Боксчиларимиз «Елорда кубоги»да иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетишди
27 июнь - 2 июль кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилади.
Мусобақада 10 дан ортиқ мамлакатдан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам ўз омадларини синаб кўришади.
Терма жамоамиз қуйидаги таркибда Астанага йўл олди:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-54 кг: Санжар Ваҳобов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Миркомил Сайтоҳунов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳитдинов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Мураббийлар: Хулио Ли Эчеварриа, Акмал Ҳасанов, Жасурбек Қурбонов, Руслан Телимбаев, Озод Ҳасанов.
Маъруф Урдушев мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 15:15, 26.06.2023. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар