Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 1:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      •   Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 - Сурхон
19-тур Машъал - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1587 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: Мбаппе рекорди чўт эмас...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Май ойи. Лига 1 ўйини. «Лион» - «Монпелье». Ўта драматик тус олган учрашувнинг қисқача тафсилоти: 9та гол, мезбонлар қайд этган фантастик «камбэк» ва 2та «покер».

1та ўйинда икки футболчининг юксак натижа кўрсатиши - бунақаси Франция чемпионатида охирги марта узоқ 1974 йилида кузатилган бўлиб, ўшанда «Реймс» вакили Карлос Бьянки 5та, Делио Оннис эса «Монако» учун 4та гол урганди. Қолаверса, шу куни Лига 1-2022|2023 ҳисобидан дастлабки «покер»лар расмийлаштирилди. Улардан биринчиси муаллифи - «Монпелье» ҳужумчиси Элье Ваи. Асосий факт шуки, 20 ёшли футболчи 4та гол учун атиги 15 дақиқа сарфлади!

Якунда «Монпелье» турнир жадвали ўрталаридан жой олди - 12-ўрин. Элье Ваи эса Лига 1 финишига қадар жами голлари сонини 19тага етказиб, турнирнинг энг яхши 8 нафар тўпурари қаторига кирди. Ёш йигитча пойга ғолиби - даҳшатнамо Килиан Мбаппедан атиги 10та гол ортда қолди. Айтиш жоиз, Элье Франция чемпионати элит лигасида тўсатдан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Аксинча, ёш ҳужумчи ҳар мавсум аста-секин юқорига интилмоқда. Дейлик, Ваи Лига 1даги дебютини 17 ёшида «Мец»га қарши баҳсда нишонлаган ва ҳисоб бўйича 2-ўйинидаёқ «Монако» дарвозасини иш­ғол қилиб, «Монпелье» тарихида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланган эди. Элье биринчи мавсумни 3та гол билан якунлади, муҳими, истиқболи баланд футболчи эканлигини кўрсата олди. Яна бир йилдан кейин ёш йигитча рақиблар дарвозасига 10 марта йўл топиш баробарида 2та голга ассистентлик қилди. Мана, у якунига етган мавсум тизимли ўсишни давом эттирди - Франция чемпионатининг 33та ўйинида 19та гол ва 6та самарали узатма.

Ваининг асосий сифати - бу вазиятларни эффектли якунлаш. У 3 мавсум давомида XG модели (кутилган гол коээффициенти) кўрсаткичидан 4та голга ўзиб кетди. Оддий айтганда, ўртача ҳисобда ҳар тўртинчи зарбаси гол билан якунланмоқда. Қолаверса, Ваида дарвоза томон берилган зарбалар аниқлиги 50 фоиздан юқори. Мавсум кашфиётининг яна бир муҳим фазилати - тезлик. Ваи бу масалада Килиан Мбаппе даражасида деярли. Охирги мавсум бўйича келтирсак, Ваи 35,28 километр|соат тезлигини қайд этган бўлса, Килианда ушбу кўрсаткич 36 километр|соатни ташкил этди. Элье шунингдек, бўш ҳудудни қандай топиш, шерикларига вақтида йўл очишни ҳам яхши билади. Голни эса ҳар қандай вазиятдан юзага келтириши мумкин. Мана, Элье Ваи ўша Килиан Мбаппедан кейин 20 ёшигача Лига 1да 20та гол маррасига етган биринчи футболчи бўлди. «Йўқ, рекордларни бирин-кетин янгилаш ҳақида бош қотирмоқчи эмасман. Агар юқори натижаларни янгиласам, нур устига аъло нур, лекин ўхшамай қолса, зарари йўқ, астойдил ишлашда давом этаман. Ҳозир одамлар мен ҳақимда кўп гапиришади - бу ижобий ҳолат. Лекин такрорлайман, қандайдир рекордлар ортидан қувмайман, қайсидир натижани янгилаганимдан сўнг тўхтаб ҳам қолмайман», - дейди 20 ёшли футболчи.

Тўғри, Ваи ўйинида ҳали камчиликлар ҳам етарли, албатта. «Монпелье» ўйин чизмаси бўйича қисқа узатмаларни афзал кўради, Элье эса курашларда деярли қатнашмайди ва ҳар бир учрашувда ўртача ҳисобда атиги 16 марта тўп узатади, уларнинг аниқлиги ҳам нисбатан паст - 68 фоиз. Яккама-якка кураш санъати - йигитчанинг яна бир оғриқли нуқтаси. Дейлик, ўртача ҳисобда 5та яккакурашдан атиги 1тасида устун келмоқда, ваҳоланки, бўйи 178 сантиметрга тенг. Ёш футболчи шунингдек, ҳаддан ортиқ эмоционал ва ҳали эҳтиросларини қандай жиловлашни ўрганиши шарт. Охирги мавсум 8та сариқ ва 1та қизил карточка олгани барчасини кўрсатиб турибди. 

Нима бўлишидан қатъий назар, Элье учун фақат топ-клублар даъвогарлик қилса керак. Ҳозирда «Арсенал», «Ювентус» ва «Милан» каби клубларнинг қизиқаётгани маълум. Footmercato нашрида Лондон клубининг Ваига эътибор қаратаётгани ҳақида январь ойидаёқ ёзилганди, тўғри, айни пайт бу борада қандайдир аниқлик йўқ. L`Equipe хабарига қарасак, янги иқтидорга италияликлар кўпроқ қизиқишмоқда ва футболчининг атрофидагилар билан ҳам илк алоқаларни ўрнатишган. Tutto-mercato хабарида қўшимча қилинишича, Рафаэль Леау трансфери амалга ошганида, «Милан» Элье хариди бўйича ҳаракатни сезиларли даражада тезлаштириши мумкин эди. Бироқ португалиялик «Сан Сиро»да қолди ва энди Лига 1 жавоҳирига «Ювентус» бош даъвогар мақомига кўтарилди. Таъкидланишича, Туринда унинг номзодини Душан Влахович ўрнига муқобил вариант сифатида кўриб чиқишмоқда. Қўшимча маълумот: transfermarkt портали франциялик футболчи ҳуқуқини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:01, 08.07.2023. Ўқилди: 2813 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.