Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов «Актобе»га бош мураббий бўладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Қозоғистон Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қозоғистонннинг Sportinfo.kz сайти "Актобе" клуби бош мураббий Владимир Мухановни истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар тарқатганидан ва ундан кейин актобеликлар бош директори Шарипа Бихамбетова бу хабар ҳақиқатдан узоқ эканлигини таъкидлаган бўлса-да, аммо Мухановнинг жамоада қолиши ҳақида аниқ фикр билдирмади. Барча масала мавҳумлигича қолди.

"Владимир Вfсильевич ҳозир таътилда. У 15 декабрь куни Актобега қайтади ва 17 декабрдан бошлаб дастлабки йиғин режалаштирилган. Ана ўшанда мураббий клубдаги фаолиятини давом эттириш ёки давом эттирмаслик масаласига ойдинли киритилади. Мухановнинг ўзи хоҳлаганидагина жамоани тарк этиши мумкин", деганди клуб бош директори.

Кўриб турганингиздек, жавоб бироз мавҳум. "Актобе" фан-клуби сайти — www.fcaktobe-fans.kz бу масалада кичик суриштирув олиб борди. Эътибор беринг, ушбу сайтнинг ёзишича, "Актобе"га Ўзбекитсон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланиши ҳам мумкин экан.

"Владимир Мухановнинг истеъфоси ҳақидаги гап-сўзлар яна қўшимча турли миш-мишларни келтириб чиқарди. Ижтимоий тармоқларада мухлислар декабрь ойининг ўртасида Актобега Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов келиши ва шахсий шартномасини муҳокама қилиши ҳақида ёза бошлашди. Шунингдек, маҳаллий мутахассислар Владимир Чебурин ва Асқар Кожабергеновнинг номлари ҳам тилга олинди. Муханов жамоани тарк этадиган бўлса, жамоани етакчи футболчилар ҳам тарк этишидан ишқибозлар хавотирга тушиб қолишди", дея ёзади фан-клуб сайти.

Сайт ходимлари "Актобе" ФК президенти Сағат Енсегенулидан изоҳ сўрашан. "Ҳақиқатан ҳам Владимир Мухановнинг истеъфоси борасида юқори доираларда муҳокама ўтказилди. Ахир унинг ўзи "Акжайик" билан ўйиндан кейин ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Муханов 15 декабрь куни таътилда қайтганидан кейин ҳаммаси ҳал қиламиз", деди клуби президенти.

Мураббийнинг ўзи бу ҳақда нима дейди?
"Барчаси ҳақида яхши биламан. Мураббийлик тақдири шундай. Нимадандир қониқиш ҳосил қилмай қўйишдими — истеъфога. Очиғини айтсам, менга бошқа клублардан таклифлар бор эди. Лекин "Актобе" билан шартномам борлиги учун уларни рад қилдим. Ҳеч бир жамоа билан музокара олиб бормадим ва бормайман ҳам. "Актобе" билан амалдаги шартномам мавжуд. Мен уни охиригача ўтамоқчиман. Шартнома бандларига тўлиқ амал қиламан. Аввал ҳам таъкидлаб ўтганимдек, ўз ҳаётим ва мураббийлик фаолиятимни "Актобе"сиз тасаввур қила олмайман. Мени бу ерда ҳамма нарса қаноатлантиради. Жамоани алмаштириш ниятим йўқ", дея таъкидлади Владимир Муханов.

Барча масала эса 15 декабрда ҳал бўлади.

Манба: www.fcaktobe-fans.kz
Киритилди: 08:07, 23.11.2012. Ўқилди: 6680 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик