Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигаси ярим финалида ишлайди [0]

Раньери «Лестер»даги фаолияти ҳақида: «Бир вақтнинг ўзида ҳам чемпионатда, ҳам Чемпионлар лигасида ўйнаш жуда қийин» [0]

Кантона: «Мен учун Маунт — «Челси» афсонаси» [0]

Суперлига. Дориевнинг дублига Тошмирзаев хет-трик билан жавоб қайтарди ва «Бунёдкор» Зоминда «Сўғдиёна»ни камбэк эвазига мағлуб этди [0]

«ПСЖ» ёзда Маркиньосни сотишга тайёр [0]

Дешамнинг ёрдамчиси Экитикенинг жароҳати ҳақида: «Франция терма жамоаси учун катта йўқотиш» [0]

Испания терма жамоаси мураббийи ёш ярим ҳимоячини ЖЧ-2026'га чақиришга тайёр [0]

Дана Уайт Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [0]

«Манчестер Сити» ва «Арсенал» чемпионлик учун ҳал қилувчи ўйин олдидан қўшимча мотивацияга эга бўлди (фото) [0]

АПЛ. «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги марказий баҳс учун асосий таркиблар эълон қилинди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Янги Хвича»: Сеҳрли 6 ой

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Грузиялик Габриэль Сигуага «Янги Хвича» сифатида қарашмоқда. У 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да Тбилисидан 25 километр узоқликдаги Рустави шаҳрида география фанидан якуний имтиҳонга кирди. Бу вақтда йигитчани атиги 5 соатдан кейин Грузия пойтахтида бошланадиган Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи ўйини кутаётганди. Ҳа, кўпчилик ҳаммасини тўғри тушунгандир - 18 ёшли Габриэль шунчаки, оддий мактаб битирувчиси эмас, балки Тбилиси «Динамо»сининг асосий ярим ҳимоячиси!

Хуллас, Сигуа имтиҳондан чиқиб, тўғри пойтахтга йўл олди ва ЧЛ саралаши биринчи босқичи жавоб ўйинининг 57-дақиқасида майдонга тушди. Тўғри, йигитчанинг шошилинч режим бўйича ҳаракатлангани «Динамо»га наф келтиргани йўқ - грузияликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, «Астана»ни кейинги раундга кузатиб қўйишди, ўзлари эса курашни КЛ саралашида давом эттирадиган бўлишди. Айтиш жоиз, бундан бир ҳафта олдин Қозоғис­тонда ўтказилган дастлабки учрашувнинг 57-дақиқасида айнан 18 ёшли марказий ярим ҳимоячи ҳисобни тенглаштириб, «Динамо» ортга катта умид билан қайтишини таъминлаганди. Яна бир жиҳатни эътиборга олиш керак: Габриэль Руставидан Тбилисига микроавтобусда етиб олди. Бу ярим соатлик йўл демакдир. Эҳтимол, унга чарчоқ бироз халақит бергандир жавоб баҳсида...

Умуман, Сигуанинг «Динамо»да дебют қилганига ҳали 1 йил ҳам бўлгани йўқ. Тўғрироғи, у жамоа сафида илк марта 2022 йилнинг августида, Грузия кубоги 1|16 финалидан ўрин олган «Самтредиа»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Энди Габриэлнинг ҳозирги статистикасига қаранг: 31та ўйин, 5та гол ва 4та самарали узатма. Сигуа айниқса, 2023 йил баҳоридан катта тезлик олди - 4 март куни «Динамо»да голлари ҳисобини очди, ой охирида эса Грузия миллий жамоасида дебют қилди. Франциялик мураббий Вилли Саньол йигитчани Мўғулистон термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини иккинчи ярмида синаб кўрди. Май ойида эса Габриэль ўрта таълим мактабидаги таҳсилни тугатди ва июнда U-21 тоифасидаги Европа чемпионатида қатнашди. Аҳамиятли томони, у якунда Грузия ва Руминияда ташкиллаштирилган турнирда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Сигуа бунга қадар ёшлар термасининг атиги 2та ўртоқлик ўйинида иштирок этганди. Грузияликлар учун муваффақиятли якунлаган қитъа чемпионати гуруҳ раундида эса Португалия термасига қарши баҳсда 1 дақиқагина ҳаракатланди.

Габриэль 30 июнь куни 18 ёшга тўлди. Эртасига Грузия ёшлар термаси қитъа биринчилиги 1|4 финалида исроилликларга жуда аламли тарзда йўл бўшатди. Сигуа эса Европа чемпионатидан кейин ҳам дам олгани йўқ, ҳисоби - 4 июль куни Грузия суперкубоги финалида захирадан майдонга тушди. Асосийси, айнан у Батуми «Динамо»си билан бўлган ўйинни, аниқроғи, совринни ўз жамоаси томон судради. Яъни 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, пенальтилар сериясида эса ҳал қилувчи зарбани голга айлантирди. Шу тариқа Габриэль «Динамо»да иккинчи совринни қўлга киритди - болакай 2022 йили Грузия чемпионига айланган эди (мамлакатда турнирлар «баҳор-куз» тизими бўйича ўтказилади).

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Юқорида таъкидланди, Габриэль июль ойи ярмида ЧЛда ҳам дебютини нишонлади. Асосий факт шуки, Қозоғистонда «Астана» дарвозасига урилган гол Сигуани «Динамо» рекордчисига айлантирди. Аниқроқ айтганда, у Тбилисининг донгдор жамоаси тарихида еврокубокларда гол урган энг ёш футболчи бўлди. Чиндан ҳам, фаолиятнинг таъсирчан бошланиши. Ҳозирда Сигуани кимсан Хвича Кварацхелия билан таққослашмоқда, гарчи «Наполи» юлдузи мутлақо бош­қа позицияда ўйнасада. Тушунарлики, Сигуа шу кетишда Грузияда узоқ вақт қолмаса керак-ов...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:30, 03.08.2023. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик