Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1885 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун толиққан «Реал»ни кўрамиз. Жароҳатлар гирдоби «қироллик клуби»нинг оёғидан тортиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Папа Карло жамоа муаммоларига жуда бир ёқлама қарайди. Бу эса «Манчестер Сити»дан мағлубиятга олиб келиши мумкин.

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелоттини хафа қилиш қийин, аммо апрель ойида «Вильярреал»га қарши ўз уйидаги мағлубиятдан кейин ҳам (2:3) у ўзини тута олмади. «Тақвим жуда тиғиз, ўйинлар жуда кўп. Биз футболчиларнинг соғлигини кузатиб боришимиз керак, чунки улар футболнинг энг муҳим қисми. Ваҳоланки, ҳамма фақат ўзини ўйлайди: лига ўзини ўйлайди, федерация ўзини ўйлайди, ФИФА ўзини ўйлайди, УЕФА ўзини ўйлайди. Бу футбол учун яхши эмас, нотўғри. Нимадир ўзгариши керак», - деди италиялик.

Карлони тушуниш мумкин: агар «Реал Мадрид» учун мавсумининг биринчи ярми муаммосиз ўтган бўлса, ЖЧ-2022дан кейин даҳшатли туш бошланди. Ўйинлар шиддати ошди, бундан ташқари, Марокашдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тақвимга қўшилди, шу сабабли февраль ойида мадридликлар тўрт ҳафта ичида тўққизта учрашув ўтказишига тўғри келди. Қолаверса, Испания Суперкубоги январь ойида ярим финал/финал форматида Саудия Арабистонида бўлиб ўтди. Жамоа қатор жароҳатлар гирдоби билан қопланиб, натижалар пасайган бўлса ажаб эмас. «Ҳар уч кунда ўйнаганингизда шундай бўлади. Соғайиш учун вақт йўқ», - дея афсусланди Анчелотти.

«Валенсия» билан ўйинда мадридликлар икки етакчи футболчисини бой берди

Бу мавсумда «Реал Мадрид» Испания чемпионлигини ҳимоя қила олмагани танқид қилинмоқда. Кузда еврокубоклардан чиққан «Барселона» бутун масофа бўйлаб янада янги ва иштиёқли кўринди. Мадридликлар эса, айниқса, 2023 йил бошидан буён ўйинчиларни доимий равишда йўқотмоқда. Муаммолар январь ойи бошида «Валенсия» билан Испания Суперкубоги ўйинда бошланди. 

Ўша ўйинда Эдер Милитао (кўкарган мушак, шунингдек, мия чайқалиши) ва Карим Бензема (соннинг орқа қисми) турли даражадаги жароҳатлар олди. Кейин иккаласини ҳам алмаштириш керак эди ва агар реставрациядан сўнг «Реал Мадрид»нинг асосий тўпурари одатдагидек юқори даражага қайтган бўлса, бразилияликда нимадир нотўғри бўлди. «Жирона» ва «Реал Сосьедад» билан сўнгги ўйинларда марказий ҳимоячи рақиб учун голли узатма бериб қўйди ва пенальтига сабаб бўлди. «Мен унинг ниҳоят уйғонишини жуда хоҳлайман. Буни имкон қадар тезроқ қилган маъқул», - деди мураббий Эдер ҳақида гапирар экан.

«Реал Мадрид» даражасидаги клуб учун таркибда фақат битта чап қанот ҳимоячиси бўлгани ажабланарли. Март ойида Ферлан Менди сафдан чиққанидан сўнг, унинг позицияси навбатма-навбат Начо ва Камавинга томонидан ёпилди ва улар ишончсиз ўйин кўрсатди. Болдир мушаклари шикастлангани учун 11 та ўйинни ўтказиб юборган Мендининг яқин орада қайтишини кутишнинг ҳожати йўқ. Эътиборлиси, ўтган мавсумда франциялик футболчи айнан март ойида сафдан чиққанди - ўшанда у худди шундай жароҳат туфайли 40 кунни ўтказиб юборган, ҳозир эса 50 кундан ошиб кетди.

Январь ойида тиззасидан олган жароҳатидан сўнг, яна бир ҳимоячи Давид Алаба мана энди мунтазам ўйнай бошлади. Асосий дарвозабон Тибо Куртуа бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди, бу эса унинг ўрнини эгаллаган Андрей Луниннинг заифлигини яна бир бор тасдиқлади, унинг ўйинида сейвлар жуда кам учрайди. Тони Кроос энг ажойиб мавсумни ўтказмаяпти, у ҳам февраль ойида ошқозон касаллиги туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборди. Лукас Васкес январь ойида «Валенсия»га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олгач, бир ойга сафдан чиқди, бельгиялик Эден Азар ҳақида эса ортиқча гап бўлиши мумкин эмас.

«Шахтёр» дарвозабони билан тўқнашувдан сўнг Рюдигерга 20 та жарроҳлик тикуви қўйилган

Яқинда «Жирона» билан ўйинда даҳшатли воқеа юз берди - «Реал Мадрид» етакчиси Лука Модрич сонини жароҳатлади. Жорий мавсумда 37 ёшли хорватиялик футболчи клуб сафида бор-йўғи 44 та ўйин ўтказди, қолаверса, терма жамоасига жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқишга ёрдам берди. 

Тезроқ тузалиб кетиши учун Модрич сербиялик табиб ва ​​мушак жароҳатларини тиклаш бўйича мутахассис Маряна Ковачевич билан маслаҳатлашиш учун Белградга учиб кетди. «Реал Мадрид»даги ўйинларнинг бундай шиддатли ўтиши билан шифокорлардан ёрдам сўрамайдиган ўйинчилар деярли қолмади. Омад ҳам «Реал Мадрид» томонида эмас - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг «Шахтёр» билан кузги ўйинида мадридликлар ҳимоячиси Антонио Рюдигер рақиб дарвозабони билан курашда даҳшатли жароҳат олди. Немис ўйинчисининг футболкаси қонга тўла қизил рангга беланди, у юзига 20 та тикув олди - футболчи ҳатто кўзини ҳам йўқотиши мумкин эди.

«Ҳар бир мавсумда тиббиёт ходимларимиз жуда кўп ишлайди, аммо 2023 йил даҳшатли тушга айланди», деб таъкидлади «Реал Мадрид» тиббий хизмати раҳбари Нико Михич, у 2017 йилда Испаниянинг энг нуфузли 25 кишиси рўйхатига киритилганди. 2017 йилда Форбес маълумотларига кўра соғлиқни сақлаш соҳасида у етакчига айланган. - Футболчилар тикланиш вақти етишмаслигидан қийналмоқда. Агар сиз ҳар мавсумда шунча кўп ўйнасангиз, кўплаб жароҳатлар сурункали ҳолга келиши мумкин».

Манчестерликлар ўтган йилги «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг тўғри хулоса чиқарди
Албатта, бир мавсумда 70 тадан зиёд ўйин ўтказиш ақл бовар қилмас ҳолдир. Рюдигернинг «Челси»дан текинга трансфери катта муваффақият бўлди, аммо бу етарли эмаслиги аниқ. Иско, Гарет Бэйл, Борха Майораль, Марсело ва Лука Йовичлар кетганидан сўнг, «Реал Мадрид» янада заифлашиб қолди. Шунга қарамай, Анчелотти клуб қишки трансфер ойнасидан бош тортганини маълум қилди. «Бизга трансферлар керак эмас. Ҳозир жамоа ўтган мавсумга қараганда яхшироқ аҳволда», - деганди италиялик. Мураббийнинг севимлиси Бензема, ҳатто 35 ёшида ҳам кўплаб рекордларни янгилади, лекин шу билан бирга, 2022/2023 йилги мавсумда у етти марта жароҳат олди. Ҳаммаси бўлиб Карим жароҳати сабаб 82 кунни ўтказиб юборди! Модричнинг ҳозирги соғлиги билан боғлиқ муаммоларда ҳайратланарли нарса йўқ - бутун мавсум учун фахрийлар етишмаяпти ва тўлиқ ўринбосар йўқ.

Агар «Манчестер Сити» ўтган йили «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг хулоса чиқарса ва ёзда 150 миллион еврога ўйинчиларни сотиб олган бўлса (биргина Эрлинг Холанднинг ўзи нимагадир арзийди), Мадридда эски футболчиларга таянишди. «Реал Мадрид» раҳбариятини тушуниш мумкин – «Сантьяго Бернабеу»ни реконструкция қилиш 900 миллион еврога тушди. Аммо трансферлар бўйича тежамкорликни ошириш режими уларни нафақат дунёнинг энг кучли жамоаси унвонидан, балки катта даромаддан ҳам маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 20:30, 09.05.2023. Ўқилди: 4972 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.