Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Килиан Мбаппенинг эҳтимолий манзили қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

5. Саудия Арабистони Про-лигаси

Мбаппенинг Европада қолиши аниқ. Аммо саудияликлар бир каррага бўлса ҳам, аниқки, футболчининг менталитетини синовдан ўтказиб кўради. Арабистон футбол чемпионатининг катта тўртлик жамоалари Саудия жамоат фонди томонидан васийликка олинганидан кейин, пул муаммога айланмай қолди. Мбаппега ҳам мамлакатнинг гигант жамоалари истаганича пул беради. Аммо ҳужумчининг ўзи ҳали камида 10 йил Европада фаолият юритиши мумкин. Қолаверса, 24 ёшли футболчи ҳали ЕЧЛ ва "Олтин тўп"ни ютиши керак.

4. "Ливерпуль"

Мбаппе учун ҳаракат фақатгина Муҳаммад Салоҳ ўрни бўшасагина реалликка айланади. Мисрлик футболчи мерсисайдликларнинг омадсиз мавсумидан кейин Европа лигасида ҳаракат қилишга мажбур. Шу сабаб Салоҳ клубдан кетиши ҳам мумкин. Агарда шундай бўлса, Салоҳ учун ягона вариант бу "Реал" бўлади. Мбаппе эса "Ливерпул"га келиши амри-маҳол. Негаки, унинг ҳафтасига 1 миллион евролик маошини тўлаш, Англиянинг исталган клубига оғирлик қилади.

3. "Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" яқиндагина ЕЧЛни ютиш орқали треб қайд этган тарихдаги иккинчи инглиз клубига айланган эди. Гвардиола Холанд билан шу натижани қайд этди. Аммо скавдинавиялик махлуқ ва Мбаппени бир жамоада тасаввур қилиш ўта қийин ишдир. Бахтимизга бу кўчиш эҳтимоли жуда паст. Негаки, амалда бу трансферга молиявий фейр плей қоидалари аралашади. Қолаверса, ҳозир "Манчестер Сити" ҳужумчида муаммолар йўқ. Жамоа ярим ҳимоя ҳақида қайғуриши керак.

2. "МЮ"

Балки Мбаппе АПЛга бошқа Манчестер клуби орқали келар? Албатта, "МЮ"да французни жалб этиш учун пул етарли. Айниқса, клуб қатарликлар қўлига ўтгундек бўлса, янада қудратли таркиб барпо этиш мумкин бўлади. Боз устига, клубга ҳужумчи зарур бўлиб турган бир пайтда, Мбаппе танлови жуда ҳам мос тушади. Аммо позицион жиҳатдан у Рэшфордга ўхшаш, марказда эмас, қанотда ўзини яхши ҳис қилади.

1. "Реал Мадрид"

"Реал"нинг Мбаппе билан боғлиқ ҳикояси 2017 йилга бориб тақалади. Ўшанда "ПСЖ"  ҳужумчини мадридликлар тумшуғи тагидан ӯғирлаб кетганди. Шундан бери Флоринтино Перес Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилиб келмоқда. Аммо "ПСЖ" ҳар қандай таклифларни рад этмоқда. Ҳатто, ҳозир ҳам Килианга энг жиддий даъвогар "Реал" саналади. Бу орзу шу ёзда амалга ошиши мумкин. Пересдан эса тезроқ отни қамчилаш талаб этилади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:01, 17.06.2023. Ўқилди: 9882 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.