Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 1:1
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Навбаҳор” ҳар куни жамоани қандай кучайтириш ҳақида ўйлайди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.  “Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.  

— Ассалому алайкум! Барчага хайрли кеч! Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўртасидаги ўйинлар нафақат ушбу икки клуб мухлислари, балки, бошқа клуб ишқибозларида ҳам доимо қизиқиш уйғотган ҳамда ҳар доим шундай қизиқарли тарзда кечган. Ушбу жамоалар мусобақа жадвалида қандай ўринларда бораётганлигидан қатъий назар, мазкур клублар ўртасидаги ўйинларда доимо аншлаг бўлиши табиий. Беллашув ҳам шунга монанд қизиқарли тарзда кечди. Бугун ҳақиқий футбол кўрдик. Курашларга бой ўйин бўлди. Бизда тайёргарликда бироз муаммолар бўлди чоғи, вазиятларни якунлашда муаммо юзага келди. Бу ерга ғалаба учун келгандик. Охирги сонияларгача ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Рақибнинг яхши ҳимоясини ҳам таъкидлаш керак. “Нефтчи” жорий мавсумда иккинчи рақамда ўйнаб, қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Биз бунга тайёр эдик, аммо бир неча вазиятларда уларга имконият бердик. Ўйин охирида мезбонлар очко олиш учун вақт чўзишди. Биз эса охиригача ғалаба учун ҳаракат қилдик. Нима бўлишидан қатъий назар, йигитлар ҳаракат қилишди. Бу ўйин бизга сабоқ  бўлди.  Ҳаммаси жойида. Кейинги ўйинларга сифатли тайёргарлик кўрамиз.

— Остон Ўрунов бугун терма жамоадаги ўйинларидан кейин бироз толиққандек туюлди. Шу ҳолатга фикрингиз қандай?
— Остонга нисбатан рақиблар бошқача тайёргарлик кўришни бошлашди. Бугун ҳам ҳар бир вазиятда унинг олдида “Нефтчи” футболчилари пайдо бўлди. Иккинчидан, Остон бугун ўйинга кичик жароҳат билан чиққанди. Бунинг учун унга қойил қолишимиз керак.

— ФИФА кунлари доирасида “Навбаҳор”дан 6 нафар футболчи терма жамоаларга чақирилди. Уларнинг учрашувга тайёргарлик жараёнида иштирок этишмагани ҳам жамоа ўйинига таъсир қилдими?
— Ўйинчиларимизнинг термага чақирилиши бу биз учун катта шараф. Бу улар учун тажриба. Бироқ, бугунги ўйинга футболчилар турли хил спорт формасида келишди. Очиқчасига айтаман, биз билан ушбу беллашувга тайёрланган футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди. Улар жароҳатланганларнинг ҳам ўрнини билдиришмади. Яна қайтараман, терма жамоага чақирилган футболчилар жамоамизда бўлиши бу шараф. Уларнинг сони кейинги йиғинларда кўпроқ бўлишига ишонаман. Черногория термасига чақирилган футболчимиз эса у ерда 45 дақиқа ўйнаб, овқатдан захарланиш билан ортга қайтди. Шу сабабли ҳам уни бугунги баҳсда сўнгги 20 дақиқада майдонга туширдик, холос. У жамоамиз етакчиси ва асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Умуман олганда, бу нарса бизга тажриба бўлди.  

— Жамоанинг ёзги трансферлар “ойнаси”даги режалари ҳақида гапира оласизми?
— “Навбаҳор” ҳар куни жамоани қандай кучайтириш ҳақида ўйлайди. Бироқ, бизда ҳам маълум имкониятлар бор ва биз бу чегарадан четга чиқа олмаймиз. Нимели борасидаги хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди. Бошқа ўйинчилар, кучайтиришларни эса шовқин кўтармасдан бажариш керак.

Жамоамиз 2-даврада Осиё Чемпионлар Лигаси, миллий чемпионат ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида иштирок этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, таркибни кучайтириш борасида якуний хулосаларга келамиз.   

— Биринчи давра якунланишига бир тур қолди. Фикрингизча, “Навбаҳор”га чемпионлик йўлида қайси жамоалар рақобат қилиши мумкин?
— Ҳозир вазият қизиқарли тус олган. Ўтган йилги каби рақобат бўлиб, охирги турга қадар босим остида бўлишимизни истаб қолардим. Турнир жадвалидаги олти жамоа чемпионлик учун курашади, деб ҳисоблайман.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 04:59, 26.06.2023. Ўқилди: 1572 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик