Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда
Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа раислигида Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши иш бошлади.
Унда ОФК ижроқўм аъзоси сифатида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этяпти. Йиғилишда 2024 йил аввалида ўтказиладиган Осиё кубогининг ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда. Нуфузли мусобақада жамоаларнинг жойлашуви, машғулотлари, трансляция ва маркетинг ҳуқуқлари каби масалалар бўйича таклифлар кўриб чиқиляпти. Турли ёш тоифаларидаги қитъа мусобақалари ҳамда бу йил янги форматда ўтказиладиган Осиё Чемпионлар Лигаси ташкилий қўмитасининг ҳисоботи тингланди. Йиғилишда ФИФА президенти Жанни Инфантино қатнашиб, Осиё кубогининг муваффақиятли ўтказишда Жаҳон чемпионати тажрибасини қўллаш масалаларида фикр юритди.
Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 20:36, 10.05.2023. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар