Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Арсенал" 2022 йилда қўлдан чиқарган футболчилар: улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2022-23 йилги мавсум "Арсенал" мухлислари хотирасида абадий яшайди. Микель Артетанинг ёш ва ёрқин шогирдлари "Манчестер Сити"га кутилмаганда пойга таклиф этган эди. Ҳа, тўпчилар охирида барибир муваффақиятсизликка юз тутди. Аммо ҳеч қачон кеч бўлмайди. Янги мавсумда ҳам "Арсенал" янада кучлироқ таркиб билан курашга кириши кутилмоқда. Ўтган ёзги харидлар бўлган Жезус ва Зинченколар жамоага катта ўзгартиришлар киритди. Аммо бу етарли эмасди. Артета янада кўпроқ нишонларга эга бўлган. Қуйида ўтган ёз учун яна кимлар лондонликлар рўйхатидан жой олганини билиб оласиз.

Лисандро Мартинес

"Аякс" спорт директори Эдвин ван дер Сар шундай деганди: "Лисандро Мартинес учун  "Арсенал" анча эрта ҳаракат бошлайди. Биз эса уни сақлаб қолишга қарор қилгандик. "МЮ" билан бироз бошқачароқ иш тутдик. Йиллар давомида бу жамоа билан яхши ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Мен "Аякс" учун энг яхши қарорни қабул қилдим".
Шундай қилиб, аргентиналик "қизил иблислар" сафига йўл олди. У учун "МЮ" 57 миллион фунт тўлаб берганди. "Арсенал" эса Вильям Салиба билан мудофаани мустаҳкамлади.

Рафинья

"Деко менга Рафинья доимо "Барселона"га ўтишни истаганини айтганди", – дейди "Арсенал" спорт директори Эду. "Лидс Юнайтед" ўтган ёзда ўз вингери учун "Арсенал" ва "Челси"дан каттароқ таклифлар олганди. Аммо якунда футболчи хоҳлаган нарса бўлди: у Ла-лигага кетди. Чемпионлик мавсумида Рафинья Хави жамоасида 7 та гол ва шунча ассист муаллифи бўлди. 26 ёшли ҳужумчи ўз ҳаракатлари билан танқид қилинди.

Юри Тилеманс

Балки "Арсенал" чиндан истаганида, Тилемансни сотиб олган бўларди. Негаки, бельгиялик ярим ҳимоячи "Лестер"да атиги 1 йиллик шартномага эга эди. 26 ёшли футболчи ҳозирда эркин агент сифатида "Астон Вилла"га йўл олди. Унинг жамоаси ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учраб, АПЛни тарк этганди.

Коди Гакпо

2022 йилнинг ёзида Гакпо атрофидаги гап-сўзлар тинмаганди. Ҳужумчи янги мавсумда жамоасини ўзгартирмади. Ҳаммаси Қатардаги мундиалгача кечди. Жаҳон чемпионатидан қайтгач, Гакпони "Ливерпуль" сотиб олди. Унга "Арсенал", "МЮ" ва ҳатто "Лидс" ҳам қизиқиш билдирган эди. Клопп ҳали ҳужумчига ўзи истаган ўйин вақтини тақдим этгани йўқ. Ҳаммаси тўлиқ мавсумда маълум бўлади.

Мусса Диаби

Франция терма жамоаси аъзоси тез-тез "Арсенал" назарида экани айтилади. Ҳозир ҳам айни шу ҳол қайталанмоқда. Бундан бир йил олдин ҳам шундай эди. Аммо ҳужумчининг ўзи бу хабарларни рад этиб, шундай деганди: "Мен аллақачон қарор қабул қилиб бўлганман. Кейинги мавсумда ҳам "Байер Леверкузен"да ҳаракат қиламан".
23 ёшли футболчи гапида турди ва ўз ўйинини янги даражага олиб чиқди. Ҳозирда унга даъвогарлар кўп. Улар ичида "Арсенал" ҳам йўқ эмас. Вазият эса ҳар дақиқада ўзгариб кетиши мумкин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:50, 10.07.2023. Ўқилди: 2714 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик