Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оксфорд луғатига кирган 15 та футбол ибораси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Салмоғи баланд сўзлар. Инглиз тилининг бутун жаҳонга машҳур Оксфорд луғатига ҳар чоракда янги иборалар қўшилади. Лексикани бойитишга футбол ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мисол учун, сэр Алекс Фергюсон ва Жозе Моу­риньо томонидан қўлланилган баъзи иборалар аллақачон Оксфорд луғати таркибидан жой олган. Sports.ru сайти ижодкорлари эса шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратишни лозим топишди.

Умуман, инглиз тили луғатида жами 15та янги футбол термини бор. Жумладан, Фергюсон тилидан чиққан «ёнбошнинг шиддатли ғижирлаш вақти» (squeaky bum time) ва Моуриньога тегишли ҳимоявий тактика ортидан пайдо бўлган «автобус қўйиш» (parking the bus) иборалари лексикага олинган. Оксфорд луғатида сэр Ферги сўзига оддий шарҳ берилган: «Мусобақанинг энг кескин якуний палласида одамнинг пластик ўриндиқда безовта ҳолда қимирлашидан чиқадиган овоз». Фергюсон 2003 йили, мавсум якунида АПЛ тахти учун «Арсенал» билан кечган кураш шиддатини шундай таърифлаганди. «Автобус қўйиш» - бу ўта ҳимоявий ўйин ифодаси. Аксарият футболчиларни ўз жарима майдони атрофида ўйнатиб, ҳужум ҳаракатларига эътибор қаратмаган жамоага нисбатан шу ибора ишлатилиши ҳаммага маълум. «Автобус қўйиш» тактикаси «Интер», «Реал», «МЮ», «Челси», «Тоттенхэм» каби клубларни бошқарган «Рома»нинг амалдаги устози учун алоҳида белгига айланиб улгурган. Энг қизиғи, Жозенинг ўзи рақибларнинг бу услубини тез-тез танқид остига олади. Дейлик, «Тоттенхэм» 2004/2005 йиллар мавсуми португалиялик мураббий қўл остидаги «Челси»га қарши чуқур ҳимоявий ўйин қўллагач, у «шпорлар»ни «автобус қўйиш»да айблаганди.

Оксфорд луғатига киритилган қолган 13та термин: Cruyff turn (Кройфф бурилиши), Rabona (рабона), Panenka (паненка), total football (тотал футбол), Gegenpressing (гегенпрессинг), tiki-taka (тика-така), false nine (алдамчи тўққизлик), row Z (Z қатори), top-scoring (кучли тўпурар), outfield (майдоннинг узоқ қисми), over the top (майдон чети), trequartista (треквартиста) ва zonal marking (ҳудудий таъқиб). 

Ушбу рўйхатдаги энг сирли ибора - «Z қатори». Луғатда бунга ҳам алоҳида изоҳ берилган, албатта: «Назарий жиҳатдан футбол стадионидаги энг узоқ орқа ўриндиқлар, шунингдек, жарима зарбасини амалга ошираётган ҳимоячига рақибнинг тўғридан-тўғри гол уриш таҳдидини йўқотиш учун тўпни йўллаш тавсия этиладиган нуқта». Қизиғи, «гегенпрессинг» немисча термин бўлиб, «қарши босим» маъносини беради. Шунга қарамай, Германия футболи тактикасининг АПЛга таъсири (асосан Юрген Клопп ва Томас Тухель туфайли) ортидан ушбу сўз ҳам инглизча луғатга киритилган. Бунга таъриф қуйидагича: «Жамоа тўпни йўқотиб қўйгандан сўнг дарҳол рақибга кучли босим ўтказишни бошлайди. Ҳаттоки, майдоннинг унга тегишли ярмидаёқ тўпни қайтариб олиб, рақибнинг олдинга боришига йўл қўймасликка уринади. Моҳият - рақибни тўпга эгалик қилишдан маҳрум этиш, шунингдек, хавфли позицияларда уни хатога йўл қўйишини таъминлаш».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:30, 10.08.2023. Ўқилди: 2352 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик