Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      •   Бухоро
      • 0:0
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро - Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1144 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Якунига етган мавсумнинг энг яхши мураббийлари рейтинги тузилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

10-ўрин. Карло Анчелотти

Бу ерда кенгроқ муҳокама қилиш имконияти мавжуд. Марокаш бош мураббийи Реграги, "Лацио" билан А Серияда иккинчи ўринни қайд этган Маурицио Сарри, бундан ташқари, Анчелотти, Клопп ва Эрик Тен Хаг бу ўринга лойиқ кўрилиши мумкин эди. Лекин улардан кўра, бу борада Анчелотти улардан анча ҳақлироқ. Чунки, "Ливерпуль" Чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетди. "Манчестер Юнайтед" эса, Европа лигаси ярим финалида "Севилья"га мағлуб бўлди. Англия Кубогида ҳам муваффақиятсиз уруниш. АПЛда "Ливерпуль"га 0:7 ҳисобида ютқазди.

Мавсумнинг энг яхши мураббийларини аниқлашда жамоаларнинг ресурслари ва тоифасига эмас, балки мураббийлик ишига эътибор қаратилган. Кучли ўнталикда ҳамма қўлилдан келганини қилди. Аммо ўтган мавсумда кўплаб афсоналар ўзларидан кўра ёмонроқ ҳаракат қилишди. ESPN'нинг Карло Анчелоттини бу ўринга қўйганини қўпчилик тўғри қабул қилди. Ҳаттоки, Чемпионлар лигасида муваффақиятсиз иштирок ва Ла Лигада ҳам "Барселона"га ютқизгани ҳам бунга ҳалақит қилмади.

Анчелотти снова в финале ЛЧ: изучаем великую карьеру великого тренера

9-ўрин. Хави

"Барселона" мураббийи Европа лигасида МЮга мағлуб бўлди, бу жамоа учун анча уятли натижа. Лекин айни вақтда Роналдунинг собиқ жамоасидан кўра ёмонроқ ҳолатда бўлган клуб билан ишламоқда. "Кўк-анорранглилар"да пул йўқ, аммо таркибни анча кучайтира олди. Хави жамоани ишонтира олди, ҳаттоки, Негейра муаммоси билан Ла Лигада "Реал Мадрид"ни мағлуб этишги уддалади. Бу борада Клопп ва Тухельдан кўра самаралироқ бўлди. Гюндоган каби ўз даражасидаги футболчилар билан шартнома имзолади.

Ла Лига, «Барселона»: тактика Хави, давление руководства, мотивация  игроков, лидеры, статистика, чемпионство - Рамблер/спорт

8-ўрин Де Зерби

Бу ўринда Хосеп Гвардиоланинг фикрини ёдга оламиз: "Роберто Де Зерби сўнгги 20 йилдаги энг нуфузли мураббийлардан бири. Роберто Премьер Лигага келгач, ижобий натижа кутгандим. Лекин бунчалик тез киришиб кетади деб ўйламагандим".

Италиялик мураббий ушбу рўйхатга киритилди. Чунки, у "Брайтон"ни ўз қўлига олди ва Европа лигасида ортиқча бюджетсиз дадил, ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоани ривожлантирди. Янги мавсумда Де Зебига қийин бўлиши мумкин. Сабаби, клуб бир қанча етакчиларини сотиб юборди. Аммо "чайкалар" ҳар мавсум АПЛда сезиларли натижа кўрсатади.

Де Зерби

7-ўрин. Эдди Хау

ПСЖ ва "Бавария"да жуда кўп пул бор ва уларнинг футболда ўрни катта. "Ньюкасл" ҳам ўзига ҳомий топди, клуб раҳбарлари Хауга таркибни кучайтириш учун етарлича маблағ ажратди. Аммо "Челси" каби кўп ва самарасиз трансферлар бўлмади. Жамоа янги мавсумдан бошлаб, узоқ кутилган Чемпионлар лигасида қатнашади. Хау футболчилар билан яхши келиша олди, Триппьени жамоа сардори сифатида майдонга бошлади.

Коуч Ньюкасла Эдди Хау – о попадании в ЛЧ: Все в наших руках ᐉ UA-Футбол

6-ўрин Златко Далич

ФИФАнинг сўнгги рейтингида Аргентина биринчи ўринда, Франция билан тенг очко жамғарган ҳолда. Кейинги ўринларда Бразилия, Англия ва Белгия, Жаҳон чемпионатида қониқарсиз натижа қайд этган Хорватия. Миллатлар Лигасида эса, Унаи Симоннинг пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги билан Испанияга мағлуб бўлди. Ҳар икки турнирда ҳам бир баҳия қолганди. Модрич терма жамоада ҳам соврин ютиши мумкин эди. Далич инглизлар ва французлар каби ресурсларга бой бўлмаса-да, хорватларнинг даражасини сақлаб қолди.

Далич объяснил, чего ждет от матча с Шотландией - Рейтинг Букмекеров

5-ўрин. Симоне Инзаги

"Интер" А Серияни кубок учун қурбон қилганидан хабарингиз бор, аммо чемпионатда ҳам унинг қўли кўриниб турарди. Суперкубокда "Милан"ни, кубокда "Фиорентина"ни мағлуб этишди, сўнг Истанбулдаги финалда охирги дақиқаларда "Манчестер Сити"га ютқазди. Чекланган ресурслар билан "Интер" таркиб бўйича "Реал"дек эмасдир, аммо қўшимча кучлар билан Инзаги жанговар жамоани яратишга муваффақ бўлди.

Индзаги рассказал, сколько "Интер" мог забить "Милану" в матче ЛЧ - РИА  Новости Спорт, 11.05.2023

4-ўрин. Микель Артета

Бу поғона жуда баҳсли, чунки Симоне Инзаги юқорироқ бўлиши мумкин эди. Артетанинг футболда бир қанча хатолари бор. Премьер Лигада Гвардиолага ютқазди, Европа лигасида ҳам "Спортинг"га мағлуб бўлди. Аммо Микель "Арсенал"ни анча жонлантирди. Йилдан йилга чемпионатда тўпланган очколар- 61, 69, ва 84. Кетма-кет очколар жамғарилган. Зинченко ва Салиба "канонирлар"нинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатди. Йиллар ўтиб улар Чемпионлар лигасига қайтди. Бу мураббийнинг ютуғидир.

Артета: "Арсенал" все еще может стать чемпионом в борьбе, возможно, с  лучшей командой в истории Премьер-лиги

3-ўрин. Лучано Спалетти

Ҳаммаси оддий кўринса-да, Спалнетти "Наполи"ни Италия чемптонига айлантирди, бу ҳодиса Марадона пайтидан бери содир бўлмаганди. Кварацхелия, Осимхен, Ди Лоренцо ва Лоботка каби футболчилар бутун шаҳарнинг ёдида қолди. Спалетти ҳам қаҳрамон, айни пайтда айёр - чунки у ҳозир таътилда. Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан ташқари барчаси зўр ўтди.

Лучано Спаллетти создал-таки команду своей мечты? Жаль, что не в  Петербурге. Только «Наполи» и «Бавария» побеждают соперников во всех матчах  Лиги чемпионов - Спорт уик-энд | Спорт уик-энд

2-ўрин. Лионель Скалони

Қатардаги мундиалда дастлаб, фаворитлар қаторида бўлмаган жамоа билан Жаҳон чемпиони бўлган мураббийни пастги қаторда кўришимиз мумкинми? Бир неча йил олдин Скалони Испанияда бепарво автомобил ҳайдовчиси сабаб ўлишга бир баҳия қолган эди. Аммо Лео омон қолди ва аргентиналикларни ўз атрофига тўплади ҳамда Месси билан халқига бир олам қувонч олиб келди.

Биография Лионеля Скалони – начало тренерской карьеры, сборная Аргентина,  путь к победе на ЧМ 2022 по футболу

1-ўрин. Пеп Гвардиола

Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси, Премьер Лига ва Англия кубогида ғолиб чиқди. Требл албата натижалар ҳақида гапиради. Жамоа ноодатий 3-2-4-1 схемасига ўтиб олди. Стоунсни янги позицияда, таянч ярим ҳимояда синаб кўрди. Чап қанотда Грилиш анча ўзини кўрсатди. Холанд ҳам бир қанча рекордарни янгилади. Гвардиола эса, масум қаҳрамони.

Гвардиола отметил «вклад» Ромелу Лукаку в победу «Манчестер Сити» в финале  ЛЧ | Футбол 24

Юқорида санаб ўтилган мураббийлар, дарҳақиқат, ўз натижалари билан бу рейтингга ҳақли равишда киритилди.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 14:40, 08.07.2023. Ўқилди: 3077 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.