Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Симоне Индзаги: «Биз дунёда мағлуб бўлмай, олтин медалсиз қолган ягона жамоага айландик» [0]

«Реал» президентлигига номзод Клопп ва Холандни клубга олиб келишни режалаштирмоқда [0]

Жорже Жезуш чемпионликдан кейин «Ан-Наср»ни тарк этишини маълум қилди [0]

Неймарнинг жароҳати “Сантос” маълумот берганидан жиддийроқ бўлиши мумкин [0]

«Брюгге» Бельгиянинг 20-карра чемпионига айланди [0]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [0]

Норвегия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Эдегор ва Холанд рўйхатда [0]

MLS ўйинда «соф ўйин вақти»ни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда [0]

Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди [0]

Луис Энрике нима учун Хосеп Гвардиолани жаҳондаги энг яхши мураббий деб ҳисоблашини тушунтирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Германия футболидан ғаройиб ҳикоя

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ганновер» ҳужумчиси отаси бош­қараётган компанияда ишлаш имконияти ортидан 27 ёшида футболчилик фаолия­тини тўхтатди. Энг қизиғи, у профессионал даражага атиги 5 йил муқаддам бош суққанди. Чиндан ҳам, нодир тақдир! Гап Германия чемпио­нати иккинчи дивизиони иштирокчиси Хендрик Вайдандт ҳақида кетмоқда. Ҳа, «Ганновер» ҳужумчиси кенг миқёсда танилмаган, аммо у маҳаллий доирада чин афсона ҳисобланади. Диққат қилинг, ҳаваскорлар даражасида тўп сура бошлаган Хендрик профессионал футболда 23 ёшида дебют қилди ва 5 йилдан кейин қўққисдан бутсаларини михга илишни лозим топди. Асосийси, Вайдандт шу қисқа вақт ичида бутун Ганновер фахрига айланди.

Эртаксифат юксалиш

Хендрик 19 ёшида ҳам футболда жиддий мақомга кўтарилишни орзу қилмаган. Йигитча 2014 йили Ганновердан 25 километр узоқликда жойлашган шаҳарча ҳаваскорлар лигасида маҳаллий «Гросс Мюнцель» клубида жимгина ўйнаб, голларни қалаштирарди. Бу орада бўйи 195 сантиметрга тенг Вайдандт иқтидорини профессионал клублардан биргина «Эгесторф-Лангредер» пайқайди ва ҳужумчи таклифни рад этолмайди. Шу жойда айтиш керак, «Эгес­торф» тарихидаги энг яхши натижа - бу Норд минтақаси 4-дивизионида ўйнагани. Аниқроқ айтсак, Германия футбол тизимининг энг паст бўғини ҳисобланган ушбу лига Қуйи Саксония, Бремен ва Гамбург клубларини ўз ичига олади. «Эгесторф»нинг бундай даражага кўтарилганида ҳам 3 мавсумда 40та гол урган Вейдандтнинг хизмати катта.

Хендрик «Эгесторф»да ойига атиги 400 евро олсада, асло нолимасди. 2018 йилнинг ёзида эса тушунтириш қийин ҳолат содир бўлади: футболчи Норд минтақавий лигаси сўнгги турида «Ганновер»нинг иккинчи жамоаси дарвозасига гол уриш асносида рақиб мураббийларини шу қадар қизиқтириб қўядики, тез орада уни кўрикка чорлашади. Қарангки, машғулотлар жараёни якунида Вейдандтни иккинчи эмас, тўғридан-тўғри асосий жамоа таркибига қўшишни лозим топишади. Қисқаси, «Ганновер» раҳбарияти нотаниш ҳужумчига дарҳол 3000 еврога тенг ойлик маошни ўз ичига олган тўлақонли шартнома таклиф этади. Хенни эса мавсумолди ўйинларида 8та гол уради ва клубнинг Германия кубоги учун қайдномасидан жой олади. Кейин яна бир янги мўъжиза кузатилади: турнирнинг 1/32 финал босқичида «Карл­сруэ»га тўқнаш келган ва хотиржам ҳолда ҳисобда олдинга чиқиб олган «Ганновер» мураббийи Андре Брайтенрайтер 82-дақиқада бироз кулимсираганча, бунга қадар профессионал даражада расмий ўйин кўрмаган 23 ёшли «сирли» ҳужумчини майдонга туширади. Хендрик эса атиги 3 дақиқадан кейин илк голини нишонлайди, орадан кўп ўтмай, «дубл»ни расмийлаштиради. Кучли дебют! «Баъзан футболда ҳам шундай эртакнамо лаҳзалар учраб туради», - дея ҳайратини яширмаганди «Ганновер» менежери Хорст Хельдт ўйиндан сўнг. Брайтенрайтер ҳам қувончини яшириб ўтирмайди: «Хенни бугун дунёдаги энг бахтли одам. Унинг учун барчамиз хурсандмиз». Вайдандтнинг Бундеслигадаги дебюти ҳам эртакни эслатади: иккинчи бўлим охирида захирадан майдонга тушган ҳужумчи атиги 1 дақиқадан сўнг «Вердер» дарвозасини нишонга олади. Умуман, «нотаниш» қаҳрамон мавсум-2018/2019да чемпионатнинг ўзида 6та гол уради, аммо «Ганновер» якунда қуйи лигага тушиб кетади. Муҳими, Вайдандт шу-шу бутун Ганновер ёқимтойига айланади.

Қўққисдан кескин бурилиш

Энг қизиқ томони, Хендрик шундай ажойиб фаолиятини 27 ёшидаёқ тўхтатишга қарор қилди. Нима учун? Ҳаммаси оддий: у отаси билан солиқ инспекциясида ишламоқчи. Бунинг учун Вайдандтда тегишли магистрлик маълумоти бор. Эътиборлиси, ҳужумчи футболчилик фаолияти давомида таҳсил олган. Хендрикнинг хайрлашув чоғи «Ганновер» мухлисларига таъсирли мурожаат йўллагани ҳам диққатга сазовор: «Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, узоқ эмас, балки жуда ёрқин ва воқеаларга бой футболчилик фаолиятимни «Ганновер»да якунлашни маъқул кўрдим. Бу ҳақда бир неча ҳафта обдон ўйладим. Айримлар билишади, солиқ тизимида ишлаш учун ўқиганман. Энди ҳаётимнинг янги босқичини бошламоқчиман. Футболда эмас, балки отамга тегишли солиқ инспекциясида қизиқарли вазифага киришаман. Ортга назар ташлаганимда, футболдаги қисқа тарихим, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва клубда йўлларимиз кесишган барча-барчани энтикиш билан эслайман. Қисқаси, ушбу қисқа саргузаштни ҳеч қачон унутмайман». Ҳа, футбол олами шундай ажиб тарихлар билан ҳам гўзал.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:19, 28.05.2023. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик