Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қатар ҳақида (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 октябрь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 5-тур ўйинлари доирасида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Миржалол Қосимов шогирдлари учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ўйин Тошкент вақти билан 17:25да бошланади. Доҳадаги «Ас-Садд» стадионида ўтказиладиган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Қатар: саралаш баҳсларидаги қатнашуви 
Қатар терма жамоаси илк маротаба 1978 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган. Аммо саралаш баҳсларидаги илк иштирок қатарликар учун омадсиз келди ва улар саралаш гуруҳида сўнгги ўринни эгаллашди. Гуруҳ босқичида улар Баҳрайн ва Кувайт каби терма жамоалардан ортда қолишди.

Қатар терма жамоаси шундан буён барча жаҳон чемпионатлари саралаш баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Лекин шу пайтгача улар жаҳон чемпионатлари финал босқичи баҳсларига чиқа олишмаган.

Қатар терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги энг яхши кўрсаткичи 1990 йилги жаҳон чемпионати саралашига тўғри келади. Ўшанда қатарликлар тўртинчи саралаш босқичида, гуруҳда Жанубий Корея ҳамда БАА терма жамоаларидан сўнг учинчи ўринни эгаллшган.

Ҳозирги давр
Қатар суперлигасининг сўнгги йиллардаги мавқеи ва ушбу лигада кўплаб жаҳон юлдузларининг тўп суриши мамлакат футболи ривожига сезиларли равишда таъсир кўрсатди. 2004 йилдан бошлаб Қатар суперлигаси Қатар Юлдузлар лигаси деб номлана бошлади. Айнан ўша йили қатарликлар Форс кўрфази кубогини қўлга киритишди. Аммо Қатар терма жамоасида тез-тез авлодлар алмашинувининг вужудга келиши, Халфан Иброҳим каби футболчиларнинг узоқ йиллар ичида бир маротаба пайдо бўлиши терма жамоа савиясига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Терма жамоага сўнгги йилларда барқарорлик етишмаяпти. Терма жамоа бош мураббийлигига ҳориждан таниқли мутахассислар жалб этилмоқда. Шунга қарамай терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида кўнгилдагидек иштирок эта олмаяпти. Учинчи саралаш баҳсларида Қатар терма жамоаси сафарда Вьетнам терма жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани кутилмаган натижа бўлди. 2011 йилнинг декабрь ойида Араб ўйинларидаги иштирокидан сўнг терма жамоанинг бразилиялик бош мураббийи Себастьян Лазарони истеъфога чиқарилди.

Терма жамоа юлдузлари 
Халфан Иброҳим Қатар футболининг сўнгги йиллардаги энг машҳур ва ёрқин ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этиб келинади.

Халфан Иброҳимдан ташқари сўнгги йилларда энг кўп тилга олинадиган футболчилардан бири - келиб чиқиши уругвайлик бўлган Себастьян Сория ҳисобланади. Истеъдодли ҳужумчидан терма жамоа бош мураббийи ҳамда мухисларнинг умиди катта. Терма жамоанинг тажрибали ва муҳим ўйинчилари сафига, шунингдек, Ҳусайн Ёсир, Ҳасан ал-Айду, Иброҳим Мажид, Ҳолид Муфтаҳ каби футболчиларни киритиш мумкин.

Бош мураббий: Пауло Аутуори. 
ФИФА турнирларидаги энг яхши натижаси: Ёшлар ўртасида (FIFA U-20) жаҳон чемпионати финалчиси, Австралия-1981. 
Таниқли футболчилари: Мансур Муфтаҳ, Муборак Мустафо, Иброҳим Халфан. 
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи:
 Одил Хамис ал-Нубий (110). 
Терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи: Муҳаммад ал-Энази (36). 

ФИФА рейтингидаги ҳозирги ўрни: 90.

Қатар терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидаги учрашувлари

Сана

Шаҳар

Учрашув

Натижа

4-саралаш босқичи

12/06/12

Теҳрон

Эрон  Қатар

0:0

08/06/12

Доҳа

Қатар  Жанубий Корея

1:4

03/06/12

Байрут

Ливан – Қатар

0:1

3-саралаш босқичи

29/02.12

Теҳрон

Эрон  Қатар

2:2

15/11/11

Доҳа

Қатар  Баҳрайн

0:0

11/11/11

Доҳа

Қатар  Индонезия

4:0

10/10/11

Жакарта

Индонезия – Қатар

2:3

06/09/11

Доҳа

Қатар  Эрон

1:1

02/09/11

Манама

Баҳрайн  Қатар

0:0

2-саралаш босқичи

28/07/11

Ханой

Вьетнам – Қатар

2:1

23/07/11

Доҳа

Қатар  Вьетнам

3:0

Статистика: 
Ўйинлар - 11 
Ғалаба - 4 
Дуранг - 5 
Мағлубият - 2 
Урилган голлар – 16 (ўртача ҳар бир ўйинга 1.45) 
Ўтказиб юборилган голлар - 11 (ўртача ҳар бир ўйинга 1) 
Сариқ каточкалар – 25 (ўртача ҳар бир ўйинда 2.27) 
Қизил карточкалар – 0

Қатар терма жамоаси аъзоларининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги статистикаси

Амплуа

Исми

Ўйини

Дақиқа

Гол

Сариқ

С+C=Қ

Қизил

Дарвозабон

Қосим Бурҳон

10

900

0

1

0

0

Дарвозабон

Баба Ндиайд

1

90

0

0

0

0

Ҳимоячи

Касола Муҳаммад

9

745

2

1

0

0

Ҳимоячи

 Иброҳим Мажид

9

810

0

4

0

0

Ҳимоячи

 Билол Ражаб

6

540

0

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:09, 15.10.2012. Ўқилди: 6507 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик