Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 27 31
16 Алавес 28 28
17 Эльче 28 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Рома»нинг янги раҳбари — Лина хоним

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кутиб олинг, «Рома»нинг янги бош директори Лина Соулуку. «Бўрилар» уни «Фенербахче» ва «ПСЖ»дан аввалроқ илиб кетишди.

Сенси ва Пимента эса тайинловни мамнуният билан кутиб олишди. Италия матбуоти хабарига кўра, клуб соҳиби Дэн Фридкин аввалги бош директор Пьетро Берарди билан хусусан, янги стадион лойиҳаси бўйича келиша олмаган.

«Лина - футбол ва бизнес соҳаларида тажриба, ҳурмат-эҳтиром ва нуфузга эга бўлган мутахассис. Уни мамнуният билан «Рома» оиласига қабул қиламиз», - деди президент тақдимот маросимидан кейин.

Розелла Сенсига (клубнинг аввалги соҳибаси) ҳаммаси маъқул бўлди:

«Танлов мени яхши маънода лол қолдирди. У жасур, билимдон ва қатъиятли мутахассис. У аёлларга нисбатан мавжуд бемаъни фикрларга чек қўйди. Айниқса, унинг қуйидаги иборасига қойил қолдим: «Бу соҳада муваффақиятга эришган аёл ҳар қандай эркак тенгдошига нисбатан 10 баравар кўпроқ ишлайди». Бундан-да аниқроқ ва яхшироқ эътироф йўқ!».

Эрлинг Холанднинг агенти Рафаэла Пимента ўз ҳиссиётларини яшира олмади: «Войбўй, Лина Соулуку, «Рома»! Фахрланаман».

Эркаклар футболидаги бу икки аёл мутахассис 2021 йилдаги Golden Boy Awards танловида танишишган, Лина тадбирда жюри раҳбари бўлганди. Шундан бери улар ўртасидаги самимий алоқа давом этмоқда.

Лина Соулуку ким?

Болалигида Лина волейбол билан шуғулланди, ҳуқуқшуносликка ўқиди, мунтазам равишда футбол клубларини ўрганиб, маслаҳатлар бериб юрди, «Олимпиакос»нинг етакчилик ролига қайтишига кўмаклашди.

Қисқача маълумот:

* Лина октябрь ойида 40 ёшга чиқади, юнонистонлик. У Лариса шаҳрида таваллуд топган. Спортга қизиқиши - футболчи отасининг таъсири, у ҳозир мураббий. Лекин Лина волейболга кўпроқ қизиққан, лекин болалигидан «Олимпиакос» мухлисаси.

* Лина Афинада ҳуқуқшуносликка ўқиган ва талабалик даврида 2004 йилдаги ёзги Олимпиадада допинг-назорат бўлимида ишлаган. Ўша йили юнонлар кутилмаган тарзда Евро-2004да ғолиб чиқишгач, футболга бўлган қизиқиш янада кучайиб кетганди. Лина эса бусиз ҳам ашаддий мухлиса мақомида бўлган. 1 йилдан кейин Лина таҳсил олишни Испанияда - аввал Саламанкада, кейин Мадридда давом эттирди ва спорт менежменти ва ҳуқуқ бўйича магистр унвонини олди.

* Юнонистонга қайтгач, Лина синглиси билан ҳуқуқшунослик фирмасини ташкил этди. Муассаса ҳозир фаолиятини давом эттирмоқда. Лина эса ўқишни давом эттирди, «Паниониос» клубида, футбол, баскетбол ва бокс федерацияларида ишлади.

* Таниқли футбол афсонаси бўлмиш Майкл Эссьен «Панатинаикос» билан судлашувда Линанинг мижози бўлган, суд клуб футболчига товон пули тўлаши хусусида ҳукм чиқарганди. Шунингдек, у «Олимпиакос»га келишидан аввал клуб манфаатларини ҳимоя қилган ва АЕКнинг собиқ ўйинчиси Лазарос Христодулопулосни «Оли»га олиб келганди.

* Линани таниб қолган «Оли» президенти Вангелис Маринакис уни ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи лавозимига таклиф этди. 1,5 йилдан кейин, 34 ёшли Лина вақтинчалик бош директорга айланди ва 2022 йил ёзига қадар шу лавозимда ишлади. Унинг мўлжали - «Челси» бош директори Марина Грановская.

* Бир пайтлар Линадан Месси ёки Роналдуни «Оли»га олиб келиш ҳақида савол беришганди: «Президент клубни севади ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Шиоримиз - орзу қилишни тўхтатма!». Роналдуга келсак, менда унинг «Ювентус»даги футболкаси бор - Андреа Аньелли совға қилганди. Шу сабаб, қизим «Юве» мухлисаси бўлиб қолди. Ўғлим эса «Оли»да, ўзи «МЮ» мухлиси.

* Лина 4 хил тилни билади, инглиз тилини мукаммал ўрганган.


«Олимпиакос» бош директор Соулуку билан: совринлар, ЕЧЛ, ўйинчилар сотуви

«4 йил ичида биз 4 марта чемпион бўлдик, 2 марта ЕЧЛда ўйнадик, шу давр ичида ўйинчиларни сотиш ва Британия футболига тайёрлашга эришдик», - деганди Лина ўтган қиш фаслида. Албатта, «Оли» Россиядаги «Зенит» каби Юнонистоннинг байроқдор жамоаси (Сўнгги 26 чемпионатнинг 22тасида зафар қучган). Лекин айнан унинг даврида АЕК ва ПАОК ғолиб чиққан, кейин «Оли» 3 марта чемпион бўлган.

ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида 2 марта 3-ўринни эгаллаган. Аввал «Бавария» ва «Тоттенхэм», кейин «Манчестер Сити» ва «Порту» тўсиқларидан ўта олмаган. Лекин 2020 йилда ЕЛнинг плей-офф босқичида «Арсенал»дан устун келган. Охирги 5 мавсумнинг 3тасида клубнинг даромади харажатдан кўпроқ бўлди. Умумий баланс - 8 млн. фойда.

Лина футболдаги аёлларни қўллаб-қувватлайди

2019 йилда Европа клублари ассоциацияси (ЕКА) таркибидан жой олиш Соулуку фаолиятидаги муҳим бурилиш бўлди. У ижроия қўмитасидан жой олиб, Юнонистон клублари манфаатлари ҳимоя қиладиган бўлди. Фридкин уни ўша ерда кўрганди. Лина шунингдек, спорт соҳасидаги аёлларга муносабат муаммоларига ҳам бефарқ эмас. Юнон клублари вакилларининг кенгашида эркак президент ўзининг аёл ёрдамчиси билан тортишиб қолди: «Сен ўзи бу ерда нима қилиб юрибсан? Бунинг ўрнига, ошхонангда болаларингга мусаку тайёрлаб берганинг афзал. Таажжубки, шу гапларни мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бирини бошқариб турган мэрнинг оғзидан эшитдик», - деганди жаҳлдор президентнинг ўз ўринбосарига бўлган муносабатидан ранжиган Лина.

Хўш, 34 ёшида масъулиятли лавозимни қабул қилган Соулукунинг фаолияти қандай ўтмоқда?

«Аввалига бир оз қийналдим. Футболда кўпчиликнинг ишончини қозониш аёл раҳбар учун осон эмас. Бироқ клубимиз муҳити ўзига хос рангбаранг - португалиялик мураббий, франциялик спорт директори, 3 нафар аёл директорлар. Балки мана шу биз учун муваффақият калити бўлгандир. Балки мени соҳиблар қўллаб-қувватлашгани ёрдам бергандир... Ўйлайманки, ортда қолган 4 йил ичида клубимиздагилар аёл раҳбар ҳам муваффақиятга эриша олишига амин бўлишди». 

Энди Лина Жозе Моуриньо билан ҳамкорлик қилишига тўғри келади. 1,5 йил аввал касбдошларимиздан бири Ривалдо ва Туренинг трансферларини эслатган ҳолда, «Олимпиакос» бошқа мураббийни, масалан, Моуриньони харид қилиши мумкинми, деган саволни берганди. Линанинг жавоби: «Моу - ажойиб мураббий, биринчи рақамли мистер. У «Рома»да муваффақиятга эриша олишига ишончим комил. Лекин бизда бошқа португалиялик мутахассис - Педру Мартинш бор. У билан юксак натижаларга эришдик. Айни паллада «Оли» учун бошқа мураббий ҳақида ўйлаган эмасман».

Шунақа гаплар... «Беназир» билан ишлаш Линанинг чекига ёзилган, самарасини янги мавсум натижаларидан билиб оламиз.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:32, 09.08.2023. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.