Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асал ойи ўрнига йиғлатувчи «сюрприз»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Франциялик футболчи аэропортда узоқ йиллик маҳбубасига ўзгача «сюрприз» улашди мажбуран.

У эса бундан йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билолмай қолди. Аниқроқ айтсак, «Астон Вилла»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Бубакар Камара 3 июнь куни узоқ йиллик севгилиси Корали Порровеккиога уйланди. Футболчи ижтимоий тармоқларда 2 миллиондан кўп обуначиси бор машҳур модель билан 2019 йили танишганди. Жуфтлик ўша вақтдаёқ никоҳдан ўтган бўлсада, 27 ёшли Корали тўй маросимини нақ 4 йил кутди. Бироқ тўйдан кейинги воқелик унинг учун режа бўйича кетмади...

Тўғри, ёш келин-куёв дабдабали маросим ташкил этишди. Унда Поль Погба, Килиан Мбаппе, Фелипе Коутиньо, Унаи Эмери каби футбол оламининг таниқли намояндалари қатнашишгани барчасини кўрсатиб турибди. Бироқ чиройли маросим келинчакнинг хафагарчилигига уланди. Бинобарин, севишганлар режалаштирилган асал ойи Франция миллий жамоаси йиғини туфайли амалга ошмай қолди. Гап шундаки, жамоа бош бош мураббийи Дидье Дешам сўнгги паллада Бубакарни Евро-2024 саралаш босқичи доирасидаги ўйинларга жалб этди. Диққат қилинг, «Астон Вилла» вакили терма жамоадан қўнғироқ бўлган паллада аэропортда турмуш ўртоғи билан Мальдив оролларига рейсни кутаётганди. Оддий айтганда, жуфтлик асал ойига жўнаб кетаётганди. Бироқ насиб эмас экан... 

Гап шундаки, Франция миллий термаси машғулотида кутилмаган ҳолат юзага келди - Адриен Рабьо жароҳатланиб сафдан чиқди. Оқибатда Дидье Дешам «Ювентус» ярим ҳимоячиси ўрнига зудлик билан Камарани чақирди. Футболчи ушбу хабарни хурсандчилик билан қарши олгандир балки. Ҳар ҳолда, Франция терма жамоаси мураббийи назарига тушиш осон эмас. Аммо Корали хоним-чи? У турмуш ўртоғининг Франция термасига боришидан қувонганми ёки асал ойи чиппакка чиққанидан куюнган? Жуфтлик сафар жомадонларини самолёт юкхонасидан қайтариб олганини ҳисобга олсак, бельгиялик модель аросатда қолгани ойдинлашади. Таъкидланишича, шундан сўнг келин-куёв тезда икки томонга кетган - Камара терма жамоа лагерига, Корали эса алам ичида уйига. «Умид қиламанки, турмуш ўртоғим мендан қаттиқ ранжимайди», - деди Камара Franceinfo нашри мухбирига.

Корали Порровеккио блогер ва сериаллар, реалити-шоулар юлдузи сифатида ҳам танилган модель. У 2014 йили «Бельгия гўзали» танловида ғолибликка даъво қилган, аммо олтин тожга бир қадам қолганида курашдан чиққанди. «Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан. Узоқ кутилган асал ойи қолдирилди. Бу - ҳамма ҳавас билан боқадиган футболчилар турмуш ўртоқлари ҳаёти... Париж орқали Мальдив томон учишимиз керак эди, аммо ҳозир самолётдан тушиб, Марселга қайтяпман. Ҳа, турмуш ўртоғингизнинг мамлакат терма жамоасига чақиришлари яхши, лекин...», - дея қандай ҳолатга тушганини тавсифлади модель.

Энг ажабланадиган томони, Корали хоним турмуш ўртоғининг Франция миллий жамоаси либосидаги ўйинини кўролмади. Аниқроқ айтсак, Камара Гибралтар (3:0) ва Греция (1:0) термаларига қарши кечган ўйинларда майдонга тушгани йўқ. Демак, у 2та ўйинда захира ўриндиғини «иситиш» учун асал ойини қурбон қилган бўлиб чиқяпти.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:47, 02.07.2023. Ўқилди: 4507 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик