«Навбаҳор» ва ОКМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун қайси жамоалар тўсиғидан ўтиши керак?
Хабарингиз бор, ОКМК (Олмалиқ) ва “Навбаҳор” (Наманган) жамоалари Чемпионлар Лигасининг 2023/2024 йиллар мавсумидаги иштирокини ўтиш ўйинлари орқали бошлайди.
Википедиянинг ушбу турнирга бағишланган саҳифасида клубларимизнинг “плей-офф” сўнгги босқичидаги рақиблари тўғрисида маълумот пайдо бўлди.
Унга кўра, ОКМК Бангладешнинг “Башундхара Кингз” жамоаси тўсиғидан ўтса, гуруҳ босқичи йўлланмасини Қатарда “Ал-Вакра” майдонида ҳал қилиши керак бўлади.
“Навбаҳор” эса Наманганда Уммоннинг “Аc-Сийб” клубини енгса, гуруҳ босқичи чиптаси учун Қатарнинг “Ал-Арабий” жамоаси билан куч синашади.
P:S.: Яқинда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев наманганликларнинг дастлабки рақиби ОЧЛнинг кейинги мавсумида иштирок этиши учун лицензия ололмаслиги тўғрисида ёзган эди. Шундай бўлса, Самвел Бабаян шогирдлари мусобақадаги юришини “Ал-Арабий”га қарши ўйин билан бошлайди.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:30, 10.05.2023. Ўқилди: 4359 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).