Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ян Облак «Атлетико»дан кетиб, Саудия Арабистонига йўл олмоқчи [0]

Агуэро: "Аргентина терма жамоаси мени ЖЧ-2022 ғалабасининг бир қисми эканлигимни ҳис қилишга мажбур этди" [0]

Агуэро: "Месси МЛСга лига ўсиши учун зарур бўлган турткини берди" [0]

Франция футбол федерацияси раҳбари терма жамоа мураббийи ҳақидаги саволга: "Бу мавзуда бошқа гапирмайман" [0]

Ироқ терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади [0]

Капелло Италиянинг муваффақиятсизлигига изоҳ берди: "Бу шармандалик" [0]

Коубек - Чехиянинг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида: "Кўзимга ёш келди" [0]

Капелло - Италиянинг муваффақиятсизлиги ҳақида: "Ҳеч ким истеъфога чиқмайди - ва бу энг хавотирлиси" [0]

Де Лаурентис Италия терма жамоаси муваффақиятсизлигига изоҳ берди [0]

Доннарумма Босния дарвозабони "шпаргалкаси"ни йиртиб ташлади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муваффақиятнинг мустаҳкам пойдевори

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эҳтимол шу кунларда «Аякс» «Манчестер Сити» ёшлар жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Карлос Борхес Форбсни 14 млн. еврога харид қилгани ҳақидаги хабар сизга етиб бормагандир.

 Ҳа, «шаҳарликлар» бонус сифатида яна 5 «лимон»ни ҳам қуртдек санаб оладилар. Ваҳоланки, Борхес асосий таркибда бирор марта майдонга тушмаган, аммо Премьер-лига 2 сафида у ёшлар чемпионатини 21та гол билан якунлади. Энг яқин таъқибчиси ундан 5та голга ортда қолди. Бундан ташқари, Карлос турнирда 11та ассист билан учинчи бўлди, «Сити» эса шоҳсупага кўтарилди.

Нимага шама қилаётганимизни пайқадингизми? Ёшлар жамоаси сўнгги трансфер дарчасида ўз ўйинчилари сотувидан 45 млн. евро даромад олди. Умуман, «Манчестер Сити»да академия тарбияланувчиларини сотиш бўйича поток тизими жорий этилган. «Сити»ни тарк этаётган ўйинчи ҳужжатига уни қайтадан харид қилиш имконияти ва бўлажак олди-сотдидан оладиган фоизи ёзиб қўйилади. Бунга Ромео Лавиа трансфери яққол мисол бўла олади. Бельгиялик таянч ярим ҳимоячиси ўтган йили 14 млн. еврога «Саутгемптон»га сотиб юборилганди. «Авлиёлар» Чемпионшипга тушиб кетган бўлсаларда, Ромеонинг ўйинлари топ-клублар эътиборини тортди. «Сити» уни 40 млн. евро эвазига 1 йилдан кейин қайтариб олиши мумкин. «Ливерпуль» ва «Челси» эса ҳозирнинг ўзида 50 млн.ни санашга тайёр. Келишув амалга ошса, «Сити» 10 миллионга эга бўлади. Қисқаси, академия сўнгги йилларда клубнинг сермаҳсул даромад манбаига айланди.

«Манчестер Сити» академияси Англияда гегемонлик қилмоқда: уй мусобақаларида ғолиб чиқиб, суперюлдузларни тарбияламоқда

Нима учун «шаҳарликлар» талабаларига талаб кучли? Чунки уларнинг ёшлар жамоалари инглиз футболида етакчилик қилишмоқда. Охирги 3 йил мобайнида «Сити» ёшлари АПЛ-2 ва АПЛ U-18да шоҳсупадан тушганлари йўқ. Ундан аввал Англия Кубогини ҳам қўлга киритган эдилар. Ҳозирча УЕФА ўсмирлар лигасидаги натижалар талаб даражасида эмас, лекин тез орада уларга ҳам ғалабалар келиши аниқ.

Академиядаги шиддатли тараққиётга унинг битирувчилари яққол мисол бўла олади. Фил Фоден - «Манчестер Сити» етакчиларидан бири. Коул Палмер ва Рико Льюислар ўтган мавсумда треблга эришган жамоанинг муҳим аҳзолари эдилар. Гэвин Базуни ва Самуэль Эдозининг муваффақиятлари ўта ёрқин бўлмасада, мунтазам равишда майдонга тушдилар. Ромео Лавиа «сургун»да порлагани ҳақида айтиб ўтдик. Ҳимоячи Тэйлор Харвуд,Беллис Венсан Компанининг «Бёрнли»сига АПЛга қайтишида сезиларли ёрдам берди. Жеймс МакЭйти ва Томми Дойллар «Шеффилд»даги самарали ўйинлари туфайли элитага йўл олдилар.

Бошқа бир битирувчи Феликс Нмеча ёзда 30 млн. евро эвазига «Вольфсбург»дан «Боруссия Дортмунд»га ўтди. Унинг укаси Лукас ҳозир жароҳатини даволамоқда, лекин соғломлик даврида «бўрилар» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Жереми Фримпонг («Байер»), Анхелиньо («Галатасарой»), Браим Диас («Реал»), Эрик Гарсия («Барселона») - буларнинг барчаси ҳеч бўлмаганда 2 йил Англия чемпионлари академиясида таҳсил олишган.

Шу йилнинг июнида Англия ёшлар терма жамоаси Евро-U-21 турнирида ғолиб чиқди. Испанияга қарши ҳал қилувчи баҳсда инглизлар таркибида «Сити»нинг 4 нафар вакили, дарвозабон Траффорд, ҳимоячи Харвуд,Беллис, ярим ҳимоячилар Палмер ва Дойл майдонга тушдилар. Испанлар сафида эса «Сити» ўйинчиси Серхио Гомес ва академия вакили Адриан Бернабелар тўп суришди.

«Шаҳарликлар»нинг улкан скаутлар тармоғи кўп ҳолларда ноёб иқтидорларни фақат мўмай даромад илинжида излаб топишади. Масалан, ҳимоячи Педро Поррони «Жирона» ва бошқа жамоаларга ижарага беришди, «Спортинг»га 9 млн. еврога сотиб юборишди. Кейин лиссабонликларнинг такрорий сотувидан 10 млн.га яқин даромад олишди. Ибрат олишга арзийдиган ишбилармонлик. Боз устига, МФП қоидаларини бузмаган ҳолда топилган мўмай даромад.

«Сити» академияси 200 млн. фунтга баҳоланганди. Ҳозир у Пеп услубида фаолият юритмоқда

Шайх Мансур «Манчестер Сити» тасарруфини ўз ихтиёрига олганидан кейин жумладан, шундай деганди: «Биз шунчаки, юлдузлар жамоасини эмас, балки келажак учун асқотадиган илғор тизимни яратамиз». Ҳозир бу ҳикматли шиор академия машғулотлар мажмуасининг деворига ёзиб қўйилган.

Академия қурилиши 2011 йилда бошланганди, 2014 йилда уни фойдаланишга топширишди. Бунинг учун 200 млн. фунт сарфланди - ўта йирик харажат. Академияда 7000га яқин (қизлар жамоалари билан биргаликда) шуғулланишлари мумкин. Янги очилган пайтида академияда 16та футбол майдонлари бор эди. Ке­йинчалик улар клуб афсоналари номларини оладилар. Масалан, Жо Харт, Яя Туре...

«Шаҳарликлар» лойиҳасидан «Челси»дагилар нусха кўчиришди - қудратли академия Роман Абрамович жамоасига юлдузларни тарбиялаш, бутун дунё ёшлари эътиборини жалб этиш ва трансферларда даромад олиш имкониятини берди. «Манчестер Сити»ни қабул қилган Хосеп Гвардиола раҳбарият олдига академиядаги барча жамоалар ягона услубда таҳсил олиши талабини қўйди. Шу сабабли Фил Фоден каби битирувчиларнинг асосий жамоага мослашуви ўта муваффақиятли чиқди. Дарвоқе, Фил айнан манчестерлик йигит, академия билан биргаликда улғайган. Академия фойдаланишга топширилган паллада Пабло Сабалета энди клуб яқин йиллар ичида нафақат Англия, балки Европада ҳам гегемон клуб мақомига кўтарила олмаса, ўзини оқлаш учун баҳона топа олмаслигига шама қилганди. «Сити» ўзини оқлаш учун баҳона қидириш заруратига эҳтиёж сезмади - клуб футболидаги барча мавжуд совринларни қўлга киритди. Академия эса муваффақиятга улкан ҳисса қўшди. Ҳеч бўлмаганда, молиявий жиҳатдан.

 Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 20.08.2023. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик