Боксчиларимиз Польшадаги турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!
Хабар бериб ўтганимиздек, 22-26 май кунлари Польшанинг Пултуск шаҳрида бокс бўйича Феликс Штамм 38-анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 20 га яқин мамлакатдан боксчилар иштирок этишди. Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари ҳам қатнашаётганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Турнир вакилларимиз учун муваффақиятли якунланди. Терма жамоамиз аъзолари мусобақа якунига кўра 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Ҳамюртимиз Адҳам Муҳиддинов мусобақанинг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилганини ҳам қўшимча қилишимиз лозим.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Адҳам Муҳиддинов
-75 кг: Ҳавасбек Асатуллаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров
Кумуш:
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
Бронза:
-86 кг: Самандар Жалолов.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 09:23, 27.05.2023. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар