Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ко Итакура: «Миллий жамоада сардорлик – бу ўзгача лаҳза»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум бошида Бундеслиганинг етакчи клубларидан бири - Менхенгладбах «Боруссия»си сафига қўшилган Ко Итакура дарҳол ижобий фазилатларини намоён эта бошлади.

У шунингдек, Қатарда ташкиллаштирилган ЖЧ-2022да ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан Япония миллий жамоасининг «плей-офф» раундига чиқишида катта роль бажариш асносида етук футболчига айланиб улгурганини исботлади. Итакура март ойида ўтказилган Kirin чақирув кубогидан ўрин олган Колумбия термасига қарши баҳсда эса «самурайлар»ни сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушди. ФИФА расмий сайти яқинда Германия футбол мавсумининг бош кашфиёти бўлишга даъвогар «Боруссия» М. ҳимоячисини махсус суҳбатга чорлади. Япониялик меҳнаткаш футболчи шу тариқа турли мавзуларда гапирди: Германиядаги саргузаштлари, Қатар мундиали таассуротлари ва чемпионатдаги ёрқин дебюти, Япония миллий жамоаси учун ўйнаш иштиёқи...

- Ко, Германия футболи юқори дивизионида ўйнаш қандай экан?

- Нима десам экан, Германияга кўчиб келганимдан буён ўз салоҳиятимни иккинчи ва биринчи Бундеслигада синаб кўрдим. Шахсий фикримча, майдондаги яккама-якка дуэллар, жисмоний тайёргарлик даражаси ва тинимсиз фаоллик ушбу лиганинг яққол ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятларидир. Оддий айтганда, Бундеслига аввало, жисмоний куч ва чидам талаб этади. 

- Менхенгладбах «Боруссия»сида бирдан яхши ўйнаб кетдингиз. Айтингчи, янги клубда қандай мураккабликларга юз тутдингиз ва ўйинчилик сифатини айнан нималар эвазига оширдингиз?

- Айтишим шарт эмас, «Боруссия» афсонавий тарихга эга, уй стадионида ҳам ҳамиша ўзгача муҳит ҳукмрон. Ҳар сафар майдонга тушганимда, болаликдаги орзуларим ёдимга тушади, эртакнамо муҳит ичра яшаётганимни ҳис қиламан. Албатта, баъзи қи­йинчиликлар ҳам бўлди, лекин улар айтишга арзимайди. Муҳими, Бундеслигадек нуфузли чемпионат ўйинларида ҳар ҳафта савияли клубдошлар даврасида ишлаяпман, улар билан бирга ўйнаб, юлдуз футболчиларга қаршилик кўрсатяпман. Бундай муҳитда барчасига тўғри ёндашсангиз, ўйинингиз ўз-ўзидан ривожланади. Шундай экан, майдондаги ҳаракатимга сифат қўшилаётганида алоҳида сир йўқ.

- Клубдошларингиздан қай бири сизни кўпроқ ҳайратлантирмоқда, эътиборингизни ўзига тортмоқда?

- Албатта, Маркус Тюрам. Гап шундаки, мен ҳимоя вакилиман, у эса ҳужумчи ва иккимиз машғулотлар жараёнида тез-тез яккакурашларга киришамиз. Тюрам - жаҳон чемпионатида Франция термаси таркибидан жой олган ажо­йиб футболчи. Мунтазам равишда шундай иқтидор билан зимдан рақобатлашиш кони фойда. Дейлик, Маркусга қаршилик кўрсатиш асносида етук ҳужумчиларни қандай тўхтатиш мумкинлиги борасида маълум кўникма ҳосил қиляпман. Хайриятки, Тюрам бизнинг жамоада, акс ҳолда, унга қарши ўйнашда анча қийналармидим...?

- Маълум муддат жароҳат туфайли четда қолишингизга тўғри келди. Бундай оғир паллада клуб сизни талаб даражасида қўллаб-қувватладими?

- Оддий ва лўнда айтганда, «Боруссия» раҳбарияти ҳам, мураббийлар штаби ҳам ҳар қандай ҳолатда жаҳон чемпио­натида иштирок этишни хоҳлашим, бунинг ишқида ёнаётганимни яхши биларди. Асосийси, жамоада ҳамма мени тўғри тушунди ва ижобий муносабатда бўлди. Дейлик, клуб вакиллари қўлларидан келганича қўллаб-қувватлашди, тикланиш жараёнида ҳамиша ёнимда бўлиб, қўшимча далда бериб туришди. Айнан шундай ғамхўрлик самараси ўлароқ, вақтида майдонга қайтдим ва Қатарга яхши кайфиятда бордим. Шу жойда бу жараёнда иштирок этганларга, айниқса, клубнинг шифокорлар штабига миннатдорчилик билдиришим шарт.

- Қатар мундиали гуруҳ ўйинларида муҳим роль бажариб, Япония миллий жамоасининг «плей-офф» раундига чиқишига катта ҳисса қўшдингиз. Бироқ Хорватия термасига қарши кечган «ҳаёт-мамот» баҳсида дис­квалификация туфайли майдонга тушолмадингиз. Ўша пайт қаттиқ афсусланган ва роса сиқилгандирсиз...

- Тушунарлики, гуруҳ босқичида 2та сариқ карточка олиш 1|8 финалда  ўйнашдан маҳрум этишини билардим. Лекин футболда гоҳида «сариқ»дан қочишнинг иложи бўлмайди, айниқса, ҳимояда ўйнаганингда. Афсусланишга ҳожат йўқ, чунки ягона мақсадим жамоага ғалаба қозонишида ёрдам бериш эди. Хусусан, йигитларимиз Хорватия термаси билан баҳсда ҳам устун келишларига ишонардим ва трибунада туриб, уларга хотиржам мухлислик қилдим.

- ЖЧ-2022дан кейин Япония миллий жамоасига умумий қарашингиз ва таркибдаги ролингиз нечоғли ўзгарди?

- Айтарли ўзгариш йўқ, лекин мутлақ кўтаринкилик бор. Мисол учун, эндиликда миллий жамоа либосини ҳар кийганимда янада кўпроқ лаззатланяпман, муваффақиятли тўп суришга шубҳаланмаяпман. Қатарда илк марта жаҳон чемпионати ўйинларидан баҳра олдим ва таассуротларни тўлиқ тавсифлашим қийин. Билганим шуки, ўртага миллат ғурури тикилган катта турнирда иштирок этиш - кучли ҳаяжон. Бу маълум даражада асабий воқелик ҳам. Қисқаси, Қатарда унутилмас онларни бошдан ўтказдик. Эҳтимол, бунақаси футболчи ҳаётида бир марта бўлар... Чунки ҳеч кимнинг ке­йинги жаҳон чемпионатида ҳам жамоа билан бирга  бўлиши кафолатланмаган. Шу нуқтаи назардан Қатар мундиали хотиралари юракнинг туб-тубига ўрнашиб улгурди. Албатта, Қатарда қаҳрамонларча ўйнаган йигитлар ҳали фаолликни янада оширишлари ва «мовий самурайлар»ни юксакликка кўтаришда давом этишларига шубҳам йўқ. Ажабмас, кейинги жаҳон чемпионати Японияга янада кўпроқ қувонч улашса, жумладан, шахсан ўзимга ҳам. Унгача ўйинимни ҳам томонлама такомиллаштириб боришим керак.

- Япония термаси ўзининг ЖЧдаги энг юқори натижасини қандай янгилаши мумкин?

- Мен учун дебют саналган жаҳон чемпионатида кўрдимки, гуруҳдан чиқишнинг ўзи катта машаққат. Лекин агар ҳар бир футболчи ўз ўйинини яхшилаб борса ва Япония термасининг энг асосий хусусияти - ягона куч сифатида курашишни ўзимизда мужассамлаштирсак, юксак натижа қайд этиш имконияти юзага келишига ишонаман. Шахсан мен учун асосийси - ҳамиша майдонда бор кучни ишга солиш ва энг юқори даражада ҳаракатланишга интилиш.

- Колумбия термасига қарши кечган Kirin чақирув кубоги ўйинида илк марта сардорлик боғичини қўлга олдингиз..

- Япония термаси сардорлик боғичини тақиш - ўзига хос лаҳза. Бу ҳолат жамоани ғалаба сари етаклаш иштиёқимни янада кучайтирди.

- Келажак учун асосий мақсад нима?

- Аввало, ҳар бир бўлажак ўйинга пухта тайёргарлик кўриш, жароҳатлардан қочиш ва жамоамнинг ишончли таянчига айланишни хоҳлайман. Менимча, барқарорлик келажакда турли имкониятларни очиб беради. Вазифага жиддий ёндашиш ва ҳар бир ўйинда энг яхши сифатларимни кўрсатиш - устувор мақсад шу.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:29, 18.05.2023. Ўқилди: 1648 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик