Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

«Бавария» дарвозабон Нюбелни сотади ёки ижарага беради [0]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [0]

Самир Насри ёшлигида сохта исм билан ўйнаганини тан олди [0]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [0]

Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳни танқид қилиб, уни Криштиану Роналдуга қиёслади [0]

Расман. Неймар Жаҳон чемпионатига боради [0]

Sofascore талқинига кўра Франция чемпионатининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди [0]

Даниэль Карвахаль 24 йилдан сўнг «Реал»ни тарк этишига муносабат билдирди [0]

АПЛ. «Арсенал» «Бёрнли»ни мағлуб этиб, «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни оширди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо биз натижа учун майдонга тушгандик» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛда жон сақлаб қолиш учун кураш: «Лестер» – «Эвертон» (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Лестер» ҳамда «Эвертон» ушбу қарама-қаршиликка катта қўрқув билан ташриф буюради. Чунки ҳар иккала жамоа ҳам пастки лигага тушиб кетиш хавфи остида бўлиб турибди. Айнан қуйи лигага тушиб кетувчи клублар тахмин қилинганда «Эвертон» иккинчи (73,9%), «Лестер» эса 5-ўринда тилга олинган.

«Лестер»

«Тулкилар» сешанба куни Жейми Вардининг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига «Лидс»дан очко олишга муваффақ бўлган эди. Ундан битта олдинги баҳсда эса «Вулвз» 2:1 ҳисобида таслим этилган. Унгача эса жамоа кетма-кет нақ 9 та ўйинда ғалаба нималигини билмади - 1 дуранг, 8 та мағлубият. Жамо яқинда тайинланган Дин Смит қўл остида 3 та ўйинда 4 очко жамғарди. Ушбу мураббий «Эвертон»га қарши анча яхши статистикага эга. У «ирисчи»ларга қарши 6 та баҳсда мағлуб бўлмаган ва 4 та ўйинда ғалаба қозонган. Бу борада фақатгина Антонио Конте (7) Смитдан яхшироқ натижага эга.

Бу ўйинни «Лестер» учун ҳаёт-мамот жанггига қиёслаш мумкин. Чунки шундан сўнг жамоа жадвалнинг биринчи ярмидаги 3 клубга қарши майдонга тушади - «Фулхем», «Ливерпул», «Нюкасл». Сўнг эса «Вест Хем»га қарши баҳс кутиб турибди.

«Эвертон»

Клуб учун жорий мавсум росмана катастрофага айланиб кетди. «Ирисчилар» сўнгги бор 1950-51 йилларда қуйи лигага тушиб кетган. Шон Дайч жамоаси АПЛнинг сўнгги турида «Ньюкасл»га 1:4 ҳисобида енгилди. Бу уларнинг ғалабасиз серияларини 6 та ўйинга узайтирди. «Эвертон» сўннги 10 та учрашувнинг атиги биттасида ғалаба қозонган холос (4 дуранг, 5 мағлубият). Бироқ ушбу хавфли зоналар «Эвертон» учун янгилик эмас. Жамоа ўтган мавсум ҳам майнинг бошида 18-ўринда эди. Бироқ ўшанда вазият ўз вақтида ўнгланган. Келгуси турларда Дайч шогирдлари «Брайтон» ҳамда «Ман Сити»га тўқнаш келишини ҳисобга олсак, бу галги турда очко олиниши шарт. Ундан кейинги икки баҳс «Вулвз» ҳам «Борнмут»га қарши бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг сўнгги баҳси

У 2022 йилнинг 5 ноябрида содир бўлган ва «тулкилар» 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган эди. Ўшанда «Эвертон»га Лэмпард, «Лестер»га эса Рожерс устозлик қиларди. Ливерпулдаги оқшомда Тилеманс ҳамда Барнс катта саҳнага чиққан.

Ҳозирги формаси

Ҳар иккала жамоа мос равишда 18 ҳамда 19-ўринлардан жой олган. «Лестер» сўнгги 18 баҳснинг барчасида гол ўтказиб юборган. Бу клубнинг яқин йиллар ичидаги АПЛ тарихидаги энг узун серияси ҳисобланади. Бунгача 1994 йил апрель-декабрь ойларида 21 та баҳсда кетма-кет гол ўтказиб юборилган.

«Эвертон» сўнгги 12 та сафар ўйинида ғалаба нималигини билмай келмоқда. 2021 йил августда «Брайтон»ни меҳмонда 2:0 ҳисобида ютганларидан бери 33 та баҳснинг атиги 2 тасида ғалаба қозонган холос. Бу орада 3 та «клин-шит» қайд этилган ва ҳар уччала ҳисоб ҳам 0:0 ҳисобида тугаган.

Киритилди: 16:19, 01.05.2023. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик