Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Брайтон»га қасос олиш учун яна «Ман Юнайтед» учради (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун тунда АПЛ 28-турининг қолдирилган баҳси доирасида «Брайтон» ҳамда «Ман Юнайтед» кураш олиб боради. Қизиқ томони, «Брайтон» Англия кубогидаги аламли пенальтилар cерияси учун қасос олишга ҳаракат қилиб кўради.

«Брайтон»

Ўтган турда «қизиллар» «Астон Вилла»ни минимал ҳисобда енгган бўлса, Де Зерби шогирдлари «Вулвз» дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Шунга қарамай ўшанда уч кун аввал жамоа «Ноттингем»га мағлуб бўлган (1:3). Аммо қолдирилган ўйинларни ҳисобга олсак, «чайкалар» бемалол ҳозирги 8-ўрнидан 5-поғонага кўтарилса бўлади. Таъқиб қилаётган жамоалари ҳам анойилардан эмас - «Астон Вилла», «Тоттенхэм» ҳамда «Ливерпуль». Сўнгги беш ўйинда жамоа хоҳ ғалаба қозонса, хоҳ мағлуб бўлмоқда, яъни стабиллик йўқ. Аммо гол уриш борасида муаммолар кўзга ташланмайди. Охирги 21 та учрашувнинг атиги биттасида «Брайтон» рақиби дарвозасини ишғол қила олмаган холос. Жамоа ўз уйида ўтган 2023 йилдаги 7 учрашувнинг 5 тасида ғалаба қозонди - барчасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда. Кўрамиз, бугун худди ўша йигитлар «МЮ»га қандай қаршилик кўрсата оларкан?!

«Манчестер Юнайтед»

Ҳар бир сериянинг якуни бўлгани каби «Астон Вилла»нинг ҳам ҳар бир ўйинда гол уриш методи «Олд Траффорд»да иш бермай қолди. Мартинес гўзал сейвлари билан ёдда қолган эрсада, Брунонинг ҳаракатлари олдида ожиз қолди. Ундан олдинги турда эса «қизил иблислар» «Тоттенхэм» билан жанговар дуранг қайд этганди - 2:2. Тўртлик учун курашаётган ортидаги рақибларининг шундоққина нафасини ҳис қилиб турган жамоа бугун меҳмонда ғалаба қозонса, «Ньюкасл»ни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олади. ЕЧЛ йўлланмасини ички лига орқали ҳимоя қилиш осонроқ. Чунки «Ман Юнайтед» Европа лигасида «Севилья»га имкониятни бой берди ва энди бор эътиборини АПЛга қаратади. Тен Хаг шогирдлари 2023 йил ҳисобидан сафардаги 7 та ўйинда атиги 2 марта ғалаба қозонган. Бундан аввалги «Амекс»да бўлган учрашув «қизил иблислар»нинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Бироқ августда ўз майдонида жамоа худди шу рақибига ютқазган (1:2).

Янгиликлар

Де Зербига бугун Модер, Лэмпти, Сармиенто ва Лаллана ёрдам бера олмайди. Шунингдек, италиялик мутахассис Эван Фергюсон билан ҳам таваккал қилмоқчи эмас. «Вулвз»га қарши баҳсда Велтман ҳам жароҳат олган эди. Бироқ унинг жароҳати унчалик жиддий эмас дея айтилмоқда. Сафга қайтганлар орасида Гросс номи мухлисларни хурсанд қилади. Шунингдек, ўтган турни захирада ўтказган Митома, Маккалистер, Кайседо ҳамда Колвил бугунги ўйинда жамоасига ёрдам беришга шай.

«Юнайтед» лазаретида эса Ван де Бек, Гарначо, Хитон, Жонс ҳамда Варандан яхши янгиликлар бор.

Киритилди: 17:11, 04.05.2023. Ўқилди: 2474 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик