Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Абдуллаев: “Футбол тоза ўйин вақтига эга футзалга айланиб қолмасин!”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Семинарлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Аллақачон ФИФА топ-инструкторлари қаторига кирган етакчи мутахассисларимиздан бири Фарҳод Абдуллаевни хорижда ҳам яхши билишади, албатта.

Бир вақтлар Равшан Эрматов бригадасига кирган, халқаро ўйинларда ҳам ишлаган ҳамюртимиз айни пайт Саудия Арабистони футболида Ҳакамлик департаментини бошқараётганидан кўпчилик хабардор. Умуман, сўнгги йиллар ФИФА миқёсидаги бирор йирик турнир Абдуллаев иштирокисиз ўтмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Дейлик, ҳамюртимиз Қатар-2022 мундиалида етакчи 10 нафар инс­труктор рўйхатига киритилди. Россиялик собиқ ҳакам ва «Телеграм» тармоғидаги «Але, рэф!» канали муаллифи Анатолий Синяев ҳамюртимизга мурожаат қилиб, футболнинг энг зиддиятли йўналишига боғлиқ энг муҳим саволларни ўртага ташлади. Шу тариқа қизиқарли таҳлилий лекция юзага келди. Газетамизнинг аввалги сешанба кунги сонида унинг биринчи қисмини ҳавола этгандик. Бугун эса лекциянинг давоми билан танишишингиз мумкин.

ЎЙИНДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТНИ ЯРИМ АВТОМАТИК ТИЗИМДА АНИҚЛАШ, ЧИПЛИ ТЎП...

- ЖЧда ярим автоматик тизим тез ишлади, текшириш атиги 2-4 сония давом этди.  Айниқса, географик «офсайд», яъни тўпга интилган футболчи нотўғри ҳолатда бўлган вазиятларда. Тушуниш керакки, бу тизим фақат «офсайд»ни аниқлашга ёрдам бериш билан чекланмайди. Камдан-кам ҳолатлардагина тизимни қайта текширишга тўғри келди. Ҳа, ҳеч нарса мукаммал эмас. Қатарда ишлатилган чипли тўпга келсак, у энг нозик тегинишни ҳам қайд этади. Бу футболчи тўпга айнан қайси паллада тегинганини аниқлашга имкон беради. Кўпчилик голни Роналду урганини таъкидлаган вазиятни эсланг. Чипли тўп ўша вазиятда ҳеч қандай тегиниш бўлмаганини кўрсатди. Ҳужумда қўл билан ўйинга боғлиқ қоидани олайлик. Агар тўп қўлга тегса ва ҳужумчи шундан сўнг гол урса, у ҳисобга олинмайди. Янги тўп бу масалани ҳам осонлаштирди. Албатта, шундай лавҳалар борки, уларни инсон омили талқин этиши керак. Масалан, футболчи дарвозабонга халақит берган-бермаганини тизим аниқлай олмайди. Шунинг учун ҳакам ёрдамчиларини техник воситалар билан алмаштириш ҳақида гапириш ортиқча. Тўғри, стадионда тўплар қувватлантирилаётганини кўрганимизда, бироз ноқулай сезилгани рост.

ЖЧда 10-15 ДАҚИҚА ҚЎШИМЧА ВАҚТ, БУ НИМА УЧУН?!

- Ўзи кўрсатмасин, футбол тоза ўйин вақтига эга футзалга айланиб қолмасин! Ҳамкасбларимиз билан гаплашдик, ҳеч ким буни ёқламади. Қаранг, голни нишонлаш ўртача ҳисобда 60-90 сония давом этади. Тасаввур қилинг, агар ўйин­да 4та гол урилса, 5-6 дақиқа кетади. Бундан ташқари, ҳар бир ўйинда «аут»лар ва голлардан кейинги дастлабки зарба чамаси 9 дақиқани олади. Бу 1та ўйин учун эҳтиёжий нормал ҳолат, менимча. Аммо рефери билан баҳслашиш, голни нишонлаш ҳам вақт талаб этади. Турли лигаларда ўйиннинг соф вақти ўртача 50-55 дақиқага тенг. Мухлислар футбол томошаси учун чипта сотиб олишади, ўйин давомийлиги эса атиги 50 дақиқа... ЖЧда кўпроқ қўшимча вақт ҳисобига бу рақам 66 дақиқага етди. Зеро, ўртача ҳисобда ҳар бир учрашувга 11 дақиқа қўшиб берилди. Кўпроқ қўшимча дақиқалардан мақсад - аниқ вақт тизимига ўтиш эмас, балки фаол ўйин муддатини кўпайтириш. Мундиалдан кейин ҳам ҳакамларга йўқотилган ўйин вақтини адолатли тарзда қоплаш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Дейлик, гол урилди, ҳакам тўғри майдон марказига борса, VAR аралашувига вақт кетмайди. Бордию, жараёнга тизим аралашса, рефери буни қўшимча вақт белгилашда инобатга олиши шарт.

ЖЧда КАМ САРИҚ  КАРТОЧКА КЎРСАТИЛГАНИ ҲАМ ТРЕНДМИ?

- Аслида бу борада аниқ кўрсатмалар йўқ эди. Лекин бермаслик учун асос бор жойда карточка кўрсатмаслик сўралганди. Мисол учун, ҳужумчи ҳимоячига қарши курашда пенальти ишлаш умидида оёғи ёки гавдаси ёрдамида тўқнашувга мойиллик сезса, кўпчилик буни симуляция сифатида баҳолайди. ФИФА тавсиясига кўра эса, бундай ҳаракат қоидабузарлик ҳам, симуляция ҳам эмас. Симуляция ортиқча «сариқ»қа олиб келади, аммо бундай вазиятни баҳолашда кўплаб мезонларни ҳисобга олиш талаб этилади. Ҳар ҳолда, ҳужумчининг ҳаракати табиий ёки нотабиий эканлигини баҳолаш осон эмас. Зарурат йўқ жойда футболчи йўқотишдан нима наф? Фақат шиддат пасайгани қолади ахир. Яна бир мисол: VAR сигнал бергани билан қанот ҳаками байроқни дарҳол кўтармайди, бу ҳужумчига вазиятни якунлаш имконини беради. Кейин ҳужумчи симуляция ишлатади, лайнсмен ҳам байроқни кўтаради. Кўрсатмага биноан, бу ҳолатда футболчини жазолашга ҳожат йўқ, чунки унга 20-25 метр югуриш ва йиқилиш имкониятини ўзимиз яратдик. Агар лайнсмен байроқни дарҳол кўтарса, у тўхтарди ва симуляция ҳам бўлмасди. Шундай экан, бундай лаҳзаларда карточка ортиқча - ФИФА позицияси шу. Аммо ҳаммасини йўриқнома билан хас-пўшлаш нотўғри. Баъзан ҳакам аслида ўйин тизгинини йўқотади ва «сариқ» кўрсатмасдан хатога йўл қўяди. Дебрифингларда ҳакамларга қатъий кўрсатма берган пайтимиз ҳам бўлган: «Бу вазият - тоза карточка ва «сариқ» кўрсатмаслик мумкин эмас». Баъзан ҳакамнинг ўзи «сариқ» беришни хоҳламайди ва тушунтиради: «Ҳа, бу карточка, лекин майдонда вазиятни мен бошқараман». Бу ҳакамликнинг бир қисми, албатта. Зеро, баъзан қоидаларга ёпишиб олиб, майдондаги ҳолатни ҳисобга олмаслик тўғри эмас.

3-ЎРИН УЧУН БАҲСДА ҚАТАРЛИК ҲАКАМГА ҲУЖУМ, БУ НИМАСИ?

- Нима, жамоаларга кўпроқ эркинлик берилдими? Йўқ, бу масалада енгиллик бўйича қандайдир кўрсатма берилмаган. Биласизми, ҳакамлар корпуси раҳбари Пьерлуижи Коллина жуда принципиал шахс, Массимо Бузакка ҳам. Улар ҳакамлар обрўсини ҳимоялашга тайёрлар. Демоқчиманки, корпусни Коллина ва Бузакка бошқаришар экан, ҳеч қачон рефериларга футболчилар билан юмшоқроқ муносабатда бўлиш, моббинг (ҳакам атрофини ўраб олиш)га реакция билдирмаслик борасида кўрсатма берилмайди. Биламан, баъзи мамлакатларда ҳакам моббинг пайти карточка кўрсатганини асослайдиган ҳисобот ёзиши шарт. Дарвоқе, ҳакамлар мундиалда футболчилар билан қандай алоқа ўрнатишгани ҳақида: улар тавсияларга асосан, баъзида ўзларини жуда қаттиққўл тутишди. Демак, футболчилар эмас, балки ҳакамларни тинчлантириш керакдир. Бу борада 1та ўйинга қараб, хулоса чиқармаслик керак. Умуман, ҳар қандай ҳолатда ҳам, реферининг шахсий фазилатлари юқори даражада қолиши шарт.

КАРАСЕВГА ЮҚОРИ БАҲО

- Сергей Карасев жуда савия­ли ҳакам. Ҳар ҳолда, ўзига хос иш услуби бор, керакли пайтда қаттиққўл. Асосийси, ўйинни яхши бошқаради, қоидабузарликларни тез ил­ғайди. Қисқаси, Сергей ЖЧга борганида, ўзини намоён этиш учун катта имконият ҳосил қиларди. Ўйлайманки, у турнирда ишлаган баъзи реферилардан анча кучли таассурот қолдирарди.

САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ХОРИЖЛИК ҲАКАМЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТИШ МАСАЛАСИ

- Араблар вақтида Карасевни ҳам, Ивановни ҳам чақиришган, яна хорижлик видеоҳакамлар хизматига тез-тез мурожаат қилинарди. Регламент бўйича клубларнинг ўзи хориждан ҳакам чақириш ҳуқуқига эга. Араблар ўйинларни йирик халқаро турнирларда ишлайдиган реферилар бошқаришларини хоҳлашарди. Сўнгги пайтлар россия­ликлар халқаро аренада ишлашмади, шунинг учун таклиф ҳам йўқ, лекин ҳозир ҳеч нарсани истисно қилмайман. Қайд этиш керак, энди клубларда маҳаллий ҳакамларга ишонч ҳисси анча ортган ва хориждан чақириш ҳолатлари камайди. Чунки маҳаллий реферилар билан коммуникация ва қарорлар юзасидан муаммолар камроқ. Масалан, хориждан келган ҳакамлар кўпинча бир-бирларини қўллаб-қувватлашади: рефери яққол хатога йўл қўяди, VAR эса унинг томонида. Маҳаллийлар орасида эса бунақаси деярли учрамайди. Қисқаси, клублардан 80 фоизи аллақачон хориждан ҳакам таклиф этиш амалиётидан воз кечди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:33, 28.05.2023. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пеле илк бор жаҳон чемпиони бўлганида атиги 17 ёшу 249 кунлик эди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш чемпион рекорди бўлиб қолмоқда.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик