Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 27 54
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 27 35
10 Атлетик Бильбао 27 35
11 Осасуна 27 34
12 Валенсия 27 32
13 Райо Вальекано 27 31
14 Севилья 27 31
15 Жирона 27 31
16 Алавес 27 27
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 27 18

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
27-тур Вильярреал 2-1 Эльче
27-тур Хетафе 2-0 Бетис
27-тур Севилья 1-1 Райо Вальекано
27-тур Валенсия 3-2 Алавес
27-тур Эспаньол 1-1 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сарҳисоб: Италия чемпионати якунлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022|2023 йиллар мавсуми Италияда икки хил таассурот қолдирди.

Бир томондан, ғолиблик пойгасида интрига кузатилмади - «Наполи» рақобатчиларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Лекин бошқа томондан, мавсумда бир қатор қизиқарли, ажабланарли ва қайғули воқеалар ҳам бўлиб ўтди. Марҳамат, якуний натижалар билан танишинг.

Чемпион: «Наполи»

ЕЧЛ иштирокчилари: «Наполи», «Лацио», «Интер», «Милан»

ЕЛ иштирокчилари: «Аталанта», «Рома»

КЛ иштирокчиси: «Ювентус»

Қуйи лигага тушиб кетганлар: «Кремонезе», «Сампдория», «Специя»

Мавсумнинг энг яхши жамоаси

Бу сафар «А» сериясининг энг зўр жамоаси унвони таъқибчиларидан катта фарқ билан ўзиб кетган «Наполи» клубига насиб этди. Неаполликлар 90 очко жамғариб, энг яқин таъқибчи - «Лацио»ни нақ 16 очкога ортда қолдирдилар. «Адзурри» мавсум давомида бор-йўғи 4 марта мағлубият аламини 28 марта ғалаба нашидасини тотиб кўришди. Жамоа ҳар 2 кўрсаткич бўйича лигада етакчи бўлди. Бундан ташқари,  чемпион ўз рақибларини 77 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур этди, яъни, «Интер»дан 6та кўпроқ гол урди. Энг муҳими, «Наполи» афсонавий Диего Марадона давридан бури илк бора ўта барқарор ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда скудетто соҳибига айланди.

Энг яхши тўпурар

Мавсумнинг энг яхши снайпери унвонини «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхен қўлга киритди. У 33та ўйинда 26та гол урди ва Италия футболи тарихида илк марта «Олтин бутса»га сазовор бўлган африкалик футболчи бўлди. Осимхен чиндан ҳам мавсумни аъло даражада ўтказди ва жамоа ғолиблигига улкан ҳисса қўшди. Ҳозир у топ-клублар эътиборида. Бироқ ўзи келажак фаолиятини клуб президенти ҳал этишини таъкидламоқда. Мерганлик бобидаги 2-ўринни ўз ҳисобига 21та голни расмийлаштирган «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес расмийлаштирди. Мавсумни 16та аниқ зарба билан якунлаган «Салернитана» ҳужумчиси Булайе Диа етакчи учликдан жой олди.

Энг яхши ассистент

Бу юксак унвонни ҳам янги чемпионнинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия қўлга киритди. У 10 марта ўз жамоадошларини самарали узатма билан таъминлади. қўшимчасига, ўзи 12 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этди. Ундан кейинги натижани бир йўла 3 нафар футболчилар - Мусса Барроу («Болонья»), Рафаэл Леау («Милан») ва Сергей Милинкович-Савич («Лацио»)лар қайд этишди. Улар ўз жамоадошларининг 8та голларига ҳаммуаллиф бўлишган. Хвича хусусида яна шуни таъкидлаш жоизки, у «А» сериядаги илк мавсумидаёқ 22 очко жамғарди. Бу ёғига грузиялик футболчидан янада сермаҳсул ўйинларни кутишларига шубҳа йўқ.

Энг яхши дарвозабон

Мавсумда 21 (50 фоиздан кўпроқ) учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаган Иван Проведель ҳақли равишда посбонлар учун таъсис этилган совринга сазовор бўлди. У «Лацио»нинг кумуш медаллар соҳибига айланишига улкан ҳисса қўшди. Италиялик дарвозабон «Наполи»даги касбдоши Алекс Меретдан (16та «қуруқ» ўйин) сезиларли даражада ўзиб кетганди. 15та ўйинда гол ўтказиб юбормаган Войцех Шесни («Ювентус») 3-ўринни эгаллади. Дарвоқе, римликлар посбони «қуруқ» ўйинлар сони бўйича ўз вақтида Жанлуижи Буффон ва Морган де Санктислар томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.

Мавсум жаримаси

Сўнгги мавсумда «Ювентус» бир қатор нохуш вазиятларни бошдан кечирди. Аввалига Турин грандини молиявий фирибгарликда айблаб, жамғарган очколаридан 15 очко олиб ташлашди. Натижада жамоа турнир жадвалининг ўртасига тушиб кетди. Кейин очколар қайтариб берилгач, «Юве» ЕЧЛ ҳудудига чиқиб олди. Лекин кейинчалик клуб яна жазоланди, бу гал 10 очкодан жудо бўлди. Хуллас, мавсумда «кекса синьора»нинг парвозидан кўра қулаши кўпроқ бўлди. Энди барча умид клубнинг янги раҳбариятидан - янги мавсум туринликлар учун ажабтовур жазоларсиз ўтишидан умидвормиз.

Мавсум қаҳрамони

Табиийки, мавсумнинг бош қаҳрамони - Лучано Спаллетти. Бу мутахассис шакллантирган жамоани бутун Европа ҳайрат билан кузатди. Лучано неаполликларга клуб тарихидаги учинчи, 1990 йилдан кейинги дастлабки скудеттони қўлга киритиш имкониятини яратди. Бундан ташқари, италиялик мутахассис «адзурри»ни илк марта ЕЧЛнинг чорак финалига олиб чиқди. Мавсум давомида клуб президенти Спаллеттининг шартнома муддатини узайтиришга ваъда берганди. Бироқ мавсум якунида мураббий жамоани тарк этиши маълум бўлди. Афтидан, мураббий «Адзурри» билан эришиш мумкин бўлган муваффақият қайд этилди, деган тўхтамга келган кўринади. Клуб раҳбарияти уни тўғри тушунди ва бош қаҳрамон мақомида кузатиб қўйди.

Мавсум йўқотиши

«А» серияси мавсуми Златан Ибрагимовичнинг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақидаги ўта ғамгин баёноти билан ниҳоясига етди. Швециялик афсона сўнгги мавсумда жароҳатлари туфайли деярли майдонга тушмади. Лекин 2021|2022 йиллар мавсумида 8та голи билан «россонерилар»нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшган, ундан аввалги мавсумда 15та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди. Златан ўзини ҳам, жамоадошларини ҳам, «Сан-Сиро»даги кўплаб кишиларни ҳам йиғлашга мажбур этди. Сўнгги пайтларда у майдонга тушмаган бўлсада, жамоа ва «А» серияси учун муҳим шахс мақомида қолганди. «Қизил-қоралар» бош мураббийи Стефано Пиоли унинг кийиниш хонаси ва ёш ўйинчиларга ижобий таъсири хусусида кўп гапирганди. Энди «Милан» янги етакчини, «А» серияси эса кенг кўламдаги ёрқин юлдузни излашига тўғри келади.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:04, 26.06.2023. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.