Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Юнайтед»нинг ғалабаси татимаган кеча

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу оқшом “Юнайтед”нинг “Челси” устидан қозонган ғалабаси билан интиҳо топди. Ётар чоғда севимли жамоам ғалабасидан мамнун бўлишга ҳақли бўлсамда, бугунги тўй менга у қадар татимаяпти.

Футбол шундай ўйинки, унда муросага келишнинг ўзи қийин. Мен илгари сурган фикрни бошқа бир киши бемалол рад этиши мумкин. Бу соҳада ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Қўшимчасига шундай парадокслар, ҳолатлар бўладики мухлислар том маънода икки гуруҳга ажраб қолишади. “Юнайтед”га бўлган ҳурматим сабаб бугунги ўйинга нисбатан фикр билдираётганим объективликдан йироқдир балки. Аммо мен юқорида ғалабадан хурсанд эмаслигимни айтиб ўтдим. Бунга Торресни ҳам, ўйинни бошқариб борган Марк Клаттенбургни ҳам айбдор қилиб кўрсата олмайман. Вазият шундай нозик кўриниш олгандики, ҳар ким ўз ишини маромига етказганида шунчаки ўйин шиддатига путур етарди холос. Бахтга қарши ҳар ким ўз вазифасини аъло даражада бажарди ва... “Челси” ачинарли мағлубият қабул қилиб олди.

“Юнайтед” Лондонга ташрифига қадар мавсум бошидан бери 12та ўйин ўтказиб, шуларнинг 8тасида биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди ва 6тасини барибир ғалаба билан якунлади. Иродали жамоанинг қария мураббийи унинг шогирдлари нима учун ўйинни суст бошлаётганидан ҳайрон эканини яшириб ўтирмади. Кўринишидан Сер Алекс “Челси” билан ўйинга қадар муаммо нимада эканини тушуниб етган. Унга қарши чора ҳам кўрган шекилли, “қизил иблислар” 12-дақиқадаёқ иккита гол фарқи билан олдинга ўтиб олишганди. Ди Маттео шогирдлари эса айнан иккинчи тарсакидан кейин ўзларига келишди. Буни қарангки, “Юнайтед” каби мавсум бошидан бери 12та ўйин ўтказган “аристократлар” фақатгина 2та ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозларидан гол олиб чиқишган. Шунинг 1тасида ўйинни қутқариб қола олишмаган. Бу сафар “Юнайтед”га қарши ўйин бой берилди. Бу Маттео бошқарувида жамоанинг мавсум бошидан бери Премер-лигадаги дастлабки мағлубиятидир.

“Челси” бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Иккита гол фарқи билан ортда бораётган жамоа ҳақиқий ирода намойиш этиб, ҳисобни ажойиб тарзда тенглаштирди. Шундан кейин мезбонлар учинчи голни ҳам нишонлашига ишонганлар сони кескин ошганди, бироқ Бранислав Иванович хатога йўл қўйди. Ҳимоячи рақибига нисбатан қўпол ўйнагани йўқ, унга қасддан ҳужум ҳам қилмади. Ягона хатоси тўпга кеч қолди. Буёғи сўнгги умид қоидаси ва ҳакам ҳеч иккиланмай Ивановични майдондан четлатди. “Юнайтед” эса фақатгина шу эпизод сабаб ўйини тобора очилиб бораётган “Челси”нинг навбатдаги ҳамласидан қутулиб қолди.

Шу онда кўпчиликнинг хаёлидан Европа чемпионлар лигаси ярим финали ўтган бўлса ажаб эмас. “Аристократлар” бир киши кам бўла туриб “Барcелона”ни ортда қолдиришганди. Ўша оқшом катта масъулиятни ўз бўйнига олган Фернандо Торрес бу сафар қош қўяман деб кўз чиқарди. Аслида катта тезликда келаётган футболчининг мувозанатни ушлай олмай қолиши турган гап. Боз устига Торреснинг рақиби қоида ҳам бузмаганди. Ҳакам эса ҳужумчининг ортиқча жимжимадор ҳатти-ҳаракатини ҳазм қила олмади ва Ивановични ёлғизлатиб қўймаслик учун Торресни ҳам ечиниш хонасига ҳайдаб юборди.

Шу ўринда мунозарага сабаб бўладиган вазият юзага келади. Қўшиламан, ҳакам Торресга қизил кўрсатмаслиги мумкин эди. Айнан шунда ўйин темпи ҳам бузилмасди. Бироқ Клатенбург ўта қаттиққўллик билан қарор қабул қилди. Бунга ҳам кўниб турилган бир пайтда... ёрдамчи ҳакам қовуннинг каттасини туширди: Чичарито ғалаба голини офсайд ҳолатидан киритди. Бу ҳолат қайта намойишда яққол кўриниб қолди.

Ҳисобни ўзгартириб бўлмайди. Аммо мен чиройли ва мазмунли футол учун “Челси” футболчиларига миннатдорчилик билдиришни истардим. Икки асосий таркиб футболчиларисиз (Лемпард ва Терри) ҳаракат қилган жамоа “Юнайтед”га яхшигина қаршилик кўрсата олди. Бироқ бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолаверса, АПЛ эндигина ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бу йил “Челси” ҳам чемпионлик учун курашувчилар қаторига қўшилганини инобатга олсак, бизни олдинда ажойиб мавсум кутиб турибди.

Ҳозир соат миллари тунгги 2:30ни кўрсатмоқда. Уйқу олдидан мен “Юнайтед”нинг ғалабасидан қувонаётганим йўқ. Мен шунчаки “Челси”га келгусида омад тилашни хоҳлайман. Хайрли тун!

Диёр Имомхўжаев

Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 00:54, 29.10.2012. Ўқилди: 5865 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.