Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 25 50
3 Астон Вилла 25 47
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Фулхэм 25 34
13 Кристал Пэлас 25 32
14 Брайтон 25 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 25 26
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 25 15
20 Вулверхэмптон 25 8

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" тарихидаги энг қиммат футболчилар муваффақиятсизликка учраган. Мейсон Маунт бу анъанани буза оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" Мейсон Маунт учун 60 миллион фунт сарфлади. Бу қиймат клуб тарихидаги энг қимматларидан биридир. Аммо энг қиммати эмас. Яқин тарихда "қизил иблислар" ундан ҳам қимматроқ харидларни амалга оширган. Маунтдан ҳам катта пулга олинган футболчилар сони бешта. Аммо уларни ӯта муваффақиятли дея олмаймиз. Шу сабабли, 24 ёшли футболчи улардан кўра жамоага яхшироқ фойда келтиришга интилади.

Масалан, манкунианликлар тарихидаги энг қимматга олинган Поль Погбага эътибор қаратайлик. Ярим ҳимоячи 2016 йилда "Олд Траффорд"га қайтади. Аммо бу қайтиш "МЮ" учун нақ 89 миллион фунтга тушган. Погба Фергюсон даврида "Ювентус"га сотиб юборилганди. Афсуски, франциялик жаҳон чемпиони, ўз номини оқлай олмади. У клуб тарихидаги энг қиммат футболчи номига лойиқ ҳаракат қилмади. Олти йиллик давр ва шон-шуҳратсиз Погба эркин агент сифатида "Ювентус"га қайтиб келди. Афсус.

"Қизил иблислар"нинг иккинчи энг қиммат ўйинчиси Эрик тен Хаг даврида сотиб олинади. "Аякс" ҳужумчиси Антони катта потенциалга эга футболчи сифатида олиб келинди (82 миллион фунт). Унинг дебют мавсумини унчалик ҳам омадли деб бўлмайди. Аммо 22 ёшли бразилияликка ҳали кўп имконият берилади.
Агар сиз 2019 йилда бирор бир "МЮ" мухлисига 85 миллионга сотиб олинаётган Харри Магуайр жамоа сардори бўлади деганингизда, улар хурсанд бўлган бўларди, албатта. Афсуски, сўнгги мавсумларда намойиш этилган омадсиз ўйинлар Магуайрни клуб тарихидаги энг муваффақиятсиз футболчилардан бирига айлантирди. Магуайр каби Лукаку ҳам аввалига ажойиб ўйин намойиш этганди. Аммо мураббий алмашиши ҳужумчини захирага михлаб қўйди. Сульшер даврида бельгиялик "Интер"га сотиб юборилади.

Жейдон Санчо 73 миллион фунт эвазига олиб келинганди. У ҳам Антонига ўхшаб ўзига керак бўлган барқарорликни топа олмаяпти. Уни шу ёзнинг ўзида сотишлари мумкин.
Маунтдан қимматроққа олинган бешинчи вакил бу Каземиродир (60+10 миллион фунт). Бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси ўтган мавсумнинг энг яхшилари қаторида эди. Иккита қизил карточкасини ҳисобга олмаганда, Каземирони барқарорлик намунаси дейиш мумкин. Тен Хаг бу юриши билан кучли ақл-заковат кўрсатганди.
Мейсон Маунтдан арзонроққа сотиб олинган футболчилар ҳам бор. Улардан бири бири – Анхель Ди Мария. У 59.7 миллион фунтга "Реал"дан олиб келинади. Бир мавсум ичида аргентиналик тақдирга тан бериб, "ПСЖ"га кетиб қолган эди.
Шунингдек, Фред ва Бруну Фернандешлар 52 миллиондан харид қилинган. Уларнинг қай бири омадли ёки акси эканини ўз ҳукмингизга қолдирамиз.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:01, 10.07.2023. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 12
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Фулхэм Харри Уилсон 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.