Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Алиев «Бунёдкор» академиясига эътиборни оширмоқчи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Бунёдкор” футбол клуби сўнгги йилларда йўналишини ўзгартирган ҳолда тарбияланувчиларига жиддий эътибор қараётгани ҳеч кимга сир эмас. Бир неча йил олдин акалари олдида тўп тепган Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев сингари ёшларимиз бугун жамоа етакчисига айланиб улгурди. Давом этаётган мавсумнинг ўзидаёқ Наримон Аҳмаджонов, Амир Тўрақулов, Улуғбек Кенжаев сингари тарбияланувчиларимиз бош жамоа либосини кийиб, расмий ўйинларда майдонга тушди. Жаҳонгир Ўрозов, Умид Султонов, Маҳмуд Маҳамаджонов каби ёшларимиз таркибдаги акаларига рақобатчилик қилаётганига бир мавсумдан ошди. Албатта, бу статистикалар чиройли ва барчани хурсанд қилади, аммо “Бунёдкор” академияси бундан кўпроғига қодир.

Хабарингиз бор, бир ҳафта муқаддам “Бунёдкор” футбол клубига янги раҳбар - Мурод Алиев директор этиб тайинланди. Мурод Боқиевич иш бошлаган илк кунидаёқ эътиборни академияга қаратди. Зеро, академия клубнинг эртаси ҳисобланади. Академия раҳбарияти, мураббийлари ва персонал ходимлари билан учрашиб, уларнинг фикрларини тинглаган Мурод Боқиевич амалга оширилиши шарт бўлган ишларни муҳокама қилди. Хусусан, мураббийларнинг салоҳиятини янада ошириш, машғулотлар вақтини об-ҳавонинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва албатта футболчиларни танлаб олишда таниш-билиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик қатъий таъкидланди. Қолаверса, энди жамоаларга ўйинчи танлашда академия мураббийлар кенгаши аъзоларининг фикри ҳам инобатга олиниши маълум қилинди. Мураббийлар кенгаши таркибида шахсан Мурод Боқиевичнинг ўзи ҳам жой олган.

Саноқли ҳафталардан сўнг лигаларда мавсумнинг биринчи қисми якунланади ва жамоалар ёзги танаффусга йўл олади. Ўз-ўзидан ёзги давралар оралиғида барча жамоаларимиз таркиби кучайтирилади, албатта бу биринчи навбатда академиямиз тарбияланувчилари орқали амалга оширилади. Ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйган ёки юлдузлик касалига йўлиққан болалар билан тарбиявий ишлар олиб борилади, лозим топилса уларга руҳшунослар бириктирилади. Қолаверса, энди болалар клубга фидойилик фалсафаси остида тарбияланади. Бугун болага яхши футболчи бўлиб етишиши учун барча шароитни яратиб берган клуб эртага бунинг мевасини олиши шарт! Бу замонавий футбол ва ҳаёт қонуни. Ота-она фарзанди болалигида борини беради, фарзанд улғайгач ота-онасига уларнинг меҳнатлари мевасини қайтаради.

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида “Бунёдкор” аъзолари тўп сурмаётган бўлса-да, Сречко Катанец шогирдларининг аксари ўз вақтида академиямиз нонини еб катта бўлган йигитлардир. Уларнинг исми-шарифини ёзишга ҳожат бўлмаса керак. Гарчи миллий терма жамоада “қалдирғочлар” бўлмаса-да, қолган барча термаларимизда тарбияланувчиларимиз бор ва етарлича. Умид қиламизки, амалга оширилаётган ўзгаришлар самараси ўлароқ тез орада миллий терма жамоада ҳам “қалдирғочларимиз” бўлади ва бу Мурод Боқиевичнинг мураббийларга қўйган асосий талабларидан бири!

Бундан кейин “Бунёдкор” жамоаларида мураббийлар таркибга қўшиб олмоқчи ёки воз кечмоқчи бўлган футболчи бўйича мураббийлар кенгашига асос келтириши шарт! Боиси, бундан кейин “Бунёдкор” кимнидир шахсияти учун хизмат қилмайди, аксинча  бир мақсад ва бир фалсафа йўлида фаолият юритади!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:31, 24.06.2023. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик