Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бундеслига-2022/23 якуни: Чўкмас «Бавария» ва бостирилган «Боруссия»...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германия чемпионати элит лигасида мавсум-2022|2023 чиндан ҳам, ғайриоддий тус олди. Аслида старт чизиғида чемпионлик пойгаси «интрига»дан холи ўтиши тахмин қилинган эди. Амалда «Бавария»нинг тез-тез кўзда тутилмаган йўқотишларга юз тутгани кураш тафтини кескин ошириб юборди, фақат «Боруссия» Д. якунда донгдор рақибнинг «бўш»лигидан фойдаланолмади. Умуман, чемпионатда бошқа эътиборга молик воқеалар ҳам етарлича кузатилди.

Мавсумнинг энг яхши жамоаси - «Бавария». Кўпчилик Мюнхен клуби чемпионлик унвонини асоссиз равишда илиб кетгани ҳақида тинмай ваъз ўқиши мумкин, аммо аслида бундай хулоса ўринли эмас. Ҳа, «Бавария» бу сафар «Кумуш товоқ»ни сўнгги тур ўйинининг сўнгги дақиқасида урган голи эвазига ўз томонига оғдирди. Лекин бунда қандай адолатсизлик бор? Дортмунд «Боруссия»сининг вужудга келган зўр имконият қадрига етмагани эса - бошқа масала. Қолаверса, «рекордмайстер» Бундеслигада урилган (92та) ва қўйиб юборилган (38та) голлар, тўпни назорат қилиш (61 фоиз) ва яккакурашлардаги устунлик (3841та), қўйингки, барча муҳим кўрсаткичлар бўйича энг яхши статистикага эришди. Қисқаси, рақамларни ўз ичига олган маълумотларга қарасак, «Бавария»нинг навбатдаги чемпионлик марраси ҳам тасодифий эмаслиги ойдинлашади.

Энг яхши тўпурарлар - Никлас Фюллькруг, Кристофер Н~Кунку. Нуфузли индивидуал соврин бу сафар икки голеадор мулкига айланди. Фақат битта фарқи шуки, «Вердер»нинг германиялик етакчиси Никлас Фюллькруг рақиблар дарвозасини 16 марта нишонга олиш учун чемпионат доирасида 28 марта майдонга тушган бўлса, «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Н~Кунку камроқ ўйин сарфлади. Яъни франциялик ҳужумкор футболчига 25та учрашув кифоя қилди. Тўпурарлар пойгасида шунингдек, «Айнтрахт» вакили Рандаль Коло-Муани ва «Фрайбург» ҳужумчиси Винченцо Грифо ҳам охиригича курашишди, фақат улар якунда етакчилардан 1та гол даражасида ортда қолишди. Айтиш керак, Н~Кунку «РБ Лейпциг» билан хайрлашди ва янги мавсумни «Челси»да бошлайди. Эҳтимол, бу ҳолат Бундеслигада тўпурар бўлишга даъвогарлар баҳсига қўшимча шиддат бағишлар, тўғри, агар «Бавария» ёзда ўз таркибига «янги Левандов­ски» қўшиб олмаса...

Энг яхши ассистент - Рафаэль Геррейру. Дортмунд «Боруссия»сининг португалия­лик ҳимоячиси чемпионат давомида 12та самарали узатма тўплади. Коло-Муанига бу йўналишда ҳам атиги 1 очко етишмади - франциялик легио­нер 11та ассист маррасида тўхтади. Жамол Мусиала («Бавария») ва Флориан Кайнц («Кёльн») эса 10тадан гол ҳаммуалифи бўлиб, ассистент­лар рўйхатида кучли учликдан жой олишди. Рафаэль Герейруга алоҳида тўхталсак, у «Боруссия»дан кетишга улгурди. Португалиялик легионер олдида вариантлар кўп эди ва у «Бавария»га ўтиш асносида Бундеслигада қолишни маъқул кўрди. Табиийки, бу «арилар» учун жиддий йўқотиш ҳисобланади.

Энг яхши дарвозабон - Марк Флеккен. Унча танилмаган кипернинг ҳақли ғалабаси. Бинобарин, «Фрайбург» дарвозабони 13та ўйинда гол қўйиб юбормай, жамоаси натижаларига катта ҳисса қўшди. Кейинги ўринда 12та «қуруқ» ўйин тўплаган «Вольфсбург» вакили Кун Кастельс. Киперлар орасида 3-яхши натижа эса Грегор Кобель («Боруссия» Д.) ва Фредерик Реннов («Унион»)га тегишли - 11тадан «қуруқ» ўйин. Алоҳида таъкидлаш керак, Марк Флеккеннинг ишончли ҳаракатлари ҳисобига «Фрайбург» 2-марта ЕЛда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ жамоа энди унинг хизматидан фойдаланолмайди - нидерландиялик кипер янги мавсумни «Брентфорд»да бошлайди. АПЛ вакили Марк трансферига 13 млн. евро тўлади.

Мавсум тарақ-қиёти - «Унион». Бундеслигада 2019 йили дебют қилган Берлин клуби тобора юқорига кўтарилмоқда. Элит лигадаги дастлабки мавсумни 11-ўринда якунлаган «Унион» 1 йилдан сўнг 7-поғонани банд этганди. 2020|2021 йиллар мавсумида эса «халқ жамоаси» мавсумни 5-ўринда якунлаб, ўз тарихида илк марта ЕЛ йўлланмасини қўлга киритди. Мана, «Унион» якунланган мавсум кучли квартетдан жой олди ва энди ЧЛдаги дебютга шайланмоқда. Қолаверса, берлинликлар Бундеслига иккинчи даврасида чемпионликка ҳам даъвогарлик қилишди. Табиийки, бу яқиндагина элитага кўтарилган жамоа учун жиддий тараққиётдир.

Мавсум шиддати - «Ба­йер». Леверкузен клубида Хаби Алонсо иш бошлаганидан ке­йин кескин силжиш кузатилганини алоҳида таъкидлаш керак. «Байер» раҳбарияти Бундеслига билан яхши таниш, лекин топ-чемпионатларда ишлаш тажрибаси йўқ ёш мураббийга ишонч билдириб, катта таваккалга қўл урганди. Ўзи жамоада бошқа йўл ҳам қолмаганди. Зеро, «доришунослар» ўтган йилнинг октябрида чуқур инқироз ҳолатига тушдилар. Амалда испаниялик мутахассис бир уринишда барчасини тўғри йўлга қўйди ва «Байер»ни жадвал тубидан 7-поғонага кўтарди. Бундан таш­қари, «доришунослар» Алонсо бошқарувида ЕЛ ярим финалига ҳам чиқишди. Шу тариқа Алонсо номдор жамоалар эътиборига тушди. Тўғри, унинг ўзи яқинда фаолиятини ҳали «Байер»да давом эттиришини маълум қилди.

Мавсум омадсизи - «Боруссия» Д. Бу масалада бош­қа вариантни кўрсатиш мумкин эмас. Ахир «Боруссия» шундоқ қўлида турган чемпионликни бериб қўйди - чинакам омадсизлик. Ахир «Бавария» сўнгги йиллардаги энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказди - мураббийлар алмашуви, келишмовчиликлар, ўйин сифатининг пасайиши, раҳбариятга боғлиқ истеъфолар... Буларнинг барчаси «арилар» учун чексиз имкониятлар яратганди. Қўшимчасига, «Боруссия» охирги турдан олдин «рекордмайстер»дан 2 очко илгарилаб кетган ва финишда мотивацияси қолмаган «Майнц»ни енгса, чемпион бўларди. Бироқ «арилар» 25-дақиқага қадар 2та гол  қўйиб юбориб, оддий кўринган вазифани ўта мураккаблаштиришди. Якунда «Боруссия» мувозанатни тиклади, аммо ғалаба голини уришига вақт қолмади. «Бавария» эса сўнгги ўйинни сеҳр­ли тарзда ўз фойдасига ҳал қилиш асносида тўплар нисбати бўйича чемпионликни илиб кетди. Янги мавсум натижаларини олдиндан тахмин қилиш қийин. Лекин Дортмунд клубининг салкам 100 фоизли имкониятни бой берганига гувоҳ бўлган мухлислар узоқ вақт афсусланишлари тайин. «Бавария» эса раҳбариятдаги ўзгаришларни якунига етказади, таркибни кучайтиради ва Томас Тухель раҳбарлигида янги мавсум тайёргарлигини талаб даражасида ўтказади катта эҳтимол.

БУНДЕСЛИГА-2022|2023 ЯКУНИ

Чемпион: «Бавария»

ЧЛга йўлланма: «Бавария», «Боруссия» Д., «РБ Лейпциг», «Унион»

ЕЛга йўлланма: «Фрай-бург»

КЛга йўлланма: «Байер»

Бундеслига 2га қулаш: «Шальке», «Герта» («Штутгарт» «плей-офф» ўйини орқали ўз ўрнини сақлаб қолди)

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:38, 05.07.2023. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик