Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» ва «Бухоро» ўзаро ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий чемпионатимизда юзага келган қисқа муддатли танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "Локомотив" жамоаси Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида "Бухоро" клубига қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушди.

Гарчи учрашув ўртоқлик мақоми остида ўтган бўлса-да, ҳар икки жамоа майдонда ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Бу эса ўйиннинг сермаҳсул ўтишини таъминлаб, якунда жанговар дуранг – 3:3 ҳисоби қайд этилди. Шуни таъкидлаш керак, "Локомотив" дарвозасига киритилган барча голларга биргина футболчи – Воҳид Шодиев муаллифлик қилди. Жамоамиз аъзоларидан Зайниддин Тожиев дублга эришган бўлса, яна битта гол Дилшод Рахматуллаев ҳисобига ёзилди.

Айтганча, Рахматуллаев 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошираётган паллада Зайниддинга тиббий ёрдам кўрсатилаётган эди. Натижада жамоанинг штатли пенальтичиси ўз вазифасини бажаролмади. Акс ҳолда Шодиевнинг уч голига Тожиев ҳам шунча тўп билан жавоб қайтарган бўлармиди? Дарвоқе, ўртоқлик учрашувида "Бухоро" жамоаси сафида яқинда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлиб қайтган ёш футболчи Акобир Тўраев ҳам заҳирадан майдонга туширилди. Аммо, унга ўйинни якунлаб қўйиш насиб этмади. Бугун ўзининг 16-баҳорини қарши олаётган футболимиз умиди 81-дақиқада ҳакам томонидан четлатилди. Буни туғилган кунга ҳақиқий "совға" дейиш мумкин. Эҳтимол, Асимов бу кун Акобирнинг ҳаётида қандай ўрин тутишини билмагандир, яна ким билади...

"Локомотив" – "Бухоро" – 3:3 (2:2). "Дўстлик"стадиони
Голлар: З.Тожиев (25-пен., 80), Д. Рахматуллаев (45-пен.) – В. Шодиев (17, 32, 49).

Ҳакам: А. Асимов.

"Локомотив": Павел Бугало, Шерзод Шарипов (Элдор Магдеев 46), Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Аъзамов (Максим Казанков 46), Дилшод Жабборов, Дилшод Рахматуллаев (Собир Усмонхўжаев 46), Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Александр Шадрин 46), Артурос Фоменко (Иброхим Рахимов 58), Зайниддин Тожиев.

"Бухоро": А. Пилипенко, А. Холмуродов, Г. Ксевишвили (Н. Жўраев 46), Дэвид Ония, Н. Шибамура, А. Николаев (Ш. Сулаймонов 46), О. Нарзуллаев (А. Санаев 46), М. Рахимов, Ж. Ҳасанов(О. Дражжук 67), В. Шодиев (А. Тўраев 63), Е. Кочнев (И. Хайров 46).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:20, 03.11.2012. Ўқилди: 3882 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик