Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«А» серия: мураббийлар цехи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Газетамизнинг аввалги сешанба сонида Европа миллий чемпионатлари янги мавсуми старти баҳона АПЛ ва Ла Лига клублари бош мураббийлари ҳақида яхлит маълумот тақдим этгандик sports.ru сайтининг қулай тасвирлари ёрдамида. Бугун шу мавзу давоми ўлароқ, «А» серия кенгликларига нигоҳ бурамиз. Хўш, Италияда бош мураббийлар таркиби қандай кўринишда?

Юлдузлар гуруҳи қандай? Италия футболи мураббийлар масаласида анча барқарор. Ҳар ҳолда, анъанавий кучли мураббийлик мак-таби миллий чемпионатни доимий равишда юлдуз устозлар билан таъминлаб келмоқда. Мау­рицио Сарри, Симоне Инзаги, Стефано Пиоли, Жан Пьер Гасперини, Массимилиано Аллегри - янги мавсум арафасида деярли ҳам-ма ўз жойида. Бу гуруҳга суперюлдуз Жо-зе Моуриньо ва «Кальяри»ни «А» серияга қайтарган «қа-рия» Клаудио Раньерини қўшинг. Ҳа, «А» сериянинг янги мавсуми мураббийлар кураши масаласида ҳам ўзгача интрига тақдим этадиган кўринади!

Янги шартномалар. Чемпионатга киришадиган 4 нафар янги мураббий аллақачон ўз клубини ўрганишга улгурди ва рақобат қозонида «қайнаш»га шай. Руди Гарсия чемпион - «Наполи»нинг нафис ўйин тизими ва кучли иштиёқини бузиб юбормасликни ўйлайди аввало. «Лечче», «Верона» ва «Фрозиноне» клублари эса янги менежерлар билан бошқача қийинчиликларга дуч келиши тайиндек. Ҳарқалай, бу жамоалар бош вазифа - «А» сериядан учиб кетмаслик миссияни бажаришга ҳозирча унча танилмаган Роберто Д~Аверса, Марко Барони ва Эйсебио ди Франческо билан кириш­япти.

Кимларни алоҳида кузатиш керак? Бу банд остида узун рўйхат тузиш мумкин. Бинобарин, «А» серия АПЛдан кейин иккинчи рақамли чемпионат мақомига яқинлашмоқда ва юксалишда жамоалар тўплаган мураббийлар гуруҳи хизмати катта, албатта. Табиийки, Жозе Моуриньо ва унинг «Рома»си яна жадвалнинг юқори қисмига тиришади, «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри олдида эса «кекса синьора»ни олимп чўққисига қайтаришдек катта вазифа бор. Сўнгги йиллар кескин ўзгарган ва катта суръатда ўсиш ҳаракатига тушган амбицияли «Милан» ва «Интер» бошқарувчиларини ҳам унутмаслик керак: Стефано Пиоли - Симоне Инзаги рақобатининг ўзи бир олам. Бундан ташқари, Маурицио Сарри ва унинг ўта қизиқарли «Лацио»си ҳам бор. «Наполи» янги бош мураббий Руди Гарсия билан чемпионлик мақомини ҳимоя қилишга уринади, албатта. Клаудио бобо Раньери эса ҳаммани яна бир бора ҳайратлантириш учун қайтганини исботлашга куч беради. Тўғри, унинг камтарин «Кальяри» билан «Лестер» мўъжизаси»га ўхшаш эртакнамо ҳикоя ёзиши ақлга сиғмайди, аммо қандайдир «сюрпризлар» улашишга имкон топса керак, барибир. Бундан ташқари, ёш мураббийлар - Тьяго Мотта («Болонья») ва Альберто Жилардино («Женоа») ҳам диққат марказида бўлишади. Умуман, «А» сериянинг янги мавсуми нафақат Италия чемпионати хос мухлислари, балки нейтрал фанатларни ҳам ўзига жалб этса, ажабмас. Ахир топ-мураббийлар бош ролни ўйнайдиган сериални ўтказиб юбориш мумкинми?

Ким биринчи бўлиб истеъфога чиқиши мумкин? Қанчалик ғалати туюлмасин, лекин ишдан айрилишга биринчи рақамли номзод бўлиш Руди Гарсия чекига тушиши ҳеч гап эмас. Чунончи, Саудия Арабистони бўйлаб сафардан ке­йин Италияга қайтган франция­лик мутахассис олдида ўта мураккаб вазифа турибди: чемпионлик учун пойга 1-турдан бошланади. Бордию, Гарсия стартда депсинадиган бўлса, кузга бормай, ишсизга айланиши мумкин. Ҳар ҳолда, «Наполи» хўжайини Аурелио де Лаурентис тезкор натижа сўрайдиганлар тоифасидан ва у омадсизликка узоқ тоқат қилолмайди. Массимилиано Аллегрининг «курси»си ҳам жуда мустаҳкам эмас. Ўзи италиялик мутахассиснинг ўтган мавсум ўз лавозимини қандай сақлаб қолгани бироз ҳайратланарли. Энди ундан дарҳол натижа кўрсатиш талаб этилади. Акс ҳолда... Хуллас, мураббийнинг тақдири «Ювентус»нинг дастлабки ойларда қандай ўйнашига боғлиқ, шубҳасиз.

Яна нима? Янги мавсум Италияда қайси клуб чемпионликка эришади? Буни айтиш тугул, тахмин қилиш ҳам жуда-жуда қийин. Биринчидан, куч жиҳатидан бир-бирига яқин клублар сафи ақл бовар қилмас даражада кенгайди. Иккинчидан, уларнинг ҳар бири ўзига хос ажойиб менежерга эга. Чемпионатда маҳаллий мутахассислар кўплиги (80 фоиз) ҳам кураш янада қизғин тус олишини таъминласа керак.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:19, 24.08.2023. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик