Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мантиққа муносиб ёндашув

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жессик Нганкам - қуйи Бундеслигага тушиб кетган «Герта»нинг етакчи футболчиларидан бири.

Бу ҳужумчи олдида янги мавсум ЧЛда қатнашадиган жамоа сафига қўшилиш имконияти юзага келганди. Бироқ у шундай ажойиб вариантдан воз кечди. Нега, сабаби нима? Гап шундаки, Нганкам «Герта»нинг азалий рақиби «Унион»дан таклиф олди. Бу икки жамоа ўртасидаги рақобат айниқса, Берлин ичида мислсиз даражага кўтарилганини ҳисобга олсак, Жессик қарорининг маъноси ўз-ўзидан юзага қалқиб чиқади.

Ҳа, Жессик Нганкам «Герта»нинг биринчи рақамли душмани саналган «Унион» либосида майдонга тушишни ўзига эп кўрмади. Унинг бу борадаги нуқтаи-назарига эътибор қаратинг: «Унион»нинг хизматимга жиддий қизиқаётганини анча олдин билганман, лекин эътибор қаратмагандим. Шахсий агентим клуб трансферимни тўлиқ харид қилишга мойиллигини айтганида, чамаси 3-4 дақиқа ўйланиб қолдим: «Ҳаммасига нуқта қўядиган қарор қабул қилиш вақти келди». Кейин «Унион» либосида ўйнамаслигим, чунки «Герта»ни чин юракдан яхши кўришимни айт­дим. Тўғри, тан оламан, шунча йиллик фаолиятимда илк марта ЧЛда иштирок этадиган жамоа эътиборига тушганимдан кўнглим тоғдек кўтарилди». Айтиш жоиз, Нганкамнинг «Герта»да қолиши эҳтимоли жуда паст. Асосийси, у «Унион»га ўтмайди!

Германияга Камерундан кўчиб келган муҳожирлар оиласида туғилган Жессик айнан «Герта» тарбияланувчисидир. У Берлин клуби тизимига 2006 йили, 6 ёшида қўшилган. Асосий жамоа сафидаги дебютини эса 2020 йилнинг охирида нишонлади. Жессик шундан буён «кекса хоним» шарафини 37та ўйинда ҳимоя қилиб, 6та гол ва 3та самарали узатма қайд этди. Тўғри, орада, яъни 2021/2022 йиллар мавсумида «Гройтер Фюрт»га ижара келишуви асосида йўл олиб, бу жамоанинг 6та учрашувида қатнашди, ўз ҳисобига 2та гол ва 1та ассист расмийлаштирди. 

Дарвоқе, Жессик яқинда Германия терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида майдонга тушди. Фақат немислар турнирда муваффақиятсизликка учрашди - Англия, Исроил ва Чехия термалари жой олган гуруҳда сўнгги поғонани банд этишди. Нганкам эса худди «Боруссия» Д. юлдузчаси Юсуф Мукоко каби исроилликларга қарши кечган баҳсда пенальтидан фойдаланолмади ва турли ҳақоратлар уммонига ғарқ бўлди.

Тарихга қарасак, «Герта» ва «Унион» ўртасида трансферлар камдан-кам кузатилади. Маълумотларга кўра, 1989/1990 йиллар мавсумидан буён Берлиннинг икки жамоаси атиги 39 марта ўзаро «олди-сотди»ни амалга оширган. Бироқ деярли барча трансферлар ўсмирлар ёки ёшлар тоифасида. Буни тушуниш қийин эмас - ўсмирлик даври шаҳарнинг битта жамоасидан иккинчисига ўтишда ваҳимали жойи йўқ. Хуллас, азалий рақиблар катталар миқёсида атиги 4та трансферни расмийлаштиришган. Жумладан, ярим ҳимоячи Юлиус Каденинг 2019 йили «Герта»дан «Уни­он»га ўтгани ҳозирча охирги ўзаро келишув бўлиб қолмоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:04, 09.08.2023. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик