф билан чиқади. Таклифга мадридликлар рози бўлади. Натижада Франция терма жамоаси аъзоси 41 миллион фунт эвазига АПЛга йўл олади.
7. Ашраф Хакими
Хакими "Реал" тарбияланувчиси саналади. У айни ўйнайдиган даврида "Боруссия Дортмунд"га икки йиллик ижарага берилади. 2021 йилда "Реал" марокашлик ҳимоячини "Интер"га 36.3 миллион фунтга сотади. Бир йиллик А сериядаги мавсумидан кейин, футболчи "ПСЖ"га 60 миллион фунтга трансфер қилинганди.
6. Матео Ковачич
"Реал" 2015 йилда Ковачични "Интер"дан сотиб олади. Хорватиялик ярим ҳимоячи Испанияда захира футболчиси сифатида фаолият юритди. 2018 йилда "Челси"га ижарага берилган Ковачич, охир-оқибат лондонликлар сафида бутунлай қоладиган бўлади. "Реал" эса бу трансфер учун 40 миллион фунтга эга бўлганди.
5. Месут Ўзил
Мадриддаги уч йиллик давридан кейин немис футболчиси "Реал"дан кетади. 2013 йилнинг ёзида "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг яхши футболчилардан бирини харид қилади. "Реал" Ўзил учун 42.5 миллион фунт олган эди.
4. Анхель Ди Мария
"МЮ" мухлислари Ди Мария хариди хато бўлган деб ҳисоблашади. Бундай фикр тарқалишига сабаблар бисёр эди. Негаки, аргентиналик ўзидан кутилган натижани бермаганди. 2014 йилда "Манчестер Юнайтед" Ди Марияни ўша пайтдаги рекорд сумма, 59.7 миллион фунтга харид қилади. Футболчи "ПСЖ" ва айни дамда "Ювентус"да ҳаракат қилмоқда.
3. Алваро Мората
2014 йилнинг ёзида "Реал" Моратани "Ювентус"га сотади. Орадан икки йил ўтиб, 24 миллион фунт эвазига мадридликлар ўз ҳужумчисини қайтариб олганди. "Реал"даги бир мавсумдан кейин, испаниялик футболчи "Челси"дан таклиф олади. Оқибатда у 70 миллион фунт эвазига Лондонга йўл олади.
2. Каземиро
"МЮ"га ёрдам керак эди. Клуб бу йўлда қанча бўлса ҳам пул сарфлашга тайёр бўлган. Ўз жароҳатларини даволиш мақсадида, жамоа Каземирони сотиб олади. Бразилия терма жамоаси аъзоси ЕЧЛда ғолиб бўлгач, 2022 йилнинг ёзида "МЮ"га ўтади. Унинг трансфер нархи 70 миллион фунт эди.
1. Криштиану Роналду
"Реал" 80 миллион фунт эвазига Роналдуни "Манчестер Юнайтед"дан харид қилади. 2009 йилдан бошлаб, тўққиз йил давомида ҳужумчи 5 марта "Олтин тўп"га, 5 марта ЕЧЛ бош совринига эришганди. 23 ёшлида "Реал"га келган Роналду, қарийб 10 йилдан кейин, 33 ёшида жамоадан кетди. Аммо унинг нархи ошса ошган эдики, тушмаганди. "Ювентус" Роналду учун 99.2 миллион фунт тўлашга рози бўлади. Афсона Италияга йўл олади.
ИСМАТОВ Ж.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).