Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дани Алвешнинг онаси собиқ келинидан роса хафа

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бир одамни 30 йил едиринг, ичиринг, кийинтиринг, у эса сизни 3 кунда унутади» - хоним ўғлининг собиқ турмуш ўртоғини файласуфларга хос кучли цитата билан қаттиқ танқид қилди. Айтиш жоиз, Дани Алвешга ҳамон 12 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Эслатма, Барселона тунги клубларидан биридаги зўрлаш жиноятида айбланаётган футболчи январь ойидан буён ҳибсда...

Энг яхши даврини «Барселона»га бағишлаган Дани Алвеш қамоқхонада туриб, кетма-кет интервью бераётган бир паллада унинг собиқ рафиқаси Жоана Санс ўзини мутлақо четга олмоқда, юз берган воқеликларга нисбатан қандайдир муносабат билдиришдан тийилмоқда: «Бўлди, чекинаман. Дани гапираверсин. Хоҳласа, тан олсин, хоҳласа, рад этсин. Энди унга боғлиқ ишлар ҳақида ҳеч нарса билишни истамайман». Жоананинг ушбу позицияси Лусия Алвеш хонимга асло ёқмади, албатта. Ҳар ҳолда, бразилиялик ҳимоячининг онаси ижтимоий тармоқлар орқали дарҳол жавоб қайтарди модель ролида анча танилган собиқ келинига. Тўғриси, ҳаттоки, Златан Ибрагимович ҳам бу қадар ранг-баранг ва ўткир иқтибос келтиролмасмиди...? «Агар оддий итни 3 кун боқсангиз, у сизни 30 йил эслаб қолади. Агар бир одамни 30 йил едирсангиз, ичирсангиз, кийинтирсангиз, у сизни 3 кунда унутади...», - деб ёзди Лусия Алвеш. Чиндан ҳам, ўта файласуфона, ўткир ва «аччиқ« иборалар йиғиндиси.

Тўғри, Данининг онаси ушбу «ниш» кимга қаратилганини очиқламаган, аммо бу Жоананинг баёнотига муносабат эканлигини фаҳмлаш учун доно бўлиш шарт эмас. Diario Sport нашрида El Periodico хабарига таяниб ёзилишича, Дани Алвеш иши бўйича ҳукм октябрь ёки ноябрда эълон қилинади. Ҳозирча футболчининг собиқ турмуш ўртоғи бетарафлик тактикасини танлаган кўринади: ортиқча изоҳлардан қочиш ва суд ҳукмини кутиш... 

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВтайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 20.07.2023. Ўқилди: 2738 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик