Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Скуадра»нинг аргентиналик топилмасими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболда бобоси юрти шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган аргентиналик Матео Ретеги Италия миллий жамоа­си либосидаги дастлабки 2та ўйинда ҳам гол уриб, кенг жамоатчилик назарига тушди.

Аргентинанинг Сан-Фернандо шаҳрида туғилган Матео бунга қадар ўз мамлакатининг U-19 ва U-20 тоифасидаги терма жамоаларида ўйнашга улгурганди. Йигитчанинг отаси Карлос Ретеги эса вақтида Аргентина хоккей терма жамоаси сафида 3та Олимпиадада иштирок этган. Қизиқ, Матео қанақасига бирдан Италия терма жамоасида пайдо бўлиб қолди?

Ҳаммаси оддий: кичик Ретеги она томондан бобоси Анжело ди Марконинг италия­лик эканлигидан фойдаланиб, тарихий ватани паспортини олишга қарор қилди. Маълум бўлишича, ди Марко Сицилияда туғилиб-ул­ғайган ва кейинчалик Аргентинага кўчиб кетган экан. CBS Sports маълумотига қараганда, ёш ҳужумчи ҳозирча ҳаттоки, итальян тилини ҳам  билмайди. Муҳими, бу камчилик даст­лабки баҳс­ларда унинг янги жамоадошлар билан тил топишиб ўйнашига монелик қилмади. Ҳар ҳолда, «мовий гвардия» либосидаги дастлабки 2та ўйин­да ҳам рақиб дарвозасини нишонга олди. Шу тариқа Матео «скуадра адзурра»даги фаолиятини қаторасига 2та ўйиндаги голлар билан бошлаган тарихдаги 4-футболчи бўлди.

Ҳужумчи айни пайт Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубига тегишли. Ҳа, Матео афсонавий Диего Армандо Марадонанинг қадрдон клуби ихтиёрида. Тўғри, Ретеги жорий мавсум «Тигре» клубида ижара муддатини ўтамоқда. Асосийси, у ҳозирга қадар барча мусобақалар доирасида 51 марта майдонга тушиб, 29та гол уришга улгурди. Умуман, Матео яқин орада клубини ҳам ўзгартирса, ажабмас. Бинобарин, аргентиналик итальянга «Атлетико» ва «Интер» каби Европанинг донгдор жамоалари бефарқ эмас. Қолаверса, 23 ёшли ҳужумчининг март ойи­да Англия термаси дарвозасини ишғол қилгани (иккинчи голини мальталикларга «улашди») унга нисбатан қизиқишни кескин ошириб юбориши та­йин. Аждодлари юрти шарафини муносиб ҳимоя қила бошлаган футболчининг қисқа вақт ичида катта эътибор қозониши эҳтимоли юқори ҳар ҳолда. Тўғри, Ретегининг биринчи голи Евро-2024 саралаш босқичи дастлабки турида «скуадра адзурра»га наф келтиргани йўқ, зеро, Англия миллий жамоаси бунга қадар 2та гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Мальта термаси устидан қозонилган ғалаба эса «мовий гвардия» руҳия­тини кўтарганига шубҳа йўқ. 

Айтиш жоиз, Матео Ретегининг тезкор эффекти нафақат бош мураббий Роберто Манчини, балки Италия футболи раҳбариятини ҳам илҳомлантириб юборди, гўё. Хабарлар оқимига қарасак, итальянлар аргентиналик яна бир неча футболчини маҳаллийлаштириш хусусида ўйлай бошлашди ва мураббий ҳам бунга қарши эмас. Айни пайт Италия футбол федерацияси Николас Капальдо, Николас Валентини ва Хино Инфантино номзодини ўрганиб чиқмоқда. «Дунё жадал ўзгармоқда. Бошқа мамлакатда туғилган ва унинг ёшлар термаларида тўп сурган йигитларни ҳар қайси жамоа сафида кўриш оддий ҳолатга айланмоқда. Дейлик, Италия ёшлар терма жамоаларида ҳам шундай футболчилар ўйнаганлар. Фақат улар миллий жамоа даражасига кўтарилганларидан сўнг тарихий ватанлари шарафини ҳимоя қилишни маъқул топишган», - деди Роберто Манчини бу борада. Эҳтимол, футболдаги маҳаллийлаштириш жараёни Италия терма жамоаси учун тараққиётнинг янги йўналишидир. Буни вақт кўрсатади, албатта. Ҳозирча аниқ факт шуки, дастлабки 2та ўйинда майдондан голсиз чиқиб кетмаган аргентиналик итальян ўғлони ватандоши Пьерино Прати қайд этган натижани такрорлади. «Милан» афсонаси узоқ 1968 йили итальянлар учун ўйнашга қарор қилган ва дастлабки 2та ўйинда Болгария термаси дарвозасини нишонга олганди.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 05.05.2023. Ўқилди: 1427 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик