Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Неста «Тоттенхэм»нинг таклифини қабул қилмади [0]

FIDE ўзбекистонлик шахматчи ҳақида: “Порлаётган Синдаров” [0]

“Жамоанг олов ичида, Мадрид ҳақида гапиришни тўхтат” — Моуриньо Энцога маслаҳат берди [0]

Каспаров ва Карлсен эътирофи: Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги иштироки шахмат юлдузларини ҳайрон қолдирмоқда [0]

Goal.com мақоласи: Абдуқодир Ҳусанов қандай қилиб қайта тикланиб, «Манчестер Сити»нинг янги мухлислар қаҳрамонига айланди? [0]

Англия кубоги. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда [0]

Суперлига. "Пахтакор" - ОКМК. Бошланғич таркиблар маълум [0]

«Бунёдкор» — «Локомотив» ўйинидан кейинги жанжал сабаблари ўрганилмоқда [0]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйин учун қайдномаси билан танишинг (фото) [0]

ФИФА Эрондаги футболчиларга бошқа жамоага ўтишга рухсат берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал Мадрид" ёзда Мбаппега 200 миллион евро сарфлай оладими? FFP ва Ла Лига чекловлари қандай?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мадридликлар янги келганлар учун 128 млн ажратди. Килиан Мбаппенинг "Реал Мадрид"га трансфери албатта амалга ошишига кимдадир шубҳа борми? "ПСЖ" ҳам улар билан келишган кўринади.

Мадридликларнинг 2017, 2021 ва 2022 йилларда франциялик футболчини қўлга киритишга уринишлари муваффақиятсиз якунланган. Лекин бу сўнгги имкон дегани эмас эди. The Athletic журналисти Марио Кортегананинг ёзишича, клуб "ПСЖ" билан шартнома узайтирилганидан кейин ҳам футболчининг атрофидагилар билан алоқада бўлган, жаҳон чемпионатидан кейин эса мулоқот кўпайган.

Париж клуби биринчи марта Килианни сотишга тайёрлигини билдирди. Хабарларга кўра, "Реал Мадрид" Мбаппега аниқ нарх белгиланиши биланоқ ҳужумга ўтишга тайёр. Ҳа, ҳозир, бу ёзда шуни амалга ошириш керак. Аммо "Реал Мадрид" бундай харажатларни ўз зиммасига оладими? Клубда шиддатли трансфер ойнаси кечди (128,5 млн учун бешта янги футболчи). Килиан учун яна 180-230 млн сарфлаш қанчалик тўғри? УEФА ва Ла Лига билан боғлиқ муаммолар бўладими?

Мадрид УEФА FFP билан қандай ишлаяпти?

14 июль куни УEФА расмий веб-сайтида Мадрид клуби 2022 йил учун барча FFP бандларини мукаммал бажарганини тасдиқлади. УEФА клубларнинг трансфер бозоридаги харажатлари ва даромадларини назорат қилиш учун баҳолаётган 3 йил давомида "Реал Мадрид" ҳам яхши ишламоқда. Мадриднинг 2020-йил ёзи ва 2023-йил ёзи орасидаги трансфер баланси плюс 35 миллион еврони ташкил этади (Эндрикни 35+25га сотиб олиш жараёни кейинги молиявий йилга тўғри келади).

Ушбу сегментда клуб эркин агентларни таклиф қилди (Алаба, Рюдигер) ва харидлар (Тчуамени, Камавинга), бошқа ўйинчиларнинг сотуви учун компенсация қилинди: Каземиро, Эдегор, Ҳакимий, Варан ва Регилонлар умумий даромади 200 миллион евролик нархга қўйиб юборилди. Бу ёзгача Мадридда кетма-кет учта ёзги трансфер ойнасида ижобий харажатлар/сотиш баланси мавжуд эди. 2020 йилнинг ёзи, айниқса, COVID-19 авж олган пайтда фойдали бўлди: Флорентино Перес даромаднинг пасайиши ва кутилаётган йўқотишлар туфайли пул сарфламасликка қарор қилди, асосий эътиборни сотишга қаратди: ўша ёзда деярли 105 миллион еврога ўйинчилар сотилган, бу эса кейинчалик жиддий молиявий қийинчиликлардан қочишга сабаб бўлди. Пандемия туфайли юзага келган муаммолар шу сабабли деярли кўзга ташланмади. 2020 йилда клуб лига чемпиони бўлганидан сўнг, Мадрид хўжайини интервью берди. У биринчи навбатда ўз ўйинчиларидан маошларни камайтиришни сўрашини ва шундан кейингина янги ўйинчилар учун бозорга кира олиши мумкинлигини айтди. Футболчилар президент билан бирга бўлишди ва бутун 2020/21 йилги мавсум учун маошларини 10 фоизга қисқартиришди, бу ҳам қийин даврда харажатларни мувозанатлашда ёрдам берди.

Ҳозирда "Реал Мадрид"нинг УEФА билан муаммоси йўқ, клуб ФФПнинг барча қоидаларига мос келади

Ла Лига ҳақида нима дейиш мумкин?

2022-йил сентябрь ойида Ла Лига ва Сегунда клублари учун 2022/23-йилги мавсумнинг иш ҳақи лимити эълон қилинди. Клуб баёнотида 677 миллион евро сарфланаётгани, (маошлар + трансферлар амортизацияси) бунинг лимити 683 миллион экани эълон қилинди. 2022 йилнинг ёзида Мадрид клуби Азар ва Йовичнинг маошини кескин қисқартиришга қарор қилди. Шунда уларнинг трансферларининг амортизацияси кейинги икки-уч йил ичида клубга босим ўтказмаслиги мақсад қилинди. Винисиус, Милитао, Родриго билан шартнома узайтирилди, уларнинг маошлари оширилди (ҳозирча бу борада расмий баёнотлар йўқ, аммо клубдаги барча ишончли журналистлар футболчилар янги шартномалар имзолаганини аллақачон тасдиқлашган), шунингдек, Рюдигер ва Тчуамени ҳам янги шартнома имзолаган.

2022-йилнинг 1-июлидан молиявий йил ҳисобга кира бошлади. Бу даврда Мадрид ўйинчиларини 100 миллион еврога сотди (Каземиро, Майораль ва бир қанча “Кастилья” футболчилари), кейинроқ кетган Азар, Бензема, Асенсио ва Марианони маош варақасидан олиб ташлашди (деярли 75 миллион). Беллингем, Хоселу ва Фран Гарсияни жами 108,5 миллион еврога сотиб олди (Гюлер июль ойида аллақачон келиб бўлганди).

2023-йил 1-июлдан бошлаб Ла Лиганинг янги молиявий йили бошланди, унда Азар ва Йович трансферлари, шунингдек, Бензема, Асенсио ва Марианонинг маошлари учун амортизация юки йўқ эди. Янги чекловлар фақат сентябрь ойида эълон қилинади, аммо ҳозир биз тахмин қилишимиз мумкинки, Мадрид 2023/24 йилги мавсумда баёнотдаги юкни тахминан 130 миллион еврога камайтирди (худди шундай миқдорни иқтисодчи Марк Менчен ҳам айтди) + Каземиро, Майораль ва Кастилья футболчиларини сотишдан тушган капитал даромадлар туфайли клуб ўзини осонгина назорат қилмоқда. Шуни унутмангки, молиявий йил охирида клуб рекорд даражадаги 843 миллион евро даромад қайд этди, бу ҳам янги мавсум учун лимит белгилашда ҳисобга олинади.

Иқтисодчи ва Мадрид инсайдери Рамон Алварес Де Монанинг сўзларига кўра, иш ҳақи миқдори 720 миллион евродан ошади. Унинг ҳисоб-китобларига ишониш керак, чунки у олдинги уч мавсумда клубнинг маоши ҳақида тўғри маълумот берган. 2022/23 йилги мавсумда мадридликлар иш ҳақи фондига 677 миллион евро сарфлади.

Буларнинг барчаси Мбаппега қандай тааллуқли?

УEФАнинг янги қоидаларига кўра, трансфер амортизацияси энди кўпи билан 5 йилга бўлиниши мумкин (ҳатто футболчининг шартномаси узоқроқ муддатга имзоланган бўлса ҳам). Айтайлик, "Реал Мадрид" Мбаппе учун 230 миллион евро тўлаши керак ва у клубдан йилига 30 миллион евро олади: 230/5 = 46 миллион евро амортизация юки ва 60 миллион евро (солиқлар билан бирга) маош юки, бу бизга йилига жами 106 миллион евро юк беради. 607+106=713. Яъни, "ПСЖ" Мадриддан максимал миқдорни олишга муваффақ бўлган сценарийда ҳам "қаймоқранглилар" янги чегарага мос келаверади. Перес олдинги тизимни шундай тоза йўлга қўйгани учун бу осон содир бўлади. Раҳбариятнинг яхши иши ва сўнгги йиллардаги молиявий юкларни тўғри тақсимлаши туфайли "Реал Мадрид" Мбаппени Ла Лига билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида ўйламасдан қўлга киритиши мумкин.

Куни кеча Мадрид клуби 2022/23 молиявий йил якунлари ҳақида ҳисобот берди. Пандемия бошланганидан кейинги ўтган йиллардагидек, йўқотишлар қайд этилмади. Расмий баёнотда айтилишича, "Реал Мадрид" молиявий йилни 12 миллион евро фойда билан якунлаган. Клубнинг ўтган мавсумдаги даромади, трансферларни ҳисобга олмаганда, 843 миллион еврога етди, бу ўтган йилгидан 17 фоизга, ҳаттоки пандемиядан олдинги йилдагидан ҳам кўпроқ (2018/19 мавсумда 757 миллион эди). Соф қарз минус 47 миллион еврони ташкил қилди.

Маркетинг даромади прогноз қилинган даромаддан 74 миллион еврога юқори бўлди, бу BMW, Softtek ёки Adobe каби баъзи глобал ҳомийларнинг келиши билан белгиланди. Бу нима учун маркетинг саноати пандемиядан олдинги йилга қараганда 12% кўпроқ даромад олганини тушунтиради. 2023 йилдан бошлаб "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилиш учун кредит бўйича тўловлар бошланди (30 йилга 525 миллион евро кредит, 2,5% фоиз ставкаси билан). Шунингдек, клуб мураккаблиги боис дастлабки лойиҳага киритилмаган стадионда ер ости иссиқхонаси қуриш учун 225 миллион евро (фоиз ставкаси 1,53 фоиз) 27 йилга олди. Ушбу иссиқхона майсазорни автоматик равишда буклайди ва уни оптимал шароитда сақлайди. Шундай қилиб, майсазорга таъсир қилмасдан амалга оширилиши мумкин бўлган тадбирлар сони ортади.

2023-йил декабрь ойида “Реал Мадрид” янги “Сантяго Бернабеу”нинг тантанали очилишини режалаштирмоқда (AS газетаси маълумотларига кўра, стадионнинг 85%и қуриб битказилган). Турли ҳисоб-китобларга кўра, реконструкциядан сўнг "Бернабеу" "Реал Мадрид"га ҳозирда стадион олиб келадиган 150-170 миллион ўрнига йилига 300 миллиондан 400 миллион еврогача даромад келтиради. Максимал фойда олиш учун Мадрид ҳатто Legends билан шартнома имзолади, унга кўра, 360 миллион евро эвазига клуб ўйиндан ташқари кунларда аренадан фойдаланиш имкониятини беради (Legends даромаднинг 30 фоизини олади), концертлар ташкил қилади ва бошқа ўйин-кулгилар ташкиллаштирилади. Мадридликлар ўз бюджетининг 54 фоизини маошларга сарфлайди, бу Мбаппе келажакда клуб иқтисодига зарар етказадими, деган савол контекстида жуда муҳим. УEФА янги FFP'ни жорий қилади, унга кўра, клублар 2024 йилга келиб ўз бюджетининг 80 фоизини, 2025 йилгача эса 70 фоизини маошларга сарфлаши керак. Янги "Бернабеу"дан тушган даромадни ошириш жуда маъқул бўлади.

Хулоса?

Мадриднинг "Реал" клуби Килиан Мбаппенинг трансферига молиявий жиҳатдан тўлиқ тайёр. Битим миқдори бўйича ҳам, иш ҳақи бўйича ҳам.

Клуб пандемия оқибатларини аъло даражада енгиб, нафақат авлодлар алмашинувини, балки ижобий трансфер балансини ҳам сақлаб қолишга, шунингдек, даромаднинг ошиши ҳисобига кучли иқтисодий таянч бўладиган стадионни таъмирлашга ҳам муваффақ бўлди.

Аммо Мбаппе билан ҳозир ҳаммаси "Реал"га боғлиқ эмас.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 12:35, 29.07.2023. Ўқилди: 5067 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик