Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исконинг дарди кўп экан...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2018 йилдан буён сукут сақлаган ва умуман интервью бермаган ярим ҳимоячи ниҳоят, гапиришга жазм этди. Яъни Marca нашрига берган эксклюзив интервьюсида фаолиятидаги энг оғир 5 йиллик давр дардларини тўкиб солди. Дарвоқе, аввалги мавсум «Севилья» ихтиёрида бўлган Иско мазкур интервьдан сўнг ушбу клуб ҳамшаҳри саналган «Бетис» билан 1 йиллик шартнома тузди.

- 5 йил давомида бирор марта интервью бермадингиз, нега?

- Шунчаки, чалғишни хоҳламадим. Ўзи матбуот билан унча чиқишмайман, бугунги спорт журналистикаси умуман ёқмайди. Зеро, аввалига катта сарлавҳа билан миш-миш тарқатилади, шундан кейингина фактлар текширилади. Аслида тескариси бўлиши керак эмасми? Тушуниш керак, бизга боғлиқ ёлғон хабар нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимизга ҳам ёмон таъсир қилади.

- Нима, шунча йил сукут сақлашингиз шартмиди?

- Ҳа, чунки миш-мишлар ичига тушиб қолишни истамадим. Агар гапирсам, ҳаммаси янада чигаллашиб кетиши ҳеч гап эмасди. Аслида кўп воқеалар кузатилди, айримлари ўз айбим билан, бошқалари... Энди шу юкни елкамдан олиб ташлаш вақти келди - одамлар аслида нималар бўлганини билишлари керак. 

- Ҳозиргина машғулотлар марказидан чиқдингиз...

- Душанбадан жумагача шу ердаман, шахсий мурабби­йим оқшом ва дам олиш кунлари учун ҳам топшириқлар беради. Мақсадим битта - яна ўйнаш. Футболни қаттиқ соғиндим ва тез орада майдонга қайтишдан умидворман.

- Ёлғиз шуғулланиш қийин эмасми?

- Қийин, боз устига, тўп билан ишлашни роса соғинганман. Аммо базага борсам, вазият ўзгаради, оломон ичида қоламан. Бу ерда эса хотиржам ишлайман. Ҳозирги машғулотларнинг барчаси футболга қаратилган. 

- Нима, мавсумолди машғулотлар жараёнида клубда бўлиш фойдали эмасми? 

- Такрорлайман, тўп, ўйинлар, кийиниш хонасини жуда соғиндим. Тезроқ яна тўлиқ маънода футболчига айланишни хоҳлайман. Таклифлар бор, фақат хато қилиш ва фаолиятимда яна нотўғри қадам ташлашдан қўрқаман. 

- Ўзи бундай вазиятга қандай тушиб қолдингиз? Нима бўлди?

- «Реал» билан шартномам ўз кучини йўқотгач, Хулен Лопетеги қўнғироқ қилиб, мени «Севилья»да кўришни хоҳлаётганини айтди. Энг яхши ўйинларимни шу мураббий қўл остида намойиш этганим эсимда. Ўша вақт Италия­га бориш варианти ҳам бор эди, лекин «Севилья» ЧЛда иштирок этишини, бош мураббий Лопетеги мени яхши билишини инобатга олдим. Қисқаси, зўр имконият юзага келганди.

- Бироқ кўп ўтмай, Лопетеги ишдан бўшатилди...

- Ўрнига Сампаоли келди. Қишки трансферлар бозори яқинлашган пайт эса клуб ичида жуда ғалати ишлар бўлди. Дейлик, агентимга телефон орқали менга бошқа клуб топиши мумкинлигини айтишди. Шунда дарҳол спорт директори Мончи олдига кирдим. «Севилья» иқтисодий инқирозга тушганини билмасдим, лекин ўша суҳбатдан кейин ҳаммаси тескарисига айланди. Аслида клуб позициясини тушунмоқчи эдим. Мончи эса шундан сўнг матбуотда жар солди: «Иско қолмоқчи эмас, кетишни хоҳлаяпти...». У кейинчалик у шарт­номани бекор қилишга ундади. Табиийки, Мончига менга нисбатан ноинсофлик қилаётгани ҳақида эътироз билдирдим, футболда унингдек  ёлғончи одамни ҳали кўрмаганимни айтдим. Шунда спорт директори дабдурустдан менга ташланди. Айни воқеадан сўнг клубда қолиш хоҳишим йўқолди. Ахир спорт директорининг ўзи ошкора ҳужум қилгач, қололмасдим гарчи мухлисларга муносабатим яхши бўлсада. Боз устига, ҳеч ким кечирим ҳам сўрамади - на тажовуз ва на ёлғон учун. 

- Мончи билан можаро клуб офисида рўй бердими?

- Аниқроғи, машғулотдан сўнг, кийиниш хонаси йўлакчасида.

- Қишки трансферлар вақти «Унион» сафини тўлдиришингизга бир қадам қолди, бироқ...

- Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, охир-оқибат, ўзимни оқлаётгандек кўринаман, барибир.

- Хавотирланманг, ҳаммасини текшириб кўрамиз.

- Одатда ўзимни кўп айблайман, лекин Берлиндаги воқеалар ақлга сиғмайди. Трансферлар ойнаси охирги кунининг иккинчи ярмида агентим Жорже Мендеш «Унион» йил охиригача узайтириш опцияси билан яхши таклиф юборганини айтди. Берлин клуби Бундеслигада яхши мавқега эга эди, ЕЛда ҳам ўйнаётганди, қизиқарли таклиф ва шундай лойиҳа. Хуллас, рози бўлдим ва шартнома нусхасини юборишди. Дарҳол нарсаларимни йиғиб, Берлинга йўл олдим, мени аэропортда клуб вакили кутиб олди. Эртасига тиббий кўрикдан ўтишга кетаётганда эса, клуб вакили мени ЕЛ «заявка»сига киритолмасликларини айтди. Охиригача ҳаракат қилишгани, аммо натижа чиқмагани ҳақидаги изоҳга ишониб, тиббий кўрикдан ҳам ўтдим. Шартномага имзо чекиш учун борганимда эса, олдин белгиланган миқдорда эмас, камроқ тўлашларини маълум қилишди. Шунга ҳам кўндим, аммо яна 10 дақиқадан сўнг шартномани қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишди. Германияга катта умидлар билан учган, ЕЛда ўйнашни хоҳлагандим, лекин қандайдир 15 дақиқада олдинроқ юборилган шартнома 50 фоизга ўзгартирилди. Бу ҳурматсизлик! Ахир 18 ёшда эмасман, биринчи марта шартнома тузаётганим ҳам йўқ. Қисқаси, келишувдан бош тортдим. Германияда 12 соат ичида шунча иш рўй берса, 2 йилда нималар бўлишини ўйлашга ҳам қўрқади киши... 

- Шу тариқа Испанияга қайтдингиз.

- Ҳа. Лекин руҳий жиҳатдан бошқа лойиҳага тайёр эмасдим. Танаффус олиб, фикрларимни тартибга солишим кераклигини тушундим. Орада профессионал психолог олдига ҳам бордим атрофдаги одамлар билан низолар моҳиятини тушуниш учун.

- Ҳозир қандайсиз?

- Яхши. Янги чорловга тайёрман, футболда ҳали ўз сўзимни айта олишимни исботламоқчиман.

- Ҳали ҳам орзуларингиз борми?

- Терма жамоа билан яна нимадир ютмоқчиман. Фақат ЖЧда ўйнадим, масалан, Европа чемпионати забт этилмаган марра бўлиб турибди...

- Шартномага имзо чекиш учун борганимда эса, олдин белгиланган миқдорда эмас, камроқ тўлашларини маълум қилишди. Шунга ҳам кўндим, аммо яна 10 дақиқадан сўнг шартномани қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишди. Германияга катта умидлар билан учган, ЕЛда ўйнашни хоҳлагандим, лекин қандайдир 15 дақиқада олдинроқ юборилган шартнома 50 фоизга ўзгартирилди. Бу ҳурматсизлик!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:02, 13.08.2023. Ўқилди: 6100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик